Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
👍21👏1😱1💯1
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍18🥰31🤩1
Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига божхона имтиёзи муддати узайтирилди

Президент “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Унга кўра импорт қилинадиган 23 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари учун "ноль" қийматдаги бож ставкаларини қўллаш муддати 2023 йил 1 январдан 2023 йил 1 июлга қадар узайтирилди.

Божхона божининг “ноль” ставкалари гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, тухум, мевалар, цитрус мевалар, ўсимлик ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек буғдой уни (ёки жавдар уни)га амал қилади.

@segmentuz
👍321🥰1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари ушбу мамлакатга ташриф буюради. Тадбирлар дастури билан видеода танишинг.

@segmentuz
👍22🤩21🕊1😍1💯1
Сенат Қирғизистон билан чегарага оид қонунларни маъқуллади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Қирғизистон билан чегара ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборига оид иккита қонунни кўриб чиқди ҳамда маъқуллади.

Энди мазкур қонунлар имзолаш учун Президентга юборилади.

@segmentuz
👍19🔥322👏1🎉1💯1
😱Ўзбекистондаги энг арзон автокредитлар рўйхати👇

🤩Ҳатто 0% лиси ҳам бор!
👍68😱14🔥8👏6🎉4🤩4💯21
Ёшлар диққатига! Хорижий тилларни ўрганиш учун 7 млн 200 минг сўмгача субсидия берилади

Ҳукумат қарори билан «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

❗️Низомга кўра, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади:

моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (БҲМнинг 4 бараваригача) берилади;

никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган ёшларга якка тартибдаги ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

❗️Низомга кўра, ёшларга қуйидаги миқдорларда субсидиялар ажратилади:

тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача;

ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларни ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича 6 ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача;

олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг халқаро босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМнинг 40 бараваригача;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 12 ойгача турар жой учун ижара компенсацияси ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда.

▪️ Барча ёрдам турлари

@segmentuz
👍72🔥4❤‍🔥21👏1💯1
Шуҳрат Полвонов Олий суд раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига беш йил муддатга сайланди.

У бунгача Олий Мажлис Қонунчилик палтаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари эди.

Шунингдек, Гулнора Мирзаева, Абдукамол Абдукаримов ва Аскар Бекмановлар Олий суднинг судяси лавозимига ўн йиллик муддатга сайланди.

@segmentuz
👍7143🔥2🕊2🥰1😱1
❗️ "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, 2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 (ҳозир — 10) бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Шунингдек, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 (ҳозир — 10) баробари миқдори доирасида амалга оширилади.

@segmentuz
👍69🤩3🕊3💯3👏2
Яна 10 та соҳа вакиллари даромад солиғидан озод қилинади

▪️2022 йил 1 ноябрдан 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.

▪️2023 йил 1 январдан ўзининг шахсий томорқа ер участкасида 9 та фаолият тури билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

@segmentuz
👍51🕊5💯5🔥21😱1
Президент қарори билан «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди. У мудофаа ва жамиятда тинчлик ҳамда барқарорликни асрашга ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларга берилади.

@segmentuz
👍10414🕊10💯7🥰5🎉4
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

@segmentuz
👍36🕊71🥰1🤩1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Франция президентининг Елисей саройида тантанали кутиб олинди

@segmentuz
👍26👏9💯21😱1🕊1
Елисей саройидаги музокараларни якунлаб, Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон рафиқалари билан бирга Лувр музейига йўл олишди. У ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишадилар.

@segmentuz
👍68🔥4❤‍🔥2👏2😱211🕊1
Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон рафиқалари билан Париждаги Лувр музейида “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмасини очдилар.

Ўзбекистон тарихининг 1500 йилдан ортиқ даврини қамраб олган кўргазма мамлакатимизнинг 16 музейидан 138 та ноёб ашё, шу жумладан кўргазма учун махсус реставрация қилинган 70 та экспонатдан иборат. Шунингдек, Франция, Буюк Британия ва АҚШнинг йирик музейларидан келтирилган 31 та буюм кўргазмадан жой олди.

Кўргазма 2023 йил 6 март кунига қадар давом этади.

@segmentuz
👍66😱3🕊3💯2🔥1🥰1🤩1