Segment.uz
61.8K subscribers
5.1K photos
1.18K videos
54 files
5.13K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Ёшлар_cиёсати_амалда
#Билган_яхши

Тиббиёт олий таълим муассасаларидаги 3 йиллик “Олий ҳамширалик иши” таълим йўналишига фақат ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий маълумотга (ҳамширалик, акушерлик иши ва фельдшерлик) эга абитуриентлар қабул қилинади.

Мазкур йўналиш бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Бунёдкорлик #Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

Бухорода гумбазсимон музей қурилади

Вилоят ҳокимлиги 83 гектар майдонда қад ростлаши кутилаётган “Bukhara City” лойиҳасининг суратларини эълон қилди.

🔷 Бухорода илк бор 1,1 гектарда 32 қаватли бино, 1,7 гектарда экспомарказ ҳамда 1,4 гектарда технопарк қурилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, “Bukhara City” муҳим иншоот — қадимий Шарқона усулда гумбазсимон қилиб қурилган, яъни мамлакатда мавжуд тарихий обидалари кўринишидаги уч-тўрт қаватли музейдир.

Бу бино — лотнинг умумий майдони 9 минг 354 метр квадратдан иборатдир. Ундан 6 та экспозициядан иборат Бухоро тарихи, табиати ҳамда тасвирий санъатини ўзида акс эттирган 125 мингга яқин экспонат ўрин олиши кўзда тутилган. Лойиҳага биноан, музей биносидан анжуманлар зали, фонд захира хоналари, фитобар, офислар ҳамда кутиш зали ташкил этилади.

2021 йилда музей қурилиши ишлари бошланади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Апрелдан бошлаб барча пудрат ташкилотлари уйларни тайёр ҳолда топширади

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов матбуот анжуманида бундан кейин уйлар «коробка» ҳолатида топширилмаслигини таъкидлади.

— Аҳолига янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида нормативларга ўзгаришлар киритилди. Бундан кейин уйлар „коробка“ ҳолатида топширилмайди. Бу тартиб-тамойил 3 ойдан кейин, апрелдан кучга киради, — деди вазир ўринбосари. — Шунингдек, пудрат ташкилотлари қуриб топшираётган барча уйларнинг 100 фоиз деворлари, коммуникация тармоқлари тортилган бўлиши режалаштирилмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Қашқарчаи савти ушшоқ”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

2 йил ичида барча ҳудудларда Президент мактаблари билимли, иқтидорли ўқувчиларни қабул қилишни бошлайди

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

🔷 Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида Президент мактаблари фаолият юритмоқда. 2021-2022 ўқув йилидан бошқа барча ҳудудларда Президент мактаблари ташкил этилиши кўзда тутилган.

2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида ушбу мактабнинг қурилиш ишлари олиб борилди. 2021 йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида Президент мактаблари қурилиши режалаштирилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Шогирднинг садоқати
Давомийлиги: 02:03 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

❇️ Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

Жалолиддин Румий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
⚡️Илк бор “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” ойлиги ўтказилади

🔷 Жорий йилнинг 11-16 январь кунлари Ёшлар ижод саройида “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” ойлиги доирасида "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" ташкил этилади.

✳️ Ҳафталик давомида янги кинолойиҳалар тақдимоти, ёшлар учун маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, кастинг ва конференциялар ҳамда янги фильмлар премьералари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, республика бўйлаб таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилиб, аҳоли билан ўзбек кино санъати тарихи ва бугунги куни ҳақида мулоқот уюштирилади. Бир қатор тарихий-бадиий фильмларнинг бепул намойиши ўтказилади.

Кино ҳафталик доирасида ёш киноижодкорлар учун Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентда филиалини очиш, Тошкент халқаро кинофестивалини ташкил қилиш масалалари муҳокамалар марказида бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Насруллои”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни соат 18:00 да «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Яхшиликка шерик
Давомийлиги: 03:03 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
🔰 11 январдан пандемия барқарорлашганлиги сабаб мактабларда анъанавий дарслар бошланади

➡️ Хабарингиз бор, 2020-2021 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида ўқув жараёни юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, ота-оналарнинг ихтиёрига кўра анъанавий ва масофавий шаклда олиб борилди.

Халқ таълими вазирлиги юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлашгани, иккинчи чорак якунига қадар 90 фоиздан ортиқ ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олиш мақсадида мактабга қайтганини инобатга олиб, 2021 йилнинг 11 январидан (III чорак) барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилишини маълум қилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

🔷 Кишиларнинг муҳаббатини ўзингга жалб қилмоқчи бўлсанг, сахий бўл, саховат сени суюкли қилади.

Аҳмад Югнакий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Сатрларда_Ватан_мадҳи

Ватан кўнгилдадир...

Қайда жон топсанг, абад жонинг анда,
Тўрғай даштда куйлар, булбул – чаманда.
Мен сенингман, сен менинг руҳу танда,
Ватан кўнгилдадир, кўнгил ватанда.

Иқбол Мирзо,
Ўзбекистон халқ шоири

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #Vatan_madhi

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Навоий

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ёшлар ишлари агенлиги, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида Республика Ишчи гуруҳи тузилиб, жойларда ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда. Шундай учрашувлардан бири Навоий вилоятида ташкил этилди.

Бу учрашувларнинг ўзига хослиги шундаки, йигит-қизлар томонидан кўтарилган муаммоларнинг аксари жойида ҳал бўлмоқда.

Айни дамда Навоий вилоятида 548 мингдан ортиқ ёш борлиги ва улардан 13 мингдан зиёди муайян касб-корга эга эмаслиги ёшлар масаласида вилоятда тезкор ва тизимли ишлашни талаб этади.

➡️ Очиқ мулоқотларда навоийлик ёшлар қандай масалаларни кўтарди... Лавҳада батафсил...
#Парламентга_Мурожаатномадан #Иқтибос #Мотивация

🇺🇿 Келгуси йил якуни билан мактабгача таълим қамровини 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказишимиз керак. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча равишда 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Жорий йилда болалар спорти тубдан ислоҳ қилинади

🔰 Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди:

“Жорий йилда спорт мусобақалари сонини ошириш мақсадида давлат бюджетидан 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади. Ҳозирда спорт билан доимий шуғулланиш кўрсаткичи 19% бўлиб, 2021 йил якунигача бу кўрсаткич 25%га етказилади.

Маҳаллаларда 500 га яқин стритбол майдони, 355 та бадминтон майдони, қўшимча равишда 420 та мини футбол майдони, 350 та кўчада воркаут майдончаси қурилади.

➡️ 70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингга яқин боғча ва 10 000 та мактаб жами 120 млрд сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади”.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz