Segment.uz
59.3K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.9K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига келиб, бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишмоқда.

@segmentuz
Президент Шавкат Мирзиёев янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотида нутқ сўзламоқда:

«
Мана бугун таълим сифатини ошириш, янги дарсликлар масаласида гаплашамиз. Хўш, бу янги дарсликларни фарзандларимизга ким етказади? Албатта муаллим! Мен бекорга муаллимнинг обрўсини кўтариш ҳақида такрор-такрор гапирмайман. Бугунги глобаллашув даврида таълим, келажак авлод баркамоллиги қай даражада муҳимлигини янаям кучлироқ англаб етяпмиз.

Бугун ёшларимиз, болаларимизнинг ўзи «Бизга кечаги кун таълими керак эмас» деган талабни қўйишяпти. Ҳозирги ислоҳотларимизни реажалаштиряпмиз, катта-катта марраларни қўйяпмиз. Уларни айтиш осон, лекин бажариш азоб. Лекин ҳар қанча қийин бўлмасин биз фарзандларимиз учун бу ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳаракат қилишимиз шарт.

Бугунги интилувчи болалар келажакда сизнинг олтин фондингизга айланади. Уларнинг ютуқларидан фахрланасиз. «Мен жонажон ватаним учун қандай ҳисса қўшяпман?!» деган саволга жавоб ўз устимизда ишлашимиз ва фарзандларимиз камолоти бўлади.

Йилимиз номини ҳам таълимга боғлаганимиз бежиз эмас. Бу масала менинг доимий диққат марказимда бўлади. Маошларингизни оширдик, лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Имкониятимиз бўлиши билан яна кўпайтирамиз».

@segmentuz
«1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда тажриба асосида янги дарсликлар ўқитилади» — Шавкат Мирзиёев

«Сўнгги 5 йилда мингта мактаб қурдик. 7 миллионта компьютер синфларини ташкил қилдик. Бу каби ишларга 14 триллион маблағ бердик. Бу ҳозирги шароитимиз учун катта маблағ. Лекин таълим учун берсак арзийди. Бу бизнинг келажагимиз», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев 1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда янги дарсликларни тажриба асосида ўқитилишини айтди.

«Кейинги босқичда 5–11-синфлар учун ҳам дарсликлар ишлаб чиқамиз. Мурожаатномада айтилганидек, ҳар бир мактаб битирувчиси иккита тилни билиши ва битта касб ўрганиши керак. Ҳозир 22 та фан бор мактабларда. Энди эса ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак», — деди Президент.

@segmentuz
«Болаларни ким тарбия қилади? Албатта, аёллар. Шунинг учун биз қизларимизни, оналаримизни ўқитишимиз керак. Шунда жамиятни ўқитган бўламиз» — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
Президент ўқитувчиларга мурожаат қилди

«Мен бугун 590 минг нафар устоз-муаллимлар, мураббийларга мурожаат қилмоқчиман. Бугунги ёшларимизнинг талаби жуда катта.

Оддийгина телефонни катта авлод тушунмайди. Аммо уни кузатган болаларимиз биз катталарга савол бериб қийин вазиятга солиб қўйишяпти. Дунё воқеаларига оид масалаларга қизиқишяпти.

Фарзандларимизни алдаб бўлмайди. Бугун информацион технологияларни синфхонага кирган ўқитувчига нисбатан ўқувчилар кўпроқ билишади, десак тўғри бўлади», — деди Президент.

@segmentuz
Янги дарсликларнинг ўзига хослиги нимада?

1️⃣
Бугун Президентга тақдимот қилинган янги авлод дарсликларининг ўқув-методик комплекслар (ЎМК) асосини «4К тамойили» ташкил этади:

Критик (танқидий) фикрлаш;
Коллаборация (жамоавий ишлаш);
Креативлик (ижодкорлик);
Коммуникация (мулоқот кўникмалари).

2️⃣ Ушбу дарсликлар қуруқ маълумотларни ёдлатиш, ёки шунчаки ўқиш/ёзишни ўргатиш билан чекланмайди. Улар орқали ўқувчилар нафақат фанларни, балки 21-асрда зарур бўлган ҳаётий кўникмаларни ҳам ўрганади.

3️⃣ Шунингдек, дарсликлар болаларга ўйин орқали таълим беришга ҳам мослашган. Яъни болалар психологияси ҳисобга олинган. Ўқув-методик комплекслар Android, iOS платформаларида онгни ўстирадиган ўйинлар тўпламига эга.

4️⃣ Дарсликдаги маълумотлар ранг-баранг расмлар, графикалар, содда матнлар орқали берилган. У ўқувчини зериктириб қўймайди, аксинча янада қизиқтиради.

5️⃣ 1-3 синфлар учун тақдим этилган дарсликларнинг бир қисми кенгайтирилган реаллик технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган. Ҳозирги болалар замонавий технологияларни биздан яхшироқ тушунади. Шу сабабли гаджетлар орқали таълим олиш уларни янада фанга қизиқтиради;

6️⃣ Estudy электрон таълим платформаси ишлаб чиқилган. У турли фанлардан олинган билимларни мустаҳкамлаш учун 300 дан зиёд онгни оширадиган ўйинли вазифаларни ўз ичига олади. Платформадан дарсда ҳам, бўш вақтда уйда ҳам фойдаланиш мумкин.

7️⃣ Дарсликларни ишлаб чиқишда халқаро дастурлар (PISA, PIRLS, TIMSS, EGMA, EGRA) талаблари тўлиқ инобатга олинган. Финляндиядаги нуфузли таълим компанияси экспертлари томонидан текширувдан ўтказилган ва сертификат олинган.

@segmentuz
«Халқ таълими бўлими ва бошқармалари сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
⚡️Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга «Док-1 МАКС» дори воситаларини сотиб олмаслик бўйича СМС-хабарнома юборишни бошлади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишди.

@segmentuz
Халбутаев Надиржон Жанузакович Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Нодиржон Жонузоқ Ёзувчилар уюшмаси раисининг Ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

@segmentuz
30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва юртимизда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

Marion Biotech томонидан ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” дори воситаси таркибида қўшимча ёт моддалар аниқланганлиги боис, ҳозирда ушбу компаниянинг бошқа маҳсулотлари ҳам чуқур лаборатор текширувларидан ўтказилмоқда.

@segmentuz
Boshlang‘ich 25% to‘lov bilan kvartira harid qiling va qolganini foizsiz muddatli to‘lov bilan amalga oshiring.

Uylarning maydoni: 51m²dan (1 xona) 113 m²gacha(4 xona)

Bo‘lib to‘lash muddati: 12-36 oy
Xonadonlar: ta’mirsiz
Xonalar: bo‘lingan
Shift balandligi: 3,30 metr
Uy devorlari g‘ishtdan

2024-yil 3-choragida orzungizdagi uyga ko‘chib o‘ting.

Lokatsiya

+998 55-500-60-06
@ZaminQurilish

Manzil: Toshkent sh, Yashnobod tumani
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Владимир Имамович Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди;

Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

@segmentuz
Адлия вазири Акбар Тошқулов:

Ислоҳотлар бир мартада бўладиган иш эмас, улар доимий давом этади. Масалан, Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирлиги маълум бир босқичдан кейин [бу икки вазирлик ҳам] қўшилиши мумкин. Ёки яна бошқа вазирликлар қўшилиб, ихчамлашиши мумкин.

@segmentuz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Тимур Аминджанович Ишметов
Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозимидан озод этилди;

Абдукодир Хамидович Тошкулов Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.

@segmentuz