Саноат ўсиши учун янги имкониятлар ва қўшимча молиявий ресурслар берилади.
Биринчидан, банк нормативлари қайта кўриб чиқилиб, тижорат банкларида корхоналарга кредит ажратиш учун қўшимча 55 триллион сўм ресурслар таъминланади. Бу – ўртача битта туманда 20 миллион долларлик инвестицияга қўшимча ресурс, дегани.
Энг аввало, тижорат банклари билан бирга ҳокимларни бу пулларни ишлатишга ўргатиши керак. Кўп туман ҳокимлари тайёр маблағни ишлатишни ҳали билмайди, деб таъкидланди йиғилишда.
Шу муносабат билан ҳар бир туман бўйича қўшимча лойиҳалар ва уларнинг “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, аввал ишга тушган 807 та лойиҳа ҳамда паст қувватда ишлаётган 271 та корхонани айланма маблағ билан таъминлашга топшириқ берилди.
@segmentuz

Қишки таътилни узайтириш ваколати ҳудудий раҳбариятларга берилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати ҳудудий раҳбариятларга берилди.
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни тасдиқланди.

Бугун камида 9 та ҳудуддаги мактабларда дарслар бошланади
Расмий эълонларга кўра, 11 январдан бошлаб:
➖ Андижон, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги барча мактабларда;
➖ Наманган, Самарқанд ва Сурхондарёдаги аксарият мактабларда;
➖ Жиззахдаги мактабларнинг 25 фоизида дарслар бошланади.
Тошкент шаҳри ва Қашқадарёда ҳам мактаблар 11 январдан очилади, лекин расмий эълонлар жуда тушунарсиз.
Қорақалпоғистондаги мактабларда III чорак 12 январдан, Фарғона вилоятида 16 январдан бошланади.
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида таътил қачонгача давом этиши ҳалигача аниқ эмас.

❗️Вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилганлар амнистияга тушмайди, таълим ва тиббиёт муассасаларида ишлаши тақиқланади, бировнинг шахсий фото-видео ва ёзишмаларини тарқатиш билан шантаж қилиш учун жиноий жавобгарлик бўлади — Қонун лойиҳаси
Хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унга кўра, 18 ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш, унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, фоҳишаликка жалб қилиш, вояга етмаган шахс тавсифланган порнографик маҳсулотни тайёрлаш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Хусусан, уларга нисбатан:
➖ жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди;
➖ аёлни ҳомиласини сунъий туширишга мажбурлаш, номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш учун жазо оғирлаштирилмоқда;
➖ шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик (интим ҳаёт дахлсизлигини бузиш) учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда;
➖ жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш: унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш, шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда;
➖ шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, эркинлиги, шаъни ва қадр қимматига, Ўзбекистон Республикасига, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганларга хизмат кўрсатиладиган таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ишлаши тақиқланмоқда.

Нукус воқеалари бўйича судда прокурор Тажимуратовга 18 йил, Қаллихановага 11 йил сўради
Бухоро вилоят судида 2022 йил 1–2 июл кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид очиқ суд мажлисида давлат айбловчиси бош гумондор Даўлетмурат Тажимуратов ва Лолагул Қаллихановага мос равишда 18 ва 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини сўраган.
Жиноий ишга дахлдор қолган 20 кишидан 18 нафарига камроқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси, судланувчиларнинг икки нафарига эса озодликдан чеклаш жазоси сўралган.

Таълим муассасаларида ўқув хоналаридаги ҳарорат 16 даража иссиқ бўлиши шартлиги маълум қилинди
Санитария-эпидемиология хизматининг хабар беришича, барча турдаги таълим муассасаларининг ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21 даража иссиқ, ўртача оғир ишда 17 даража иссиқ ва оғир ишда эса камида 16 даража илиқ бўлиши лозим.
Шунингдек, физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18-21 даража иссиқ, ҳавонинг намлиги эса 40-60 фоиз бўлиши керак. Бундан ташқари, таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.
Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Шунга кўра, айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди.
Шунингдек, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизел ёқилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади, шу жумладан захиралар ҳисобидан.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди раислигида онлайн шаклда ўтказилган “Глобал Жануб овози” саммити ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
Ҳиндистоннинг G20га раислиги доирасида ташкил этилган тадбирда ривожланаётган мамлакатларнинг манфаатларини илгари суриш ва долзарб муаммоларини ҳал қилиш мақсадида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр ва аниқ таклифлар алмашилди.
Ш.Мирзиёев Ҳиндистоннинг G20га раислигини қўллаб-қувватлаб, кун тартибидаги масалалар юзасидан қатор амалий таклифларни илгари сурди:
➖ бугунги кунда мавжуд халқаро савдо тизимини “Глобал Жануб овози”ни эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш;
➖ “Шимол-Жануб” халқаро йўлаги доирасида Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигини кучайтиришга қаратилган, Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўлни қуриш лойиҳасини фаол илгари суриш;
➖ жаҳоннинг етакчи давлатлари кўмагида “Глобал Жануб” учун “яшил” технология ва инновациялар ахборот банкини яратиш;
➖ “Жануб ёшлари овози” доимий мулоқот платформасини ташкил этиш ва бошқалар.

Тошкентда аҳолига бепул ош тарқатилади
Тошкентда кузатилаётган совуқ об-ҳаво сабабли 12-16 январь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилади.
Пойтахтдаги тўйхоналарда ташкил этиладиган бепул ошга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюриши мумкин.

Шаҳар ва туманлар қайси тоифага киради?
Президент фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистондаги барча — 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
Туман ва шаҳарларнинг қайси тоифага мансублигини қуйидаги рўйхатдан кўришингиз мумкин.
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси
1-тоифа: мавжуд эмас
2-тоифа: Нукус шаҳри ва Қўнғирот тумани;
3-тоифа: Беруний, Қораўзак, Тахиатош, Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой, Элликқалъа;
4-тоифа: Амударё ва Нукус туманлари;
5-тоифа: Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Мўйноқ, Тахтакўпир, Шуманай.
▪️ Тошкент шаҳри
1-тоифа: барча туманлар.
▪️ Андижон вилояти
1-тоифа: Андижон шаҳри;
2-тоифа: Андижон, Асака ва Шаҳрихон туманлари, Хонобод шаҳри;
3-тоифа: Балиқчи, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Олтинкўл ва Хўжаобод;
4-тоифа: Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат ва Пахтаобод;
5-тоифа: Бўстон ва Улуғнор.
▪️ Бухоро вилояти
1-тоифа: Бухоро шаҳри;
2-тоифа: Когон шаҳри, Когон, Қоровулбозор ва Ромитан туманлари;
3-тоифа: Бухоро, Ғиждувон ва Қоракўл туманлари;
4-тоифа: Вобкент, Жондор, Олот, Пешку, Шофиркон;
5-тоифа: мавжуд эмас
▪️ Жиззах вилояти
1-тоифа: Жиззах шаҳри;
2-тоифа: Ғаллаорол;
3-тоифа: Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш, Шароф Рашидов;
4-тоифа: Бахмал, Янгиобод;
5-тоифа: Арнасой;
▪️ Қашқадарё вилояти
1-тоифа: Қарши шаҳри;
2-тоифа: Шаҳрисабз шаҳри, Ғузор, Китоб ва Шаҳрисабз туманлари;
3-тоифа: Касби, Косон, Кўкдала, Қарши, Чироқчи ва Яккабоғ туманлари;
4-тоифа: Қамаши, Миришкор, Муборак, Нишон;
5-тоифа: Деҳқонобод.
▪️ Навоий вилояти
1-тоифа: Навоий шаҳри;
2-тоифа: Зарафшон шаҳри, Кармана, Навбаҳор ва Учқудуқ туманлари;
3-тоифа: Ғозғон, Қизилтепа, Нурота;
4-тоифа: Конимех, Хатирчи;
5-тоифа: Томди.
▪️ Наманган вилояти
1-тоифа: Наманган шаҳри, Янги Наманган ва Давлатобод туманлари;
2-тоифа: Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон;
3-тоифа: Косонсой, Наманган, Поп, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари;
4-тоифа: Норин;
5-тоифа: Мингбулоқ.
▪️ Самарқанд вилояти
1-тоифа: Самарқанд шаҳри;
2-тоифа: Жомбой, Самарқанд ва Тойлоқ туманлари;
3-тоифа: Каттақўрғон шаҳри, Булунғур, Иштихон, Нарпай, Оқдарё, Пастдарғом ва Ургут туманлари;
4-тоифа: Каттақўрғон, Нуробод, Пахтачи, Пайариқ;
5-тоифа: Қўшрабод.
▪️ Сирдарё вилояти
1-тоифа: мавжуд эмас
2-тоифа: Гулистон ва Ширин шаҳарлари, Сирдарё тумани;
3-тоифа: Янгиер шаҳри, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари;
4-тоифа: Боёвут, Гулистон, Сайхунобод ва Ховос туманлари;
5-тоифа: Сардоба.
▪️ Сурхондарё вилояти
1-тоифа: Термиз шаҳри;
2-тоифа: Жарқўрғон ва Термиз туманлари;
3-тоифа: Ангор, Денов, Қумқўрғон, Сариосиё;
4-тоифа: Бойсун, Музработ, Узун, Шеробод, Шўрчи;
5-тоифа: Бандихон, Қизириқ, Олтинсой.
▪️ Тошкент вилояти
1-тоифа: Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари;
2-тоифа: Ангрен, Бекобод, Нурафшон, Олмалиқ ва Янгийўл шаҳарлари, Бўстонлиқ, Зангиота, Қибрай, Қуйичирчиқ, Тошкент, Чиноз ва Юқоричирчиқ туманлари;
3-тоифа: Оққўрғон, Оҳангарон, Паркент, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманлари;
4-тоифа: Бекобод, Бўка ва Пискент туманлари;
5-тоифа: мавжуд эмас
▪️ Фарғона вилояти
1-тоифа: Фарғона шаҳри;
2-тоифа: Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Бувайда тумани;
3-тоифа: Қувасой шаҳри, Бешариқ, Боғдод, Данғара, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Ўзбекистон, Учкўприк ва Фарғона туманлари;
4-тоифа: Фурқат;
5-тоифа: Сўх, Ёзёвон.
▪️ Хоразм вилояти
1-тоифа: Урганч шаҳри;
2-тоифа: Боғот;
3-тоифа: Хива шаҳри, Гурлан, Тупроққалъа, Урганч, Ҳазорасп, Хонқа, Шовот туманлари;
4-тоифа: Қўшкўпир, Хива ва Янгибозор туманлари;
5-тоифа: Янгиариқ.

Президент бир гуруҳ шахсларни мукофотлади
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

1 январдан айрим давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилади
2023 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистондаги 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
Хусусан, Президент қарорига (ПҚ–471, 30.12.2022 й.) кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади:
➖ 5-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
➖ 4-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
➖ 3-тоифадаги туманларда — 30 фоиз.
❓Менинг туманим қайси тоифага киради?

❗️Бугун, 13 январь куни аномал совуқ об-ҳаво туфайли йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
Шу сабабли йўловчи поездларнинг жўнаш ҳамда манзилга етиб бориш вақтларида ўзгаришлар кузатилади — «Ўзтемирйўлйўловчи»

Шавкат Мирзиёев 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бугун Тошкент шаҳридаги бир қатор муассасаларга ташриф буюриши кутиляпти.
Давлат раҳбари кун давомида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида бўлади.
Президент, шунингдек, ҳарбий хизматчиларга Давлат мукофотларини топшириш тантанали маросимида иштирок этади.
Шунингдек, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

2023 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар бекор қилинди:
◾️ тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш;
◾️ янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар –ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилиши;
◾️ электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
◾️ якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали давлат солиқ хизмати органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.
Президент фармони

❗️Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан “QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2019 йил 10 декабрдаги П6580-сонли лицензия бекор қилиниши ва қўллаш учун яроқсиз дори воситалари муомаладан чиқарилиб, йўқ қилиниши белгиланди — Олий суд
@segmentuz
@segmentuz
Президент фармони билан:
➖ Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари — Каршиев Хамдам Аликуловичга;
➖ Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони — Саидов Айбек Азадовичга;
➖ Шимолий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони — Шерматов Фарходжон Ортиковичга;
➖ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосарига — Мухтаров Фарух Шахобидиновичга “Генерал-майор” ҳарбий унвони берилди.

Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Қуролли Кучларнинг қўмондонлик таркиби, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон мудофааси ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида дунёда рўй бераётган гибрид характердаги қуролли тўқнашувлар сабабли миллий армияни замонавий техникалар билан таъминлаш, жумладан, ҳарбий авиация ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ривожлантириш долзарблиги таъкидланди.