ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.43K subscribers
23.6K photos
2.22K videos
3 files
7.08K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Нукус шаҳридаги «Шорша баба» қабристонига бориб, Муса Ерниязов мақбарасини зиёрат қилди.
Қуръон тиловат этилди.
Шундан сўнг давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманига йўл олди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Республику Каракалпакстан.
Глава государства сперва посетил мавзолей Мусы Ерниязова на кладбище «Шорша баба» в городе Нукусе.
Были прочитаны суры из Корана.
Затем глава государства направился в Бозатауский район.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми

Хусусий шифохона томонидан кимлар бепул даволаниши мумкин?

Қонунчиликка кўра, 2022 йил 1 январгача хусусий тиббиёт муассасалари (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) тиббий хизматлар кўрсатишдан бўшайдиган маблағларни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирганда барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.

➡️ Бунда, солиқ имтиёзи тақдим этилган хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
1941–1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Мустақил ҳамширалик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
ШАҲРИХОНДА ПАХТА-ЙИҒИМ ТЕРИМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
Жорий йил эрта баҳорида Шаҳрихон туманида 7132 гектар майдонга пахтанинг “Андижон-35”, “Султон” каби серҳосил навлари экилган эди. Барча агротехника тадбирлари ўз вақтида, сифатли ҳолда амалга оширилди. Натижада пайкалларда кўзланганидан зиёд ҳосил етиштирилди. Айни кунларда туманда ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Ваҳим массивидаги “Карнайчи саховати”, “Гулистон ҳур диёри”, Олтин тупроқ массивидаги “Бирлашган обод даласи” фермер хўжаликлари туманда биринчилардан бўлиб, йиллик режаларини бажардилар. Бу йил шаҳрихонлик пахтакорлар давлатга 26474 тонна ҳосил топширишни режалаштирганлар. Шу кунга қадар қабул пунктларига йиллик режанинг 17,3 фоизи миқдорида пахта топширилди.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги йиғилиш баёнида Ўзбекистонда 2021 йилги пахта йиғим-терими мавсуми учун минимал тарифлар эълон қилинган. Унга кўра, қўлда терилган ҳар килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.

______
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok
Шавкат Мирзиёев Бўзатов туманида Қорақалпоғистон сайловчилари билан учрашди ва ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.
Охирги беш йилда Қорақалпоғистонда юз берган ўзгаришлар қайд этилди. Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилликка мўлжалланган дастурини ҳам баён этди.
Учрашувда партия вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев встретился с каракалпакстанскими избирателями в Бозатауском районе и выступил с докладом о своей предвыборной программе.
Отмечены изменения, произошедшие в Каракалпакстане за последние пять лет. Шавкат Мирзиёев также выдвинул программу по развитию региона в ближайшие пять лет.
Выступившие на встрече представители партии выразили поддержку кандидатуре Шавката Мирзиёева на выборах Президента Республики Узбекистан.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
______
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | YOSHLAR SIYOSATI. SHAHRIXON TUMANI 21.09.2021 YIL

https://t.iss.one/Andijon_TRK✍️

______
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok
Forwarded from Rustambek Arabboev
ШАҲРИХОНДА ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Шаҳрихон туманидаги давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ижро интизоми учун масъул мутахассислари учун амалий семинар ташкил этилди. 
Семинарда юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, мақсади, қулайлиги, соҳа вакилларига қўйилаётган меъёрлар, ташкилот ва муассасалар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг замонавий механизми ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, тумандаги давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ижро интизоми учун масъул мутахассисларга "e-huquqshunos” дастури ва унинг афзалликлари тўғрисида муҳим маълумотлар тақдим этилди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳи аъзолари Шаҳрихон туманида ташкил қилинаётган Юридик хизмат кўрсатиш маркази биноси, у ерда марказ ходимлари учун яратилган шароитлар ва мавжуд моддий техника жиҳозлари билан танишдилар.