ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.3K subscribers
24.8K photos
2.46K videos
3 files
7.66K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ - ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ

Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шахло Солиева ва бош отинойи Шоира Қосимовалар Шаҳрихон туманида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Зулфия Жабборова, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, майор Сурайё Маматқулова, тарғибот гурухи раҳбари Махфуза Хомидова ҳамда туманда фаолият юритаётган отинойи ва хотин қизлар бўйича МФЙ раис ўринбосарлари иштирок этдилар.

Бўлиб ўтган учрашувда 15 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалардан 11 та оила яраштирилди ҳамда нотинч 1 та оила муросага келтирилди.

_____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Шаҳрихон ва Бўстон туманлари чегарасида жойлашган кўприк носоз холатга келиб қолган» сарлавҳа остидаги хабар юзасидан, Шаҳрихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади. Ушбу масала бўйича масъулларнинг хабарига кўра: «Шаҳрихон тумани Кўрғонча МФЙ, Файзобод кўчасидаги 47 та хонадонда яшовчи фуқаролар фойдаланиб келаётган кўприк носоз холатга келиб қолганлиги сабаб, янги кўприк қурилиши учун керакли қурилиш материаллари олиб келтирилган, аммо қиш мавсуми бўлганлиги сабабли баҳор мавсумида махсус техникалар ёрдамида мустахкам кўприк қурилиши бошланади».

_____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти телевидениесининг информацион дастурида Шаҳрихон туманида ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишларга оид лавҳа намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳтарам президентимиз ташаббуси билан жамиятимизда аёлларга бўлган эътибор анча юксалди. Жойларда хотин қизларимизни қийнаётган муаммоларга ечим топилиб уларга бирмунча қулайликлар яратилмоқда.

Қайсидир маънода Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ҳайрли ишларнинг давомини бугун Шахрихонлик Одинахон Алижонова мисолида кўришимиз мумкин.
Боқувчисини йўқотган Одинахон Алижонова бир неча йилдан буён Туманнинг Хўжаобод маҳалласида ижарада турар эди.
Бугун эса ёлгиз онага саховатпеша тадбиркорларимиз ҳомийлигида янги қурилган коп қаватли бинолардан 2 хонали уй берилди.
_____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бугун Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳ.Дадахонов фуқаролар учун навбатдаги қабулини ўтказди. Унда 30 нафардан зиёд фуқаролар ўз муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Мазкур жараёнда мурожаатчиларнинг 22 та масаласи ижобий ҳал бўлди. Маълум вақт талаб қиладиган мурожаатларни ечиш бўйича мутасадди туман ташкилотлари раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

_____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube