ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.37K subscribers
24.1K photos
2.32K videos
3 files
7.32K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Бугун Шаҳрихон туманидаги Эшонқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда туман ривожига муносиб ҳисса қўшган нуронийлар ва фахрийлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда Республика “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси, сенатор Содиқжон Турдиев, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Ўктамжон Охунов, туман ҳокими Ҳикматилло Дадахоновлар юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритдилар. Учрашувда сўз олганлар ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Учрашув якунида Республика “Нуроний” жамғармаси бошқаруви томонидан мазкур ҳудуддаги МФЙ, 40-умумтаълим мактаби ва 1-сон касб-ҳунар мактаби кутубхоналарига янги чоп этилган адабиётлар тўпламлари совға қилинди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш:

▫️фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача
(1 млн 650 минг сўмдан 2 млн 310 минг сўмгача) миқдорда;

▫️мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 310 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи (йўлда кузатиб борувчи) фуқаролар ҳам бир қанча имтиёзларга эга. Улар, жумладан:

🔸 Давлат хизматлари марказлари, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муассасаларида фуқароларнинг бевосита ҳозирлигида кўрсатиладиган хизматлардан навбатсиз фойдаланиши, давлат идоралари раҳбарлари қабулига навбатсиз кириши мумкин;

🔸Тиббиёт муассасаларида даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилиш учун шу муассасада унинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига ногиронлиги бўлган боланинг ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилади. Хусусан:

▫️Стационар тиббиёт муассасаларида ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган шахсга мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади;

▫️Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи шахслар даволаш даврида давлат стационар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ижтимоий тармоқларда “Шаҳрихонлик Мансур исмли фуқаро ўзининг туман Кенгаши депутати мақомидан фойдаланиб, автотураргоҳни хусусийлаштириб олгани” ҳақида тарқалган хабар юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Ҳолат бўйича якуний ахборот берилишини маълум қилади.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА ДХХ КУБОГИ УЧУН МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Шаҳрихон туманида ушбу мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди.

Якуний натижаларига кўра:

🥇-ўринни Тўлқин маҳалласи,
🥈-ўринни Шерқўрғон маҳалласи,
🥉-ўринни Абдусамад маҳалласи қизлари эгалладилар.

Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди..

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса, БҲМнинг 150 бараваригача (49 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Талабa бўлиш истагидаги хотин-қизлар шошилинг: Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка
эга бўлиши;

тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
 
▪️Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига мурожаат этадилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
 
▪️ Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7 июнь кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

❗️2022/2023 ўқув йилида тавсиянома олган, бироқ олий таълим муассасаларида талабаликка тавсия этилмаган хотин-қизларнинг тавсияномалари 2023-2024 йиллар учун ҳам амал қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в город Самарканд для участия в ежегодном заседании Совета управляющих Европейского банка реконструкции и развития.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #YeTTB

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter