ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.3K subscribers
29K photos
3.17K videos
4 files
9.37K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Бугун Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳ.Дадахонов тумандаги 5-умумтаълим мактабининг 10- ва 11-синф ўқувчилари билан учрашув ўтказди. Унда ёшлар таълим-тарбиясига масъул бўлган мутасаддилар ҳам иштирок этдилар. Мулоқот асносида туман ҳокими Президентимиз ташаббуси билан ўқувчиларнинг мактабда камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш йўлга қўйилаётгани, бу эса, ёшларни келгусида мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишларида муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритди.
Учрашувда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлардан самарали фойдаланиш, илм-фан, касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаш, бунинг учун дарсларда мунтазам иштирок этиш, тўгарак машғулотларида фаол қатнашиш, дарсдан бўш вақтларида китоб ўқиш, интернетдан мақсадли фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, учрашувда иштирок этган Наврўз МФЙда яшовчи Ҳ.Назиров оиласидан 3 нафар ёш олий ўқув юртида таҳсил олиши, ўқиши учун контракт тўловида қийинчилик бўлаётганини билдириб, амалий ёрдам сўради. Унинг бу мурожаати бўйича амалдаги тартиблар асосида ёрдам кўрсатиш юзасидан масъулларга кўрсатма берилди.
Мулоқотда ўқувчиларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Андижон вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти қанчага ўсди?
2022 йил якунларига кўра, Андижон вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 54 464,0 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 8,6 % га ўсди. ЯҲМ таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 41,3 %, саноат 23,4 %, қурилиш 5,6 % ва хизматлар соҳаси 29,7 % ни ташкил этди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, қатор вазирлик ва вилоятлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров продолжили переговоры в расширенном составе с участием членов официальных делегаций, руководителей ряда министерств и областей двух стран.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида ўтказилган музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди.

По итогам переговоров в рамках государственного визита Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Кыргызстан состоялась церемония подписания и обмена документами.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter