ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.38K subscribers
23.8K photos
2.28K videos
3 files
7.21K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Юртбошимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” давлат дастури учун Андижон вилоятидан танлаб олинган 4 та маҳалланинг бири – Шаҳрихон туманининг 3-секторга қарашли Оқ олтин маҳалла фуқаролар йиғинида “Шаҳрихон туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси" ходимлари йўлларни носоз қисмини таъмирлаш ва шағаллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури асосида Оқ олтин маҳалла фуқаролар йиғинида электр энергияси таъминотидаги нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
“ОБОД ХОНАДОН – ОБОД КЎЧА – ОБОД МАҲАЛЛА” МЕЗОНЛАРИ АМАЛДА

Оқ олтин маҳалласига кираверишдаги рамзий дарвоза: аввал ва кейин (Фото)

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастурига хос ўзгаришлар давом этади.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
МАҲАЛЛА БИНОСИ ТУБДАН ЯНГИЛАНАДИ

Оқ олтин маҳалла фуқаролар йиғининиг маъмурий биноси кўримсиз ва жуда абгор ҳолга келиб қолган эди. Маҳалла ходимлари ва фуқароларига қулайликлар яратиш мақсадида “Обод хонадон, обод кўча ва обод маҳалла” давлат дастури доирасида бино тубдан янгиланиб, замонавий кўриниш касб этадиган бўлди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
ИСЛОҲОТЛАР АҲОЛИ ТУРМУШ ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Шаҳрихон туманидаги Оқ олтин маҳалласи “Обод хонадон, обод кўча ва обод маҳалла” давлат дастури доирасида ривожлантирилмоқда. Бунда кўп йилдирки, аҳолини қийнаб келаётган ташвиш ва муаммоларга ечим топиладиган бўлди. Бу асосан, ҳудуд муҳандислик-коммуникация тармоқлари таъмири ва ободонлиги, ижтимоий соҳа иншоотлари фаолиятига бўлган талаб ва эҳтиёжни қондириш орқали маҳаллий аҳоли турмуш тарзини яхшилаш каби жиҳатларни қамраб олади.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Оқ олтин маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” давлат дастури доирасида ариқларни тозалаш ва бетонлаштириш, зовурларни чопиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати