Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Шунингдек, дастурда иштирок этаётган тадбиркорларга божхона расмийлаштируви пайтида “яшил йўлак” тартиби қўлланилади.
Дастурга кирган тадбиркорларга инфратузилма, ер ва бино-иншоотлар билан таъминлашда қўшимча енгилликлар берилади:
- ер, бино-иншоотларни аукцион орқали хусусийлаштиришда бўлиб тўлаш имконияти яратилади;
- қиймати 50 миллиард сўмдан юқори лойиҳалар бўйича инфратузилма харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Солиқ ва божхона имтиёзлари тўлиқ берилишини, арзон кредитлар ўз вақтида ажратилишини таъминламаган раҳбарларга жавобгарлик чоралари кўриб борилади.
Давлатимиз раҳбари ушбу тизим бир марталик иш эмас, давомли жараён бўлиши зарурлигини қайд этди.
Вазирлар Маҳкамаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Иқтисодиёт ва молия вазирликларига жойларга чиқиб, тадбиркорлар кўтарган муаммо ва таклифларни ўрганиш ва уларга кўмаклашиш топширилди.
Мутасаддилар олдига йил якунига қадар ушбу янги тизим асосида 550 минг аҳолини ўқитиб, камбағалликдан чиқариш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|Twitter

Йиғилишда камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитой тажрибасини ўрганиш масаласига тўхталиб ўтилди.
Маълумки, шу мақсадда Хитойдан тажрибали экспертлар мамлакатимизга олиб келинди, Ўзбекистон делегациялари Хитойга бориб келди. Натижада 18 та йўналишда манзилли лойиҳалар тайёрланди.
Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.
Бунда камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади.
Мутасаддиларга хитойлик экспертлар билан бирга танлаб олинган 14 та туманни камбағалликдан чиқариш учун комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.
Хитой марказлари билан ҳамкорликда ҳоким ёрдамчиларини ўқитиш, яхши натижага эришган камида 200 нафар салоҳиятли ҳоким ёрдамчиларини Хитойга амалиёт ўташга юбориш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш давомида соҳа ва ҳудудлар мутасаддиларининг янги тизим асосидаги ишларни қандай ташкил этиши юзасидан ахбороти тингланди.

"МАЪНАВИЯТ ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ҚЎЛ ЖАНГИ МУСОБАҚАСИДА ҲАМЮРТЛАРИМИЗ ИСКАНДАР ЗУЛУНОВ СОЛИЖОН ЎҒЛИ ВА САРДОРБЕК ЭРКИНОВ ДИЛШОДБЕК ЎҒЛИ ҒОЛИБ БЎЛДИ
✅Маълумки, айни кунларда ички ишлар органларида "Маънавият ойлиги" доирасида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ушбу ойлик доирасида спортнинг қўл жанги тури бўйича Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
✅Унда иштирок этган ҳамюртларимиз, Шаҳрихон туман ИИБ ЖХХ Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи, катта лейтенант Зулунов Искандар Солижон ўғли фахрли биринчи ўринни, ИИБ ЖХХ ХПБ профилактика инспектори катта лейтенант Эркинов Сардорбек Дилшодбек ўғли фахрли учинчи ўринни эгаллади.
✅Ғолибларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Бугун Шаҳрихон туманидаги Эшонқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда туман ривожига муносиб ҳисса қўшган нуронийлар ва фахрийлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда Республика “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси, сенатор Содиқжон Турдиев, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Ўктамжон Охунов, туман ҳокими Ҳикматилло Дадахоновлар юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритдилар. Учрашувда сўз олганлар ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Учрашув якунида Республика “Нуроний” жамғармаси бошқаруви томонидан мазкур ҳудуддаги МФЙ, 40-умумтаълим мактаби ва 1-сон касб-ҳунар мактаби кутубхоналарига янги чоп этилган адабиётлар тўпламлари совға қилинди.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
☑️ Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш:
▫️фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача
(1 млн 650 минг сўмдан 2 млн 310 минг сўмгача) миқдорда;
▫️мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 310 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

✅ Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи (йўлда кузатиб борувчи) фуқаролар ҳам бир қанча имтиёзларга эга. Улар, жумладан:
🔸 Давлат хизматлари марказлари, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муассасаларида фуқароларнинг бевосита ҳозирлигида кўрсатиладиган хизматлардан навбатсиз фойдаланиши, давлат идоралари раҳбарлари қабулига навбатсиз кириши мумкин;
🔸Тиббиёт муассасаларида даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилиш учун шу муассасада унинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига ногиронлиги бўлган боланинг ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилади. Хусусан:
▫️Стационар тиббиёт муассасаларида ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган шахсга мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади;
▫️Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи шахслар даволаш даврида давлат стационар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда “Шаҳрихонлик Мансур исмли фуқаро ўзининг туман Кенгаши депутати мақомидан фойдаланиб, автотураргоҳни хусусийлаштириб олгани” ҳақида тарқалган хабар юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Ҳолат бўйича якуний ахборот берилишини маълум қилади.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Ҳолат бўйича якуний ахборот берилишини маълум қилади.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА ДХХ КУБОГИ УЧУН МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
✅Шаҳрихон туманида ушбу мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди.
✅Якуний натижаларига кўра:
🥇-ўринни Тўлқин маҳалласи,
🥈-ўринни Шерқўрғон маҳалласи,
🥉-ўринни Абдусамад маҳалласи қизлари эгалладилар.
✅Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди..