ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.36K subscribers
24.2K photos
2.33K videos
3 files
7.37K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Шаҳрихон туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами кунига бағишлаб, "Сиз доимо эъзозимиздасиз азиз аёллар" мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

❇️Унда таълим муассасасининг ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Байрам тадбири йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

_____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАЙРАМ ЯНГИ УЙЛАРДА НИШОНЛАНАДИ

Мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун замонавий шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шаҳрихон туманида яшовчи, ижтимоий кўмак ва уй-жойга муҳтож бўлган фуқароларга 3 хонали барча қулайликларга эга бўлган уй-жой қуриб берилмоқда

“Наврўз” ва “Мустақиллик” байрамлари арафасида туманимизда уй-жойга муҳтож бўлган 2 та оилага янги бунёд этилаётган 3 хонали уйлар фойдаланишга топширилади

_____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube
_____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармони эълон қилинди.

Фармонда "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари қўли гул ҳунарманд аёлларимиз ҳам тақдирланган.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан Туйчиева Ёрқиной Мамазулуновна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси аъзоси, Шаҳрихонлик дўппидўз-уста,

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги ва"Ҳунарманд" уюшмаси жамоаси, Туйчиева Ёрқиной Мамазулуновнани самимий табриклайди, оилаларига тинчлик, хотиржамлик, ва омад тилайди.

_____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ


Юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш, аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун қулай шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шаҳрихон туманида яшовчи, ижтимоий кўмак ва уй-жойга муҳтож бўлган фуқароларга бе миннат ёрдам кўрсатилмоқда.

_____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube
8-МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ МУБОРАК!

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами Шаҳрихон туманида ҳам кенг нишонланди. Сана муносабати билан “Тожмаҳал” тантаналар саройида байрам тадбири ташкил этилди. Унга меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ишларида, ўқишда ва ижодда, туманимиз ҳаётининг барча соҳаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар вакиллари таклиф этилди.

Тантанада сўз олган туман ҳокими Ҳ. Дадахонов барчани байрам билан муборакбод этиб «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган Туйчиева Ёрқинойни самимий табриклади. Шундан сўнг туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган 500 нафар хотин-қизларга туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури барчага бирдек манзур бўлди. Айниқса, таниқли сўз устаси Абдураҳмон Сиддиқовнинг саҳнага чиқиши тадбирга ўзгача файз киритди.

_____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube
Халқ депутатлари Шаҳрихон туман Кенгаши депутати Исақова Муқаддасхон Ахмаджоновна 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан туман Кенгаши депутатлари томонидан тақдирланди.
____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube
ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ҲИКМАТУЛЛО ДАДАХОНОВНИНГ
8 МАРТ - “ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Муҳтарама онахонлар!
Азиз опа-сингиллар!

Сизларни баҳорнинг энг қутлуғ айёми 8 март - “Халқаро хотин-қизлар куни” билан қизғин муборакбод этаман.

Аёлларимиз бор, ҳаётимиз гўзал ва тароватли. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажратган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барака киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.
Сизлар билан ҳаётимиз файзли, хонадонларимиз чароғон, турмушимиз фаровондир.
Сизларни нафосат ва гўзаллик байрами билан яна бир карра қутлар эканман, барчангизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, хонадонларингизга қут-барака тилаб қоламан.
Эзгу мақсадларингиз ижобат бўлаверсин.
Ҳамиша омон бўлинглар, чеҳрангиздан ҳеч қачон табассум аримасин.

telegram| facebook| instagram | youtube