ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.36K subscribers
24.1K photos
2.33K videos
3 files
7.34K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Маълумки, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида вилоятимизда “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш 15 кунлиги” эълон қилинган эди.
Шаҳрихон туманида ҳам бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда. Айни кунларда барча маҳаллаларда, ташкилот, корхона ва муассасаларда дарахтларга шакл бериш, гул ва райҳон экиш, сув йўлларини тозалаш, теварак-атрофларни тартибга келтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон тумани Қоракўрпа маҳалласидаги Чинобод кўчаси остидан ўтган сув йўли қувурининг сувни тортмаётгани сабабли, ҳудудда сизот суви кўтарилиши оқибатида захлаш юзага келаётгани ва бошқа муаммолар бўйича берилган мурожаат туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар масъуллари томонидан ўрганилди.
Туман мелиоратив участкасининг маълум қилишича, мазкур МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи хўжаликлараро “Қоракўрпа” коллекторининг қувури ўтиш жойи чиқиндилар билан тиқилиб қолгани туфайли сизот суви кўтарилиши кузатилмоқда. Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида ушбу жойни реконструкция қилиш жорий йил дастурига киритилган бўлиб, март-апрель ойларида бу масала ижобий ҳал этилиши режалаштирилган. Шунингдек, маҳаллага суюлтирилган газ етказиб бериш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида ташиб кетиш, йўлларни босқичма-босқич таъмирлаш бўйича ҳам чора-тадбирлар белгиланди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади

🔰 Президент фармони билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди

🗓 Давлат дастурига кўра, 2023 йил 1 июлдан:

🔹 барча давлат органлари ва ташкилотларида “Аҳоли ва тадбиркорларга сервис сифатини ошириш” чора-тадбирлари белгиланади;

🔹 ДХМ орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 300 тага, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатиладиган хизматлар сони эса 570 тага етказилади;

🔹 аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (ногиронлиги бўлган шахслар, оғир беморлар, кексалар ва бошқалар)га миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматлари доимий яшаш ёки вақтинча турган жойига чиқиш орқали кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди;

🔹 электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари проактив тарзда (фуқаро мурожаатини кутмасдан, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан) кўрсатилади.

☑️ 2023 йил 1 сентябрдан аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформа”сига ўтказилади.

▶️ 2024 йил 1 январдан пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади.

🔘 2023 йил 1 апрелдан ногиронлик идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви асосида ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларда фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади.

Дастурга кўра, 2023 йилда:

▫️ “Янги Ўзбекистон” массивлари ва 161 та бошқа массивларда янги уй-жойлар қуришнинг йиллик ҳажмлари 90 мингга етказилади;

▫️ аҳолини бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари орқали мулк ҳуқуқи асосида Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида “Менинг биринчи уйим” дастури ишлаб чиқилиб, амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰Давлат дастурига кўра:

🔘 Таълим сифатини ошириш мақсадида:

🔸 2023 йил 1 сентябрдан ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади;

🔸 2023/2024 ўқув йилидан:

▫️республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланади;
▫️давлат грантлари коллеж ва техникумларнинг дуал таълим шакли бўйича ҳам ажратилади;

🔸 2023 йил 1 апрелдан янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этишга рухсат этилади;

🔘 Аҳолини сифатли тиббий хизматлар билан таъминлаш мақсадида:

🔹 2023 йилда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади;

🔹вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади (2024 йил 1 январдан ушбу маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади);

🔹2023 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади;

🔘 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

2023 йил 1 апрелдан Тошкент ва Нукус шаҳарларида, вилоятлар ва туманлар марказларида транспортлар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 60 километргача туширилади;

2023 йил 1 декабрдан транспорт воситаси эгасига транспортни бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликда тегишли ҳужжатни (ишончнома ва бошқалар) тақдим этган ҳолда, давлат ЙҲХ хизмати органларини транспортни бошқариш ҳуқуқини ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.

Бунда, хабарнома олинган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан ЙҲХ хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспортда содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

❗️Шунингдек, 2023 йил 1 июлдан тадбиркорларга нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши кераклиги белгиланган.

❗️Мазкур талаб бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар учун мажбурий эмас.

➡️ Шунингдек, қонунчиликда Ички ишлар вазирлиги томонидан пиёдаларнинг қоронғида ҳаракатланаётганда нур қайтарувчи устки кийимда бўлишини тарғиб қилиш йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишда муҳим вазифалардан бири эканлиги қайд этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳининг саммитида нутқ сўзлади ва қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил и выдвинул ряд важных инициатив на саммите Контактной группы Движения неприсоединения в городе Баку.

#Mirziyoyev #sammit #Qoshilmaslikharakati #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қўшилмаслик ҳаракати саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев делегациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

На полях саммита Движения неприсоединения Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел ряд встреч с главами делегаций и руководителей международных организаций.

#Mirziyoyev #sammit #Qoshilmaslikharakati #uchrashuvlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter