Segment.uz
67.3K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
ЮНEСКО глобал миқёсда мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирмоқда

ЮНEСКО синфлардаги бузилишларни бартараф этиш, ўқишни яхшилаш ва болаларни кибербуллингдан ҳимоя қилиш учун мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирди. Айтилишича, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг пастлиги мобил телефонлардан кўп фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, экранга узоқ муддат тикилиб туриш эса болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади.

Таъкидланишича, технология «даставвал таълим учун мўлжалланмаган», шунинг учун у инсонга йўналтирилган концепцияга мос келиши ва ўқитувчи билан бевосита мулоқот ўрнини эгалламаслиги керак.

Telegram | Instagram | Facebook
👍58👏5🔥32🕊1
Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍131👏1😱1
❗️“Ўзбектеатр” ҳамда “Маданият таълими маркази” давлат муассасалари ташкил этилди — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👏17👍11😱6😢32😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида

Президент ташрифини Олтиариқдан бошлади ҳамда тумандаги узумзорни кўздан кечирди. 2020 йилда туманда “Хайрулло Баҳром Бойматов” фермер хўжалиги томонидан 75 гектарда узумчилик плантацияси ташкил этилган эди.

Олдинлари бу майдонда пахта экилиб, ўртача 25 центнердан ҳосил олинган. Энди узумнинг нархи билан солиштирганда, бир гектардан даромад қарийб 10 баробар ошган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍55👏54🥰2😱1😍1
Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25😱51
Фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26🔥1
❗️Термиз шаҳар собиқ ҳокими И.Худайбердиев 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида И.Худайбердиев (Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 18 нафар судланувчи) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган ҳукмга кўра, И.Худайбердиевга ўташ учун узил-кесил 2 йил 6 ой муддатга давлат ташкилотларида мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.

Қолган 17 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 25,167, 167, 168, 184, 28,205, 205, 206, 28,209, 209 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга тегишлилиги бўйича жарима, 1 йил 9 ой 15 кундан 2 йил 3 ойгача ахлоқ тузатиш ишлари ва 3 йил 6 ойдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍45😱743
Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

У бунга қадар Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍59👏8😱7😢4
Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида иштирок этди.

Унда Ўзбекистон бўйича криминоген вазият мураккаб бўлган, “қизил” тоифага киритилган маҳаллалар энг кўп Тошкент шаҳри, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган олти ойда маҳалладаги ўта оғир ва оғир жиноятлар Фарғона, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Бухоро, Андижон, Қашқадарё вилоятларида энг кўп содир этилган.

Фарғона шаҳрида ўғрилик, Наманган шаҳрида безорилик, Қўқон шаҳрида тан жароҳати, Самарқанд шаҳрида номусга тегиш ва товламачилик, Миробод туманида қотиллик кўп юз берган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍109👏2
Шавкат Мирзиёев:

— Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари эса боғчаларга бориб, 3-4 ёшли болакайларга “оқ-қорани фарқлаш” бўйича маъруза ўқиш билан банд.

Тизимда стажи 3 йилгача бўлган, энди тажриба тўплаётган профилактика инспекторларини криминоген оғир маҳаллага қўйиш амалиёти ҳалигача давом этмоқда.

Аксинча, “яхши” маҳаллаларда эса кўп йиллик тажрибаси бор ходимлар хизмат қилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47💯61😱1
⚡️ Жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди.

Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйган:

Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари;

Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍242👏2😢1
Ички ишлар вазирининг ўринбосари Н.Тўрахожаев лавозимидан озод қилинди

Президент маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш бўйича янгича иш тартибини белгилаб берди.

Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлигига:

жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ишлаш бўйича “маҳалла бешлиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш;

ёш тоифаси, ижтимоий ва моддий аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида методика ишлаб чиқиш топширилди.

Энди профилактика инспектори ҳудудида жиноят қилишга мойиллиги бор шахсларни аниқлайди, “маҳалладаги бешлик” уларнинг муаммоларини ҳал қилади.

❗️ Тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги танқид қилинди. Ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани кўрсатиб ўтилди ва шу муносабат билан вазир ўринбосари Н.Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29👏2
Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари олдига аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона “112” тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шарт.

Шу орқали навбатчилик қисмлари фаолияти ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28
❗️Ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун:

Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душанов;

Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍63👏62
Келгуси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жорий йилнинг 31 июлидан бошлаб regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.

Фуқаролар лойиҳаларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларига юборишлари мумкин.

Жамоатчилик муҳокамаси 2023 йил 9 августга қадар давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26😢41🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ирригация тизимини модернизация қилмоқда – Euronews

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлашни яхшилаш мақсадида ҳудудий ирригация тизимини модернизация қилмоқда. Қорақалпоғистонда далаларни суғориш учун электр насосларга эҳтиёж қолмади, бундан буён сув тортиш кучи билан оқади.

Бўстон канали иккиламчи каналлар тармоғига уланган – уларнинг умумий узунлиги 800 км дан ортиқ. Уларнинг барчаси 3 та ҳудуд ва 100 минг га қишлоқ хўжалиги ерларини қамраб олган лойиҳа доирасида реконструкция қилинган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15
❗️Мактаб ўқитувчиларига 50 ва 20 фоиз устама тўланадиган сертификатлар рўйхати эълон қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023/2024 ўқув йилида устама тўланадиган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

▪️ Жумладан, рўйхатга янгидан қўшилган ёки устама тўлаш баллари ўзгартирилган сертификатлар:

GRE (Graduate Record Examinations) Quantitative Reasoning (бали ўзгартирилмоқда 155 баллга тенглаштирилган ўзгариш математика, физика, биология ва кимё фанларига ҳам тегишли);
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган тарих, география ҳамда бошланғич таълим (она тили ва адабиёт (Ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ёки математика фанидан);
Teaching English as a Foreign Language (TEFL);
Teaching English as a Second Language (TESL);
SAT subject score ( янгидан қўшилмоқда математика, физика, биология ва кимё фанларига тегишли);
A levels (А) ҳамда Astrum СCertified IT Educator (80) (информатика ва ахборот технологиялари фанидан).

Telegram | Instagram | Facebook
👍20👏123😱2❤‍🔥1
Мактабга қабул ёши қанчалик тўғри белгиланган? Ёш чегараси ўзгартириладими?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев:

«Бу масала [мактабга қабул ёши] вақтлими ёки кеч, бундай муҳокамалар доим бўлган. Олдинги қонунчиликни кўрадиган бўлсак, бола 6-7 ёшида мактабга чиқади дейилганди.

Ҳозирги ҳолатда ҳам бола ўқув йили сентябрь ойидан бўлса, 6 ёш-у 8 ойлигида, яъни деярли [6 ёш-у] 7,5 ойга етгунгача мактабга чиқиш имконияти мавжуд. Агар олдинги ҳолатга ўхшаб, қонунчиликда мавҳум норма қўйиладиган бўлса, қайсидир жиҳатдан жойлардаги талқинни ўзига мослаш ҳолатига олиб келади. Яъни 6-7 ёш деганда, 6 ёш-у 1 кун ҳам, 6 ёш-у 11 ой ҳам назарда тутилади.

Ҳаммамиз негадир 7 ёшли боланинг режасини ўйлаймиз-да. Эртага у бола 10-11 ёшда балоғатга етади, керак бўлса 15-16 ёшда яна организмида ўзгариш даври бўлади. У вақтли чиқиб қолиши натижасида, балки 7 ёшида билинмас, унинг дунёқараши, жисмоний ривожланиши ўзи билан ўқиётган тенгқурлари билан қанчалик мос бўлади?

Бу саволга мен ҳеч қанақасига жавоб беролмайман. Буни илмий асослаб кўриш керак. Амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши салкам 3 йил давомида яратилиб, муҳокамадан ўтган эди. Майдонларда бу қонун моддама-модда муҳокама қилинган, қанча баҳсларга сабаб бўлганидан сўнг шу қарор қабул қилинган».

❗️Эслатиб ўтамиз, 2020 йил сентябрь ойида «Таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилиб, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинадиган бўлганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍43😱4😢3❤‍🔥1
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Тоғаев Ботир Нормаҳмадович вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига;

Шукуров Алишер Нематуллаевич вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20😱52❤‍🔥1
Мансуров Бахрам Маматмуратович Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Ниматуллаев Илхом Анварович Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29😱3🎉1