Segment.uz
59.1K subscribers
5.02K photos
1.16K videos
47 files
4.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Навоий

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ёшлар ишлари агенлиги, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида Республика Ишчи гуруҳи тузилиб, жойларда ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда. Шундай учрашувлардан бири Навоий вилоятида ташкил этилди.

Бу учрашувларнинг ўзига хослиги шундаки, йигит-қизлар томонидан кўтарилган муаммоларнинг аксари жойида ҳал бўлмоқда.

Айни дамда Навоий вилоятида 548 мингдан ортиқ ёш борлиги ва улардан 13 мингдан зиёди муайян касб-корга эга эмаслиги ёшлар масаласида вилоятда тезкор ва тизимли ишлашни талаб этади.

➡️ Очиқ мулоқотларда навоийлик ёшлар қандай масалаларни кўтарди... Лавҳада батафсил...
#Парламентга_Мурожаатномадан #Иқтибос #Мотивация

🇺🇿 Келгуси йил якуни билан мактабгача таълим қамровини 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказишимиз керак. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча равишда 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Жорий йилда болалар спорти тубдан ислоҳ қилинади

🔰 Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди:

“Жорий йилда спорт мусобақалари сонини ошириш мақсадида давлат бюджетидан 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади. Ҳозирда спорт билан доимий шуғулланиш кўрсаткичи 19% бўлиб, 2021 йил якунигача бу кўрсаткич 25%га етказилади.

Маҳаллаларда 500 га яқин стритбол майдони, 355 та бадминтон майдони, қўшимча равишда 420 та мини футбол майдони, 350 та кўчада воркаут майдончаси қурилади.

➡️ 70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингга яқин боғча ва 10 000 та мактаб жами 120 млрд сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади”.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Cамарқанд

Ёшлар сиёсати — давлат сиёсатининг устувор масаласига айланди

Аввал хабар берганимиздек, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи тузилиб, жойларда амалий ишлар, мулоқотлар бошланди.

Шундай мулоқотлардан бири Нуробод туманида ташкил этилди. Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Тожиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси A.Жумабоев ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари иштирок этди.

❇️ Учрашув давомида ёшлар бандлик, имтиёзли кредит, уй-жой, таълим, ишлаб чиқариш ва бошқа масалалар билан боғлиқ 25 га яқин таклиф ва муаммоларни билдирди. Аксар масалалар жойида ҳал этилди. Вақт талаб қиладиган масалалар манзилли дастурга киритилди.

🔷 Энг муҳими, ёшлар уларнинг тақдири учун ҳукумат қайғураётгани ва кўмаклашаётганидан мамнун бўлишди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Соқили султон”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди.

Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилган.

Олий Бош Қўмондон ушбу шароитларни кўздан кечирди, ҳарбий хизматчилар билан учрашди, ўқув машғулотларини кузатди.

Мутасаддиларга жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш бўйича кўрсатмалар берилди.
#Жадидлар_дафтари

Илм – билмаган нарсаларни билганлардан ўрганмакдир. Илм-одамнинг зеҳнини очар, ақлини орттирар, билмаган нарсаларини билдирур, дунёда бахтли ва иззатли қилур, охиратда саодатли ва шарофатли қилур.

Мунавварқори Абдурашидхонов
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Балиқчи
Давомийлиги: 02:58 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев “Фориш” тоғ полигонига ташриф буюриб, унинг янгиланган инфратузилмаси ва Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.

— Бу полигон халқаро стандартларга мос бўлиши керак. Аскар ва зобитларни тайёрлаш шунга мувофиқ бўлиши зарур, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари қўшинларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.