ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.36K subscribers
24.1K photos
2.33K videos
3 files
7.34K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида Шаҳрихон тумани Болалар спорт мактаби сузиш ҳавзасида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида спортнинг сузиш тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
“Дунё садолари” фестивали бўйича маълумотлар
••••••••••••••••••
Андижонимизда 29-31 июль кунлари анъанавий II “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивали бўлиб ўтади.

Маълумки, II “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивали президентимиз ташаббуси асосида ташкил этилиб, Бобур юрти Андижоннинг Хонобод шаҳрига сайёҳлар оқимини оширишни мақсад қилган.

Бу йилги тадбирнинг очилиш маросими 29 июль куни Хонобод шаҳридаги истироҳат боғида бунёд этилган асосий саҳна майдонида бўлиб ўтади. Маросимда юртимиз ва дунё эстрадаси юлдузлари, элимиз суйган санъаткорлар томонидан концерт дастурлари ва чиқишлар намойиш этилади.

Хусусан, очилиш маросимида Ҳамдам Собиров, Юлдуз Усмонова, Dianella (Қозоғистон) ва Jah Khalib (Қозоғистон) иштирок этиши режалаштирилган.

Тадбирнинг 2-куни, 30 июлдаги гала концерт ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, унда машҳур ҳонандалар Шоҳруххон, Megan (Бельгия) ва Jony (Озарбайжон) ўз чиқишлари билан фестивал меҳмонларининг диққат марказида бўладилар.

31 июль куни фестивални якунлаш тадбири ва гала концертлар бўлиб ўтади. Ушбу дастурда фестивал меҳмонлари латофатли Райхон, маҳоратли “Dj Sukhbir” (Ҳиндистон) ҳамда жаҳон юлдузи Инна (Руминия) иштирокидаги мусиқий чиқишларни мароқ ила кузатишлари мумкин.

Бундан ташқари, халқаро тадбир доирасида бутун Хонобод шаҳри бўйлаб кўплаб кўргазмалар ва маданий дастурлар ташкил этилади. Жумладан, фестивалнинг ҳар кунида маданий-маърифий чиқишлар, театрлар ҳамда вилоятимиздаги энг моҳир ошпазларнинг маҳорати намоён этилган кўргазмалар меҳмонларга ҳавода этилади. Шаҳар бўйлаб ўзгача саёҳат қилиш истагида бўлган меҳмонлар учун ҳаво шари хизмати ташкил этилган.

Шунингдек, 5 июлдан бошлаб, вилоятимизда ушбу халқаро тадбирга ҳамоҳанглик ила қўшимча тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳозирда фестивалга тайёргарлик кўриш бўйича алоҳида штаб фаолияти йўлга қўйилиб, Хонобод шаҳрида қизғин тадбирга ҳозирлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, меҳмонларни қаршилаш, фестивал меҳмонлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, энг асосийси аҳоли мамнунияти учун кўплаб вазифалар белгилаб олинган, ҳаракатлар давом этмоқда.

Барча юртдошларимизни II “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалига таклиф этиб қоламиз!

Саҳифа: @andpress
Андижондаги II “Дунё садолари” фестивалида жаҳон юлдузлари “Joni”, “Inna” ва “Jah Khalib” иштирок этади.

Барча юртдошларимизни Бобур юрти Андижонга таклиф этиб қоламиз!

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.   

Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетит Ферганскую область.

В ходе поездки предусматривается ознакомление с ходом развития промышленности и инфраструктуры региона, проводимой созидательной работой в махаллях, а также запуск новых крупных проектов.

Запланировано также проведение совещания по приоритетным задачам социально-экономического развития области.

Facebook|Instagram|X
#tadbir

ШЕРҚЎРҒОНДА МАДАНИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ишчи гуруҳи, Шаҳрихон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлимлари ҳамкорлигида аҳолининг, айниқса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Шерқўрғон” маданият марказида маданий-мусиқий тадбир ташкил этилди. Унда туман маданият бўлими ҳамда мусиқа ва санъат мактаблари бадиий жамоалари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар, истеъдодли болажонларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига хушкайфият улашди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази
Шаҳрихон тумани бўлинмаси
✍️
———
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
ПАЙШАНБА – ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 14 март кунги ПҚ 2833 сонли қарори билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Шаҳрихон туманида ҳам  “Профилактика куни” тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Жумладан 2024 йил 11-июль куни туман ҳокимлиги, хуқуқни мухофаза қилувчи органлар, корхона, ташкилот, муассасалар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда  жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги кенг қамровли профилактик ишлар олиб борилди.

Шаҳрихон туман ИИБ✍️
———
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати