Segment.uz
59.1K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

🔷 Ушбу ижтимоий роликда иқтидори бору, имконияти етарли бўлмаган, қоғозда пианино клавишларини чалган, пианинoнинг ўзини эса фақатгина орзу қиладиган қиз тасвирланган. Унга 5 ташаббус имкон берди.

Энди у ҳақиқий пианино клавишлари орқали куй чала бошлади. Ва катта саҳна...

Фарзандларимизнинг ташаббусларини бугун қўллаб-қувватлайлик!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

👨🏻‍💻 Мен буюк иш қилмадим, шунчаки бир қишлоқдошимнинг орзуси амалга ошишига ёрдам бердим холос...

Ушбу ижтимоий ролик қаҳрамони чекка қишлоқлардан бирида яшайди. Техникага жуда қизиқади. Бироқ, ишланмалари қайта-қайта кўнглидагидек чиқмайди. Ва у ҳаммасига қўл силтайди. Бироқ, унинг ҳаётини бир воқеа ўзгартирди...

🔷 Роликда томоша қиламиз! Албатта оиламиз даврасида!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

Оиланинг бузилиши — фарзанд учун энг оғир жазо

“Бу охирги замонмас, биз бор-йўғи ажрашяпмиз”.
Ижтимоий роликда аёл тилидан айтилган ушбу жумла бир лаҳзада боланинг ҳаётини "синдирди".

🔷 Шу нуқтада фарзанд учун кўп нарса тугади...

🔷 Ушбу видеоролик орқали ота-онаси ажрашаётган боланинг руҳиятини ҳис қилиш мумкин.

Миллат келажаги — фарзандлар муваффақиятига боғлиқ экан, оилаларимизни асрайлик!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

— Шу пулга қанча сигарет берасиз?
— Беш қути, лекин сенга сотолмайман, балоғат ёшига етмагансан.
— Мен буни ўзим учун сўрамаяпман...

🔷 Ролигимиз қаҳрамони ким учун сигарет сотиб олмоқчи бўлди?

Фарзанднинг оталар учун сабоғи... Томоша қиламиз.

☝️ Унутмайлик, соғлигимиз оиламиз учун керак!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

— Дадажон, бир кунда қанча пул топасиз…
— Соатига 50 минг сўм.
— Менга 20 минг сўм бера оласизми?
— Яна қимматбаҳо ўйинчоғинг учунми, мен бу пулларни қандай қийналиб топишимни биласанми? Бор, кириб ухла....

Қизалоқ пулни нима қилмоқчи бўлди… Ижтимоий ролик орқали томоша қиламиз.

☝️ Унутмайлик — фарзанд энг азиз неъматимиз!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

Оила. Кечки овқат...
— Дадаси, яхши келдингизми?
— Яхши, раҳмат.
— Чарчамадингизми...
— Йўқ.
— Дадаси, бугун қанақа кунлигини биласизми?
— Қанақа кун экан...
— Тўйимизнинг ўн йиллиги.
— Эсимда, айт нима совға қилай...
— Сўраманг, барибир сўраган нарсамни олиб беролмайсиз
.
...

😔 Аёл турмуш ўртоғидан нимани сўради...

🔷 Турмуш чорраҳаларида адашиб қолмайлик. Оиламизга садоқат — Ватанимизга садоқатнинг дебочасидир.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

Оилада, ишда, жамиятда муносабатлар мустаҳкамлиги нимага боғлиқ...

⚡️Ишонч, севги, сабр, ҳурмат, мақсадга... боғлиқми?

🔷 Бахт ва муваффақият пирамидасининг мустаҳкамлигини қайси унсур ушлаб туради?

🔷Ижтимоий ролик орқали ушбу саволга биргаликда жавоб оламиз!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

Кибр бор жойда самимият йўқолади. Кибр инсонларни халқдан, дўстлардан узоқлаштириши ҳам бор гап.

Ушбу лавҳамиз қаҳрамони кибрга берилган инсонга муносиб жавоб берди.

Ролигимиз орқали томоша қилинг.

🔷Иймони бутун инсон ҳеч қачон кибрланмайди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан қамраб оладиган иллатдир.

Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради.

Ушбу ижтимоий роликда коррупция остонасида турган ёш раҳбарнинг фаолияти акс этган.

Хулоса чиқариш ўзимиздан...

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

Май ичида кўриниб турган қуёш алдамчи, деб ёзади Абу Али ибн Сино.

У яна шундай деди: Ичкилик мансаб ва обрўда турган ҳар қандай инсонни ўзгартиради. У дўстларимизнинг дилига озоб беришга ва яқинларимиздан жудо бўлишга сабабчи бўлади.

Ичкилик бизни бору-йўғимиздан, энг муҳими оиламиздан айиради. Ёлғизлик ва йўқчиликка бошлайди.

🔷 Ушбу ижтимоий ролик қаҳрамони ҳам буни бир нафас ўзида ҳис қилиб кўрди... Ва қарор қабул қилди. Томоша қиламиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

Бир нафас оилангизсиз, фарзандларингизсиз яшашни кўз олдингизга келтиринг. Сиз кимсиз? Ишга кечикиб келяпсиз, ҳаловат йўқ. Амаллаб кун ўтказиб, иш ҳақингизни оласиз, лекин уни кутадиган оилангиз, фарзандларингиз олдингизда бўлмайди... Хато қилганингизни тушунасиз. Лекин, кеч...

🔷 Ушбу ижтимоий роликда оиласига хиёнат қилаётган қаҳрамонимизнинг қилмиши ҳеч қанча вақт ўтмай ўзига қайтганини кўриш мумкин.

Садоқат ва меҳримизни яқинларимиздан аямайлик. Бу мамлакат тинчлиги, фарзандлар камолоти ва фаровон турмушимиз учун асос бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

🔷 Баъзан нафас олишга қийналаман. Эсимда, мактабдаги дарсларни қолдирганим, уйдан қочиб кетганим. Ҳаёт осон ва беташвиш кўринганди.

Лекин, бир кун ҳаммаси тугади...

БМТнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси миллий ҳамкорлар билан биргаликда «Мен спортни танлайман!» ижтимоий мотивацион видеоролик тақдим қилди.

☝️ Унутманг, асосий ғалаба — ўз устингиздан қозонилган ғалабадир.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат #Қизлар_дафтарига

— Бувижон қаранг, янги телефон олдим.
— Оҳҳо, жуда чиройли эканку... Нархи ҳам қиммат бўлса керак?
— Йўқ.
— Четдагиси нима?
— Бу ғилоф. Телефонни синишдан, атрофлари қирилишидан асрайди.
— Ҳа, демак, телефонингни асрабсану, ўзингни унутибсанда...

🔷Ушбу ижтимоий роликда жамиятимиздаги яна бир муаммо тасвирланган. Телефон ғилофи орқали буви набирасига унутилмас сабоқ берди.

☝️Оиламиз даврасида томоша қиламиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

— Ўғлим, сен беш баҳога ўқишинг керак, кучли бўлишинг керак.
— Қизим яхшилиб ўқи, сен яхши шифокор бўлишинг лозим.
— Ўғлим, мен айтган ўқишга кирсанг, сени банкир қиламан.
— Қизим, овозингни баландроқ чиқариб китоб ўқи, журналист бўласан...

Ижтимоий роликда ҳар бир ота-она эътибор бериши лозим бўлган муҳим жараён тасвирланган.

🔷 Фарзандларимизнинг орзуларини асрайлик! Уларга ўз йўлини танлашига имкон берайлик.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат #Гендер_тенглик

Бугун гендер тенглик масаласига бағишланган ижтимоий ролик тақдимот қилинди

🔷 17 ёшли қизнинг орзулари, ниятлари бир кунда рўё бўлиши мумкинми...

Нега, нима сабабдан кўп ҳолларда шошиламиз... Қизларимиз нимани орзу қиляпти, муаммолари борми... У ким бўлмоқчи, ҳар қуёш ботганда кўнглидан қандай ўйлар кечади...

Аслида у она, у рафиқа, у келин, у сингил... У яшашдан чарчаган кун - ҳаммамиз мағлубмиз!

☝️Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жамоаси томонидан тайёрланган “Мени ҳам эшитинг” ижтимоий ролиги ушбу масалаларда бир нафас ўйлашга, хулоса чиқаришга ундайди...

Томоша қилишни тавсия қиламиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

#Ижтимоий_бекат #Китоб_ҳадя

Осмонларда юрганлар,
Олтин сарой қурганлар,
Не берай? деб турганлар,
Болага китоб беринг!
Бола оққуш, оқ каптар,
Дунёлардан бехабар,
Ёвузлик топмай хабар,
Болага китоб беринг!...

Ушбу ижтимоий ролик Зулфия Мўминованинг “Болага китоб беринг” шеъри асосида тайёрланган.

🇺🇿 Китобхонлик ва илм ҳақида куни-кеча Президент Шавкат Мирзиёев ҳам “Ўзбекистон ёшлар Форуми 2020”да ёшларга мурожаат қилганди.

“Илмни қадрланг, илмга интилинг! Ёшлик — умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг”

☝️Ижтимоий роликдан маънавий-маърифий тадбирларда фойдаланиш мумкин. Фарзандларингиз билан бирга томоша қилинг.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат #Мотивация

Яқин КЕЛАЖАК

— Ўғлим, ишхонамда нима қиляпсан?
— Синфдошларим билан экскурсияга келдим.
— Ишхонам ёқдими...
— Ёқди, сизни ҳамма ҳурмат қиларкан... Раҳбар бўлганингиз учунми...
— Ўғлим, ҳурмат қозониш учун раҳбар бўлишнинг ўзи етарли эмас. Кел, сенга бир ҳикояни айтиб бераман...

Раҳбар ота ўғлига қандай ҳикояни сўзлаб берди? Бу ҳикоянинг қаҳрамони ким ва у қандай йўлларни босиб ўтди...

Бугун Ўзбекистон тараққиёти, ривожланиши, халқи фаровон яшаши учун қандай раҳбарлар керак? Ушбу ижтимоий роликда бу саволга жавоб бор.

Унутмайлик, ҳар бир муваффақият тинимсиз меҳнат ортидан келади. Интилиш, мустаҳкам ирода, билим ва тажриба бор жойда, тараққиёт ва ривожланиш бўлади.

✳️ Ижтимоий ролик Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тайёрланган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

🔷 Оқшомда ботган қуёш тонгда яна кўтарилади. Бугун сенга кулмаган омад эртага албатта сеники бўлади!

☝️ Ҳаёт доим бунга имкон беради. Лекин бир нарсага қўл урганингда бундай имконият сенда бўлмайди...

➡️ Томоша қиламиз... Ижтимоий роликда ёшлар таълим-тарбиясидаги яна бир муҳим жараён тасвирланган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz