ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.3K subscribers
27.4K photos
2.89K videos
3 files
8.65K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Умумий овқатланиш соҳасига берилган енгилликларга жавобан соҳадаги йирик брендлар қисқа муддатда Самарқанд, Андижон ва пойтахтда 2 минг одамга иш берди.

Икки йил аввал умумий овқатланиш соҳаси тадбиркорларига ижтимоий солиқдан имтиёз берилган эди.

Тадбиркорларга шу имтиёз яна 2 йилга узайтириб берилса, улар 150 минг эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлашга тайёр.

Айрим корхоналар колл-марказ ташкил қилиб, ҳозирни ўзида 2 минг нафар ногиронлиги бўлган аҳолига компьютер ва телефон олиб бериш орқали уларни уйини ўзида иш билан таъминламоқчи.

Хизматлар соҳасидаги тадбиркорлар камбағал аҳолини ишли қиламан деса, имтиёз муддатини яна узайтириш мумкинлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозир саноатда энг кўп иш ўрни яратадиган соҳа – тўқимачилик.

Тадбиркорлар 2 йил аввал тайёр трикотаж, бўялган мато ва газлама корхоналарига ижтимоий солиқдан берилган имтиёзни узайтириб беришни сўрамоқда.

Агар корхоналар камбағал аҳолини банд қилса, ўша ишчига ижтимоий солиқдан имтиёз яна уч йилга сақланиб қолади.

Ушбу имтиёз нафақат тўқимачиликка, балки барча соҳадаги корхоналарга берилади.

Бу имкониятдан фойдаланиб, тўқимачилик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал ва ҳунармандчиликда 120 минг, деҳқончилик ва чорвачиликда 120 минг, қурилиш соҳасида 25 минг, электротехникада 20 минг камбағал аҳолини ишли қилиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Бир йил давомида яна 50 минг гектар ерни 100 мингта камбағал оилага бўлиб бериш режалаштирилгани маълум қилинди.

Ушбу ерларда “компания – кооператив – деҳқон хўжалиги” тамойили асосида деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил этилади. Бунда, ердан уч хил даромад олинадиган янги тизим яратилади:

- қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи ва экспорт қилувчи катта компания камбағал оилалардан ерни иккиламчи ижарага олади;

- ёки ер эгалари улушдор сифатида кооперацияга бирлашиб, компаниялардан буюртма олади ва топилган даромад улар ўртасида тақсимланади;

- ҳар икки ҳолатда ҳам ушбу аҳоли ерда ўзи маҳсулот етиштириб, бунинг учун ойлик олади.

Яъни, камбағал оила ўзига берилган ердан янада самарали фойдаланиб, ойлик олиш билан бирга, ижара ёки дивиденддан даромад кўради.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан биргаликда бу орқали камида 200 минг аҳолини банд қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Яқинда микромолия хизматлари бўйича янги механизмларни жорий қилинди.

Эндиликда 2024-2025 йилларда одамлар ўзини ўзи банд қилиши, кичик ва ўрта тадбиркорлик билан шуғулланиши учун микрокредитлар ажратишга 10 триллион сўм берилади.

Шунингдек, камбағал оилаларга 30 миллион сўмгача ускуна, кўчма дўкон (фуд-трак), мотороллер, скутер каби воситалар 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади.

Камбағал оила фарзандларига компьютер сотиб олиш учун 5 йилга 2 йиллик имтиёзли давр билан фоизсиз кредит ажратилади.

“Зарбдор тажрибаси” асосида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида камида 5 тадан “драйвер” лойиҳани инфратузилма билан таъминлаш учун йил якунигача 500 миллиард сўм, келаси йили яна 1 триллион сўм ажратилади.

Ҳокимларга бу лойиҳаларни тезлаштириб, йил охиригача 150 минг аҳолини ишли қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирда хусусий инсон ресурслари компаниялари иш берувчиларга билим ва кўникмаси, салоҳияти бор кадрларни топиб бермоқда.

Эндиликда бу тажрибани кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Савдо-саноат палатаси ҳузурида ишлаш истаги бор камбағал аҳоли орасидан тадбиркорларга ишчи топиб, уларни тайёрлаб берадиган марказ ташкил қилинади.

Ушбу марказ орқали қайси йўналишда қанча ишчи кераклиги ўрганилади, камбағал аҳоли нимага қизиқиши ва кўникмаси борлиги аниқланади, тадбиркорлар талабига мос камбағал оила аъзолари ишга йўналтирилади, малакаси етмаганлар эса тадбиркорлар билан бирга касбга ўқитилиб, кейин ишли қилинади.

Умуман, айтилган барча имкониятлар ҳисобига йил якунигача 500 минг, бир йилда 1,2 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ҳокимлари олдига вазифа қилиб қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалаллари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам перехода на качественно новый уровень работы по сокращению бедности.

#Mirziyoyev #videoselektor #kambagallik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегация билан учрашув ўтказади.

Туркия делегацияси Ўзбекистон Президентининг жорий йил 6-7 июнь кунлари ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ Тошкентга ташриф буюрди.

Икки томонлама музокаралар ҳамда ташқи сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Мамлакатларимиз етакчиларининг қарорларини амалга ошириш, хавфсизлик учун замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашда ўзаро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

Таъкидлаш жоизки, бундай форматдаги учрашувлар илк бор ўтказилмоқда ҳамда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг устувор йўналишларида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.

Сегодня состоится встреча Президента Шавката Мирзиёева с делегацией Турецкой Республики в составе министра иностранных дел Хакана Фидана, министра внутренних дел Али Ерликая и директора Национальной разведывательной службы Ибрагима Калына.

Турецкая делегация прибыла в Ташкент в соответствии с договоренностями, достигнутыми в ходе официального визита Президента Узбекистана в Турцию 6-7 июня этого года.

Запланировано проведение двусторонних переговоров и совместной встречи глав внешнеполитических, правоохранительных ведомств и спецслужб.

В фокусе внимания будут вопросы практической реализации решений лидеров двух стран, усиления координации и практического взаимодействия в борьбе с современными вызовами и угрозами безопасности.

Следует отметить, что встречи в таком формате проводятся впервые и нацелены на налаживание системного сотрудничества в приоритетных направлениях узбекско-турецких отношений всеобъемлющего стратегического партнерства.

Facebook|Instagram|X
Ижтимоий тармоқларда “ “Полосон” МФЙ ҳоким ёрдамчиси И.Қодиров бундан 6/7 ой олдин фуқародан 500$ олгани, лекин фуқарони ишини битириб бермагани” ҳақида тарқалган хабар юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Ҳолат бўйича якуний ахборот берилишини маълум қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижон вилоятидаги “Қорасув” чегара-божхона пости очиб берилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы спортсменов и тренеров, добившихся высоких результатов на XVII летних Паралимпийских играх в городе Париже"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди 
  ———————-
Шаҳрихон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Б.Арсланов иштирокида Шаҳрихон тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазо ўтаётган ёшлар билан учрашув ўтказди. 
 
Ушбу ёшлар учрашувида назорат остидаги шахсларни ижтимоий мослашуви, бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиб жойида ҳал қилиш чора-тадбирлари кўрилди ҳамда назорат остидаги шахсларга қонундаги ўзгариш ва қўшимчалар юзасидан тушунчалар берилди.

Шаҳрихон туман ИИБ ✍️
——-
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
СПОРТЧИМИЗ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ

Маълумки, жорий йилнинг 28 августдан 8 сентябрга қадар Франциянинг Париж шаҳрида ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида аёллар ўртасидаги спортнинг Пара сузиш тури бўйича баҳсларда Шаҳрихон тумани спорт мактаби спортчи-ўқувчиси Муслима Одилова 1:05.43 натижа қайд этиб, бронза медали билан тақдирланган эди.

Одилова Муслима бугун эрта тонгда Шаҳрихонда тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирда туман ҳокими сектор раҳбарлари, нуронийлар, спортчи ёшлар ва спортчининг оила аъзолари ва мураббийлари иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан юртимизда спортга қаратилаётган эътибор натижасида спортчиларимиз томонидан эришилаётган ютуқлар ҳақида айтиб ўтиб, спортчига келгуси мусобақаларда бундан ҳам яхши натижаларга эришишини тилади.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати