ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.37K subscribers
23.8K photos
2.27K videos
3 files
7.18K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев:
Ёшларни бизнесга ўқитиш, “Лойиҳалар фабрика”ларида янги ғоялар асосида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш бўйича доимий ишлайдиган ҳамда ёшларга қулай ва қизиқарли бўлган янги тизимни яратиш зарур.
Хориждаги ёшларимизга Ватанимизга қайтиб ишлаш,
ўз бизнесини ташкил этиш, уларни уй-жой шароитларига ёрдам бериш йўлга қўйилиши керак.
Ушбу ишларни молиялаштириш мақсадида, бюджетдан қўшимча 100 миллион доллар маблағ ажратилади.
Миллий банк, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси нуфузли хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ёшларни тадбиркорликка ўргатиш бўйича янги бизнес мактаб ташкил этсин.
Келгуси йилдан ушбу бизнес мактабнинг барча ҳудудларда филиаллари очилади.



Шавкат Мирзиёев:
Необходимо создать постоянно действующую, интересную и удобную для молодежи систему обучения бизнесу, разработки и финансирования инновационных проектов на основе новых идей в «фабриках проектов».
Необходимо посодействовать нашей молодежи за рубежом, чтобы они вернулись и работали на родине, занимались бизнесом, помочь им с жильем.
На финансирование этой работы из бюджета будет выделено дополнительно 100 миллионов долларов.
Национальному банку, Агентству по делам молодежи, Торгово-промышленной палате поручается совместно с ведущими зарубежными университетами организовать новую бизнес-школу в Ташкенте для обучения молодежи предпринимательству.
Со следующего года филиалы бизнес-школы откроются во всех регионах.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ва талабалар форумида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев йигит-қизларимизнинг турли соҳалардаги муваффақиятлари билан танишди ва ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.

На Форуме молодежи и студентов глава государства Шавкат Мирзиёев ознакомился с достижениями наших юношей и девушек в различных сферах и побеседовал с ними.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Ёшлар ўртасида китобхонликни, мутолаа маданиятини ривожлантириш доимий эътиборимиз марказида бўлади.
Фарзандларимизга мўлжалланган бадиий адабиётларни кўпайтириш ва уларнинг муаллифларини рағбатлантириш мақсадида “Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб” танловини ўтказиш йўлга қўйилади.
Бунда, муаллифлар учун биринчи ўринга100 миллион сўм, иккинчи ўринга – 75 миллион сўм, учинчи ўринга – 50 миллион сўм мукофот берилади.



Шавкат Мирзиёев:
Вопросы развития культуры чтения среди молодежи всегда будут в центре нашего внимания.
С целью увеличения количества художественной литературы для наших детей и стимулирования ее авторов будет проведен конкурс «Лучшая книга для детей и юношества».
При этом авторы получат вознаграждение в размере 100 миллионов сумов за первое место, 75 миллионов сумов за второе и 50 миллионов сумов за третье место.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Бўстонлиқ туманида
Ўзбекистон металлургия комбинатининг “Ёшлик оромгоҳи” негизида йил давомида фаолият юритадиган Республика иқтидорли ёшлар оромгоҳи ташкил этилади.
Бу масканда ёшларимиз йил давомида аниқ фанлар билан бирга, бадиий адабиёт, тасвирий санъат ва мусиқа бўйича ҳам билим ва малакасини оширадилар.
Ҳар бир вилоят ва туманда “Чавандозлар мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.
Жойларда спорт тўгаракларини ташкил қилаётган мураббийларга инвентар сотиб олиш учун субсидия ажратилади, бўш турган бинолар имтиёзли асосда ижарага берилади.
Шунингдек, камида 100 нафар ёшларни спортга мунтазам жалб қилган мураббийларга бюджетдан ойлик тўлаш тартиби жорий этилади.



Шавкат Мирзиёев:
На базе молодежного лагеря Узбекского металлургического комбината в Бостанлыкском районе будет организован Республиканский лагерь одаренной молодежи.
Здесь наша молодежь сможет круглый год совершенствовать свои знания и навыки в точных науках, а также в литературе, изобразительном искусстве и музыке.
В каждой области и районе будет создана «Школа наездников».
Тренерам, открывающим спортивные секции на местах, будут предоставляться субсидии на приобретение инвентаря, а неиспользуемые здания будут сдаваться в аренду на льготной основе.
Кроме того, будет введен порядок выплаты из бюджета заработной платы тренерам, которые регулярно привлекают к занятиям спортом не менее 100 молодых людей.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумига ташриф буюрди.
Форум ўтаётган Ботаника боғида ёшларнинг турли соҳаларда эришаётган натижаларини акс эттирувчи кўргазма ва намойишлар кўздан кечирилди.
Давлатимиз раҳбари ёшларнинг ютуқлари билан танишди. Улар билан суҳбатлашиб, ўқиш ва изланишларига муваффақиятлар тилади.
Президент нутқ сўзлаб, барча йигит-қизларни 30 июнь – Ёшлар куни билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Форум молодежи и студентов Узбекистана.
В Ботаническом саду, где проходят мероприятия форума, организованы выставки и демонстрации достижений молодежи в области науки, техники, литературы и искусства.
Глава государства ознакомился с достижениями молодежи. Побеседовав с юношами и девушками, пожелал им успехов в учебе и исследованиях.
Затем Президент выступил с поздравительной речью в честь 30 июня - Дня молодежи.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҒАЛАБА МУБОРАК, ШАҲРИХОНЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР!

Шаҳрихон тумани ғаллакорлари давлатга дон топшириш йиллик шартнома режасини ортиғи билан бажардилар.

Ўтган йили куз фаслида 6775 гектар майдонга ғалланинг истиқболли навлари экилган эди. Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида, сифатли ҳолда амалга оширилди. Натижада пайкалларда кўзланганидан ҳам зиёдроқ ҳосил етиштирилди.

Қабул пунктларига 19337 тонна сара дон топширилиб, белгиланган режа уддаланди.

Айни кунларда туманда ўрим-йиғим қизғин давом этмоқда.

Шаҳрихонлик ғаллакорларни, эл-юрт дастурхони тўкин бўлиши йўлида астойдил меҳнат қилаётган барча қишлоқ хўжалиги ходимларини эришилган бу катта ғалаба билан муборакбод этамиз!

____
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok
АБДУБИЙДА ОИЛАВИЙ ШИФОКОР ПУНКТИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Шаҳрихон туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур муҳим ҳужжат ижроси доирасида туманда 5 та оилавий шифокор пункти ташкил этилиши режалаштирилган.

Бугун Абдубий қишлоғида "Олтин водий" оилавий шифокор пунктининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, қишлоқ аҳлини мазкур шифо масканининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан қутладилар.

Янги ташкил этилган оилавий шифокор пункти ушбу ҳудудда яшовчи 10158 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.


____
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok