Segment.uz
70.8K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
73 files
6.05K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
UZUM'дан 150 000 сўмга харид қилинг ва 35 000 сўмлик чегирмага эга бўлинг!

Электроника ва маиший техника, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар, таъмирлаш ва автомашиналар, уй ва боғ учун товарлар — UZUM ассортименти жуда катта.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг:
https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/834646d1fab5

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Чилонзор тумани “Астробод” кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида содир бўлган портлашда 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, 14 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган — ФВВ

Telegram | Instagram | Facebook
Келгуси етти йилда туман ва шаҳарларда 700 та янги поликлиника ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашув чоғида тиббиёт соҳсидаги режалар ҳақида тўхталди.

Келгуси етти йилда туман ва шаҳарларда 700 та янги поликлиника ташкил этилади. Бу орқали, 3 миллион аҳолимиз учун бирламчи тиббий хизматлар янада яқинлашади.

Шунингдек, бирламчи бўғиндаги барча оилавий шифокор пунктлари, поликлиника ва шифохоналар таъмирланиб, фильтрланган ичимлик суви ва иссиқ сув билан тўлиқ таъминланади.

Гемодиализ бўлимлари сони 2 карра кўпайтирилиб, 200 тага етказилади. Бу орқали барча туман ва шаҳарлар мазкур хизмат билан қамраб олинади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, номзоднинг таъкидлашича, ҳар йили 1 миллион аҳоли жигар циррозига олиб келувчи гепатит “Б” ва “С” бўйича скринингдан ўтказилади, гепатит “С”га чалинган беморлар тўлиқ давлат ҳисобидан даволанади.

Барча туман ва шаҳарларда хусусий шериклик асосида МРТ ва МСКТ йўлга қўйилади. Бунинг учун, 100 миллион доллар инвестиция йўналтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Андижонда яна бир қатор таклифларини илгари сурди:

сертификати бор шифокорларнинг ойлик иш ҳақи 2 карра оширилади;

тиббиёт ходимларига кўп йиллар ишлаганлик учун тўланадиган устамалар миқдори ҳам қайта кўриб чиқилиб, оширилади;

тез тиббий ёрдам автомобиль парки келгуси етти йилда тўлиқ янгиланади ва уларнинг 50 фоизи электромобиллар билан тўлдирилади. Бу орқали, ёнилғининг ўзидан йилига 200 миллиард сўм тежалади ва ушбу маблағлар тез тиббий ёрдам хизматларини ривожлантиришга сарфланади;

Андижонда 2030 йилга қадар 3 мингта кўп қаватли уй барпо этилиб, 100 минг оила янги уй-жойли бўлади;

2030 йилга қадар 427 та маҳаллада 600 минг аҳоли марказлашган ичимлик сув билан таъминланади, 1 миллион аҳоли учун сув таъминоти яхшиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради

“Водий аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида, “Андижон – Фарғона – Қўқон – Наманган – Андижон” темир йўл ҳалқаси бўйлаб 4 та электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Натижада, кунига 8 та қатнов ташкил этилиб, 10 мингга яқин йўловчи ташилади. Бунга, 40 миллион доллар жалб қилинади.

Шунингдек, Андижон халқаро аэропорти замонавий стандартлар асосида тўлиқ таъмирланади ва бу ишларга 350 миллион доллар йўналтирилади.

Шу йил охиригача Жаҳон банки билан бирга, “Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича 2,5 миллиард долларлик мега-лойиҳа бошланади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида, Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради”, – деди Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистоннинг бир қатор элчихоналарида транспорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

"Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–94-сон, 14.06.2023 й.) қабул қилинди.

▪️ Фармонга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

Транспорт назорати инспекцияси;

Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;

Транзит салоҳиятини ривожлантириш идоралараро кенгаши.

▪️ Транспорт назорати инспекцияси автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси ва Латвия Республикасидаги элчихоналарида транспорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 сентябргача жамоат транспортида ташувчилар рейтингини жорий этиш юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Азон овозини эшитиб йиғлагим келади

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингиз ҳам сифатли таълим олади, ҳам ойлик стипендия билан таъминланади

🟢 Янги очилаётган Rahimov School хусусий мактаби ўқувчиларнинг ўқишга бўлган қизиқишларини моддий қўллаб-қувватлаш учун 5-синфдан бошлаб ойлик стипендияларни жорий қилмоқда.

Ўқувчилар ҳар ой 300 000 сўмдан бошлаб 3,3 млн гача стипендия олишлари мумкин.

Шунингдек мактабда:
● Ўқувчиларни севадиган педагоглар
● Қизиқишларга мос тўгараклар
● Спорт машғулотлари
● 3 маҳал покиза таом мавжуд

📌 Ўқувчилар киришда ақлий ва ахлоқий имтиҳондан ўтишади, шу орқали биз энг яхши ўқувчиларни саралаб оламиз.

🎓 Сизнинг фарзандингиз ҳам ахлоқли ҳам истеъдодли болалар сафида бўлишини истасангиз, биз билан боғланинг:

@rahimovschool_bot
● +998(78)113-0005

📍Манзил:
Mirzo Ulug'bek tumani, Lokomotiv parki ro'parasida

Telegram / Instagram / Facebook
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг фарғоналик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Тадбирда номзод қатор таклифларини илгари сурди:

Фарғонадаги 350 та мактаб тўлиқ таъмирланади, барча мактаблар замонавий компьютер синфлари билан жиҳозланади;

Фарғона вилоятида мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж 100 фоизга қопланади. Бунинг учун 2 мингта янги давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилади;

2030 йилга қадар Фарғонада 100 дан ортиқ тиббиёт муассасалари қурилади ва таъмирланади. Соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш орқали, яна 300 дан зиёд хусусий клиника фаолияти йўлга қўйилади;

келгуси етти йилда вилоятда 2,5 мингта кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисобига, 100 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади. Бунга барча манбалар ҳисобидан 2,5 миллиард доллар йўналтирилади;

Ўзбекистон ва Бешариқ туманларида 900 Мегаваттли қуёш электр станциялари ишга туширилади;

10 минг километр йўллар ва 170 та кўприк таъмирланади;

5 минг километр сув тармоқлари ва 900 та сув иншооти барпо этилади ва таъмирланади. Натижада 2030 йилга бориб, вилоятда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 76 фоиздан 96 фоизга етказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Қўқондаги буюм бозори узоғи билан бир ойда тўлиқ тиклаб берилади. Ким қайси дўконда фаолият юритган бўлса, ўша ерда тадбиркорлигини давом эттиради.

Ёнғиндан зарар кўрган барча тадбиркорларнинг кредит ва солиқ тўловлари муддати кечиктирилади. Уларнинг қайтадан “оёққа туриб олишлари” учун айланма маблағ учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Ёнғин оқибатида бозорга туташ ҳудудларда зарар кўрган аҳоли хонадонлари тўлиқ таъмирлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шошилинг! UZUM'дан супер чегирма ва қулай нархлар! Қайноқ ёзнинг қайноқ таклифлари!

Электроника ва маиший техника, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар, таъмирлаш ва автомашиналар, уй ва боғ учун товарлар — UZUM ассортименти жуда катта.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг:
https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/bcc42ff0556a

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
Хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:

ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;

давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилиши белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент фармони билан ипотека кредитлари ва субсидияларни ажратиш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади;

банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга;

субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун, субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди. Бунда, фуқаро 4 ойда сертификатдан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Халқпарвар комиссияларининг хулосасига асосан хато ажратилган субсидия сертификатларини тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Perfluence

Блогерлар учун ажойиб имконият! Рақамли маркетингга ихтисослашган дастурдан фойдаланинг!

Бу — йирик брендлар билан ҳамкорлик қилиш ва барқарор даромад олиш орқали ўз каналингиз ёки блогингизни монетизация қилиш имкониятини беради.

❗️ Сиз 200 дан ортиқ йирик бренд лойиҳалари билан ҳамкорлик қилиб, блогингиз орқали пул ишлашингиз мумкин.

❗️Aгар канал ёки саҳифангизда атиги 1 500 та фаол обуначига эга бўлсангиз ҳамкорлик қилишингиз ва даромад олишингиз мумкин.

💸 f5bc150a5436 промо-коди орқали рўйхатдан ўтганингизда биринчи ҳамкорлик учун 7 300 сўм бонус оласиз.

📥 Ҳавола орқали ўтинг, иловани юкланг ва даромад олишни бошланг:
https://dash.prfl.me/segmentuz/fc4c657ea7c5

Промо-код: f5bc150a5436
#Perfluence
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир йилда 5 ой мактабда ўқимасдик, ўқитувчилар соат 5 да бизни турғазиб, далага олиб чиқарди” — Шавкат Мирзиёев мактаб даврини эслади.

Telegram | Instagram | Facebook