Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Audio
#Сатрларда_ватан_мадҳи

Гиёҳларда она тупроқ бўйи бор,
Дилда меҳрин йўллагувчи куйи бор.
Қайда юрма, ўз юртингни эслатур,
Кундуз қуёш, тунда юлдуз, ойи бор...

🔷 Ушбу ватан ҳақидаги дилтортар шеърни муаллиф Барот Исроил ижросида тинглашингиз мумкин.

Унутманг, энг кўнгилга яқин ва умрбоқий шеър — ватанни мадҳ этган шеърдир.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

Президент Ўзбекистоннинг 2021 йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади

2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–657-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

☝️ Унда бюджет даромади, харажатлари ва бюджетни қисқартириш тартиби кўрсатилган. Ушбу Қонун 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Наманганда_улоқ_кўпкари

“Далаларимизда ҳосил доимо мўл-кўл бўлсин”

🐎
Давлатобод туманида жойлашган отчопарда ҳосил байрамига бағишланган улоқ-кўпкари бўлиб ўтди.

Унда республикамизнинг турли вилоятлари, шунингдек қўшни давлатлардан келган мингга яқин чавандоз иштирок этди. Отчопарда тумонат ишқибозлар йиғилди.

🔷 Улоқни вилоят ҳокими Шавкатжон Aбдураззоқов бошлаб берди ва чавандозлар билан бирга давра айланди.

— Улоқ-кўпкари мард йигитларнинг машғулоти, бунга ишқибозликнинг ҳам гашти бор. Далаларимизда ҳосил доимо мўл-кўл бўлсин, биз шундай тадбирларни ташкиллаштиришдан чарчамайлик, — деди вилоят ҳокими.

Ташкилотчилар томонидан совринга тикилган туя, той, бузоқ, қўй, телевизор ва бошқа совғалар улоқни белгиланган жойгача дадил ортмоқлаб борганларга тақдим этилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

Лавҳамиз қаҳрамони фаолиятини қизиқ бир ҳолат билан бошлаган.

— Тварогни яхши кўрардим. Бир куни қизиқиб, ўзим тайёрлаб кўрдим. Мазали бўлди. Шу куни менда ушбу соҳада кичик корхона очиш нияти пайдо бўлди, — дейди когонлик “Садаф сут” корхонаси раҳбари Дилбар Эргашева.

🔷 Фаолиятини бошлаганига 6 йил бўлган қаҳрамонимиз айни дамда сут ва сут маҳсулотларини тумандошларига етказиб турибди.

— Дастлаб 4-5 хил маҳсулот ишлаб чиқарардик. Кейин бозорни ўргандик. Маҳсулотимиз турлари кўпайди. 3 марта имтиёзли кредит олдик. Иккитаси ёпилган. Ушбу тадбиркорлигимиз орқасидан айни дамда 10 нафар маҳалладошимиз банд. Аҳоли эса сифатли ва арзон сут маҳсулотларини истеъмол қилмоқда. Ҳар қандай мақсаднинг тагида юрт ва оила тинчлиги ётади.

🔷 Айни дамда кичик корхонада 1,5 тонна сут маҳсулоти қайта ишланмоқда.

👉 Лавҳада батафсил!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Жоним менинг”

Ф.Мамадалиев
ижросидаги мақомни яқинларингиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олий_Мажлисга_Мурожаатнома

Эртага, 29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.

Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.
Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Юксак_ишонч

Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди

— Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, — дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.

Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

Шавкат Мирзиёев:

— Биз бугунги натижаларга эришиш учун пандемия шароитида — ғоят мураккаб бир вазиятда иш олиб бордик. Бунинг учун 2-3 карра кўпроқ меҳнат қилишга, изланиш, янги имконият ва ресурсларни қидириб топишга тўғри келди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

☝️ Одамнинг феъл ва ҳаракатини бир яхши шакл ва мазмунга келтириш учун руҳини тарбиялаш лозим.

Абдурауф Фитрат

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Президент Мурожаатномасининг трансляциясини 29 декабрь, сешанба куни соат 11:00 да қуйидаги телеканалларда:

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston", "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "O'zbekiston tarixi", "Oilaviy", "Mening yurtim", "Sevimli", "Uzreport", "Milliy", "Zo'r TV" (ўзбек тилида);
"Toshkent", "Oilaviy", "Mening yurtim" (рус тилида);
"Dunyo bo’ylab", "Uzreport" (инглиз тилида);

шунингдек, Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида томоша қилинг.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: "Нафс тўймас"
Давомийлиги: 02:03 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz