ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.33K subscribers
24.3K photos
2.36K videos
3 files
7.44K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ
Бугун Шаҳрихон тумани «Ватанпарвар» ташкилоти биносида 14 январь «Ватан ҳимоячилари» куни муносабати билан ташкиллаштирилган тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир «Мардлар қўриқлайди Ватанни» шиори остида ёшлар, мактаб ўқувчилари ва туманда мавжуд 76 та маҳалладан келган ёш оилалар иштирокидаги мусобақага айланди.
Тадбирда Шаҳрихон тумани 24-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари ўзига хос ҳарбий чиқишлари билан кўпчиликни қойил қолдирди. Улар маҳорат билан ҳосил қилган пирамида ва энг юқоридаги Ўзбекистон байроғи ҳамманинг эътибор марказида бўлди. Бундан ташқари ёш йигитлар турникда тортиниш, отжимания шартлари бўйича беллашдилар. Аёллар ўртасида мерганлик маҳоратини аниқлаш бўйича ўқ отиш мусобақаси бўлиб ўтди. Бир сўз билан айтганда, Шаҳрихон туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Шаҳрихон тумани бўлими, Ёшлар иттифоқи Шаҳрихон тумани Кенгаши, Халқ таълими бўлими ҳамда Болалар ва ўсмирлар спрот мактаби ҳамкорлигида ўтказилган бугунги тадбир байрам олдидан барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
___________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | web sayt | youtube
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИХОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 15-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Сессияни Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ҳикматулло Дадахонов олиб борди.

Сессия кун тартибида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Шаҳрихон тумани дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш, Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгаши котибиятини ташкил этиш, унинг котибият мудирини ва бош мутахассисини тайинлаш, котибият фаолиятини ташкил этиш, наъмунавий ҳужжатлар номенклатурасини тасдиқлаш каби масалалар кўрилди.

Кўрилган масалалар бўйича, Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгаши котибияти мудири лавозимига, депутат Саримсақов Қахрамон Исақжонович номзоди тасдиқланди.
___________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | web sayt | youtube
Бугун Шаҳрихон туманида туманнинг иқтисодий кўрсаткичларини ошириш масалалари, янги саноат корхоналари ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими 2020 йил якунлари ва жорий йилда янги корхоналар ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ҳақида ахборот берди.
___________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | web sayt | youtube
Шаҳрихонда янги лойиҳалар тақдимоти

Жорий йилда ҳам вилоятимизда кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарини босқичма-босқич ишга тушириш режалаштирилган. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон туманида бу борада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Жараёнда вилоят раҳбари Полосон маҳалласи ҳудудида «Водий пахтаси» МЧЖ томонидан бунёд этилаётган калава-ип маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Корхона раҳбарлари билан мулоқотда қурилиш жараёнини сифатли якунлаш, ишчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва келгусида маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйиш юзасидан атрофлича фикр- мулоҳазалар билдирди.
Лойиҳа қиймати 8 млн АҚШ долларини қамраб олган мазкур корхонада йилига 9 минг 125 тонна ип-калава ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга 350 нафар ишчи ўрни яратилади.
Шунингдек, вилоят ҳокими Карнайчи маҳалласида “Yagona Andijon Poyabzali” корхонаси қошидаги терини қайта ишлаш цехида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратди. Зарур тавсияларини берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ШАҲРИХОНГА БАЛАНД УЙЛАР ЯРАШАДИ...

Шаҳрихон тумани нафақат вилоятимизда, Республикамизда ҳам аҳолиси энг кўп ва зич жойлашган туманлардан бири ҳисобланади. Шу боис, ҳудуд аҳолисини уй-жой билан таъминлашда кўп қаватли уйларни қурилиши муҳим аҳамият касб этади. Яқин йиллар ичида туманнинг Янги Ваҳим, Мустақиллик ва Шаҳрихон маҳаллаларида ана шундай уйларнинг қурилиши режалаштирилган эди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов юқорида таъкидланган маҳаллаларда барпо этилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишлари билан танишди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram