ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.43K subscribers
23.6K photos
2.22K videos
3 files
7.08K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Бугун Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳ.Дадахонов ўзи раҳбарлик қилаётган 1-сектор ҳудудидаги 15-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса фаолияти билан танишди.
Бу жараёнда туман раҳбари боғчада ходимлар ва тарбияланувчиларга яратилган шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, иситиш ҳолати, озиқ-овқат захирасини ўрганди. Муассаса ходимлари билан суҳбат асносида бугунги пандемия шароитида санитария-гигиена талабларига риоя этиш энг муҳим вазифа эканлиги таъкидланди.
Ўтган йили ушбу боғчага ичимлик суви келтирилганда, ҳудуд ҳовлиси майдонида нотекисликлар пайдо бўлган эди. Айни пайтда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан бу жойда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
✍️@shahrixontumani
ҚОРАКЎРПА МФЙ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИЛАДИ
Маълумки, шу йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Б.Парпиев иштирокида бўлиб ўтган халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 10-сессиясида вилоятдаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларининг хизмат идоралари йўқлиги, жумладан Шаҳрихон туманидаги 26 та МФЙлар жойлашган биноларни қайта таъмирлаш масаласи муҳокама этилган эди. Сессияда кўтарилган масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Мамаюсупов бу йўналишда туман фаоллари ҳамда депутатлар биргаликда давлат шерикчилиги асосида ташаббускор тадбиркорларни жалб этиш орқали замонавий МФЙ идоралари ташкил этиш таклифини киритганди. Бу таклиф барча депутатлар, фаоллар томонидан бир овоздан маъқулланган.
Аввал хабар берганимиздек, юқоридаги таклифлардан келиб чиқиб тумандаги Яккатут, Сохиобод, Ёнбош Дўрмон, Эшонқишлоқ, Абдубий, Наврўз МФЙларнинг идораларида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Туманимизнинг Қоракўрпа МФЙ идораси маҳалла четида жойлашган бўлиб, бугунги кун талабларига жавоб бермай қолган эди. Бугун туман ҳокими Ҳ.Дадахонов бир қатор масъуллар билан бирга мазкур маҳаллада бўлиб, МФЙнинг янги идорасини қуриш учун жой танланди. Ҳудуддан халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутат, тадбиркор О.Саматов тадбиркор Н.Солиевга қарашли фойдаланилмай турган нотурар жой биносини ўзаро келишув асосида МФЙга идора қуриш учун ажратилишига амалий кўмак берди. Айни пайтда бу ерда ҳомийлар кўмагида қурилиш ишлари бошланмоқда.
____________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
✍️@shahrixontumani
🦠17 ноябрь — биринчи коронавирус ҳолати аниқланган сана

COVID-19 билан касалланган биринчи беморлардан бири 17 ноябрь куни Хитойнинг Хубэй провинциясида аниқланган. Бу ҳақда SCMP нашри хабар берган эди.

Ҳозирга келиб дунё бўйлаб 55 млндан ортиқ киши коронавирус билан оғриган. Касаллик асоратлари туфайли 1,3 млндан ортиқ киши вафот этди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Президент геология соҳасини модернизация қилиш ва инвестициялар жалб этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Геология-қидирув ишларини ошириш ҳисобига 2021-2022 йилларда минерал хомашё базасини кескин кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Соҳадаги давлат корхоналарини трансформация қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
Малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фанни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент провел совещание по вопросам модернизации и привлечения инвестиций в сферу геологии.
Подчеркнута необходимость значительного расширения минерально-сырьевой базы в 2021-2022 годах за счет увеличения объема геологоразведочных работ. Даны поручения по трансформации профильных госпредприятий, привлечению иностранных инвестиций.
Особое внимание уделено подготовке квалифицированных кадров, развитию геологической науки.

#Mirziyoyev #taqdimot #geologiya #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ»
Шаҳрихонда кенг жамоатчилик вакиллари, аҳоли ва ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Унда маънавият тарғиботчилари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, таниқли спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашмоқда.
Бу тадбирларда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари, мамлакатимиздаги ўзгаришлар, эришилаётган ютуқлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида юртдошларимизга кенг маълумотлар бериляпти.
Тадбирлар доирасида намойиш этилаётган ёш рассомларнинг ижод намуналари, ҳунармандлар томонидан тайёрланган кўргазмалар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага хуш кайфият улашяпти.