ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.4K subscribers
23.7K photos
2.24K videos
3 files
7.12K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Forwarded from Shahrixon tumani MMTB (Abdurashid Habibullayev 🇺🇿)
XON ATLAS - 2024

🇺🇿 Ma'lumki, Respublikamiz bo‘ylab milliy liboslarimizni targ‘ib etishga qaratilgan “Xon atlas” haftaligi o‘tkazilib kelinmoqda.

🏫Shahrixon tumanidagi 57-umumta'lim maktabida ham “Xon atlas - 2024” haftaligi doirasida milliylikka qaratilgan targ‘ibot tadbirlari bo'lib o'tdi.

Shahrixon tumani MMTB
Matbuot xizmati

Telegram |Facebook|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from O‘ZENERGOINSPEKSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

🌎Сайёрамиздаги барча спорт мухлисларининг нигоҳи яна мамлакатимизда. Бугундан диёримиз биринчи бор футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ўтказиладиган беллашувларда дунёнинг энг кучли 24 жамоаси бош соврин учун кураш олиб боради.

Бугун «А» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мундиалдаги ўз иштирокини бошлайди. 20:00 да старт оладиган ўйинда ҳамюртларимиз Нидерландияга қарши баҳс олиб боришади. ФИФА шафеълигида Марказий Осиёда илк бор ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида йигитларимизга омад тилаймиз!

📍 Футзал бўйича жаҳон чемпионати

🇺🇿 Ўзбекистон – Нидерландия 🇳🇱

🗓 14 сентябрь | 20:00

🏟 "Ҳумо арена" мажмуасидан тўғридан тўғри эфир.

Шаҳрихон марказида ўрнатилган Давлат байроғи ёнида катта экранда кўришингиз мумкин.

Азиз шаҳрихонликлар, барчангизни Ўзбекистон терма жамоасини биргаликда қўллаб-қувватлашга чорлаймиз!

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Live

Шаҳрихон туманида аҳоли ва транспорт қатновларига  қулайлик яратиш мақсадида йўлларни таъмирлаш, асфальтлаш ишлари  босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Айни  дамда Юзлар МФЙ ҳудудидаги ички кўчаларга  туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси йўлсозлари томонидан  асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Федеральный Канцлер Федеративной Республики Германия Олаф Шольц 15-16 сентября посетит нашу страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Germaniya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
💲 Пахта хомашёси етиштирувчилар молиявий қўллаб-қувватланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта хомашёси етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.

🔘Унга кўра, 2024 йил ҳосили йиғим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хомашёсининг бошланғич фючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги кўрсатиб ўтилган.

🔘Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржасида 2024 йил ҳосилидан биринчи нав иккинчи синф бир тонна пахта хомашёсининг бошланғич фьючерс нархи, жаҳон бозоридаги пахта толаси котировкаларидан келиб чиқиб, 7 млн 800 минг сўм миқдорида эълон қилинган.

🔘Ҳукумат жаҳон бозорида пахта толасининг нархи кескин пасайиши натижасида юзага келган вазиятда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хомашёси учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратилади.

2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузилади. Бунда пахта хомашёсининг сотиш нархи 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.

2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хомашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорида эълон қилиш талаб этилади.

2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизи, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади.

🔘Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жамғарма ҳамда Марказий банкнинг 2024 йил ҳосили пахта йиғим-теримини қисқа муддатларда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 452-сон қарорига асосан, соғломлаштирилаётган пахта-тўқимачилик кластерлари билан 2024 йил ҳосили бўйича шартнома (фьючерс, спот ва вақтинча сақлашда) тузган фермер хўжаликларига, шунингдек, ўз ер майдонларида пахта хомашёси етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига йиғим-терим харажатларини молиялаштириш учун Жамғарма ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

🔘Бунда имтиёзли кредитлар электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хомашёси учун - 10 ой муддатга, йиллик 10 фоиз ставкада (2 фоиз банк маржаси) пахта қийматининг 20 фоизи миқдорида 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 7 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан ажратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live
#Футзал_бўйича_жаҳон_чемпионати
#Ўзбекистон_Нидерландия

Айни дақиқаларда шаҳрихонлик мухлислар Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Шаҳрихон тумани марказида ўрнатилган катта экран олдида жамулжам бўлдилар.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#XALQ_ROZILIGI
#QAROR_IJROSI_AMALDA

“Biz bir bo‘lsak – yagona xalqmiz, birlashsak – Vatanmiz!”

Vatan ichra kichik vatan hisoblanmish mahallalar obodligi o'z navbatida insonlar kayfiyatiga ham ijobiy ta'sir ko'rsatdi. Shahrixon tumani "Yuzlar" mahallasida ham Davlatimiz rahbari tomonidan qabul qilingan qarorlariga muofiq aholi ko'z o'ngida sezilarli o'zgarishlar yuz berib, mahalla ko'chalari obod bo'lmoqda.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#XALQ_ROZILIGI
#QAROR_IJROSI_AMALDA

“Biz bir bo‘lsak – yagona xalqmiz, birlashsak – Vatanmiz!”

Xalqimizda yo'l qurmoq savob, yo'l yurmoq rohat degan hikmat bor. Bu bejiz emas. Chunki yo'llarning ravon va tekisligi kishi dilini yayratib, huzur baxsh etadi.

Prezidentimiz qarorlariga asosan so'nggi kunlarda yo'lsozlik sohasidagi ishlar viloyatimizda sezilarli darajada oshdi. Xalqning shukronaligiyu bolajonlatning quvonchi Shahrixon tumani "Yuzlar" mahallasi misolida ham namoyon.

Telegram | Instagram | Facebook
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг тор доирада ва делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

В Конгресс-центре города Самарканда состоялись переговоры Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Федерального Канцлера Германии Олафа Шольца в узком формате и с участием делегаций.

#Mirziyoyev #tashrif #Germaniya #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X