Будапешт шаҳрида расмий ташриф билан Венгрияда бўлиб турган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия президенти Каталин Новак расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
@segmentuz

👍48🔥1
❗️ Декабрь ойининг охирги ўн кунлиги ва январь ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида Ўзбекистон ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талаба (ўқувчи)ларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътили ўтказилади. Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарор қабул қилди.
Ушбу тартиб нодавлат таълим ташкилотлари учун тавсиявий ҳисобланади.
@segmentuz
Ушбу тартиб нодавлат таълим ташкилотлари учун тавсиявий ҳисобланади.
@segmentuz
👍30🔥1
❗️Мактаб формасини жорий этиш талаби бекор қилинди
Вазирлар Маҳкмасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди.

👍64🤩4😱2🔥1👏1🕊1
"Ҳар бир тадбиркорни мамлакатимизга келиб, бугунги кунда инвестициялар учун энг яхши жой Ўзбекистон эканлигига шахсан ишонч ҳосил қилишга таклиф этаман", — Шавкат Мирзиёев Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Тадбирда Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, ССП раиси Ласло Парраг, «OTP Bank» раиси Шандор Чаньи, шунингдек, «Gedeon Richter», «Bonafarm», «Wizz Air», «Raba Holding», «Meditop», «Master Good», «Kite» каби йигирмага яқин энг йирик компания ва корпорациялар раҳбарлари иштирок этди.
Ишбилармонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо бердилар ҳамда мамлакатимиз бозорига чиқиш, истиқболли қўшма лойиҳалар амалга оширишга тайёрлигини билдирдилар.
Куни кеча ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форумида умумий қиймати 1 миллиард доллардан зиёд инвестиция, савдо ва молиявий келишувлар имзолангани ҳам томонлар ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигининг навбатдаги яққол тасдиғи бўлди.
Учрашув якунида илгари сурилган барча лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ муддатлар ва масъул ижрочилар кўрсатилган комплекс “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

👍50❤2👏1😱1
Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан музокара ўтказдилар.
Қишлоқ хўжалиги, транспорт, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, сувни тежаш ва саноат соҳаларидаги кооперацияга янги кучли суръат бағишлаш юзасидан келишувга эришилди.
Шу мақсадда ҳукуматларга устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун тез фурсатда қўшма фонд тузиш топширилди.
❗️ Эришилган келишувларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Будапештда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасини очиш юзасидан келишувга эришилди.

👍57🕊4🥰2⚡1🔥1🤩1
Тиббиёт йўналиши битирувчилари тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин
Ҳукумат қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:
▪️барча тиббиёт ва ОТМларнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;
▪️барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.
"Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.
ССВ шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.

👍45🔥2👏2
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюради
Ташриф давомида қишлоқ хўжалигидаги ишлар ва тўқимачилик корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларини белгилаш режалаштирилган.

👍65❤🔥2🔥2
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигидаги ишлар ҳолати, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига борди:
— Халқимиз «меҳр кўзда» деганидек, сизлар билан кўришиб, ҳорманглар деб келдим. Адолатли ҳакам бўлса, айтиш мумкинки, Сирдарёда ҳам ўзгариш бўлаяпти. Лекин замон шундай шиддат билан ўтаяптики, одамларнинг ниятлари илгарилаб кетяпти. Шунга яраша шароит яратиш, халқимиз талабини қондириш учун янги-янги режалар қилишимиз керак. Бугун азиз Сирдарё аҳлига раҳмат айтиш билан бирга, эришилаётган натижалар бардавом бўлиши учун, туманларнинг, одамларнинг бири икки бўлиши учун зарур йўналишларни белгилагани келдик.

👍182🔥2
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан мамлакатларимиз халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини ривожлантириш ҳамда таваллудининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан мукофотланди.
@segmentuz
@segmentuz
👍75👏14😱7🔥6
Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммити тадбирларида иштирок этади.
@segmentuz
@segmentuz
👍64😱8🔥4👏4❤🔥1
❗️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.
▪️ Кўриш
@segmentuz
▪️ Кўриш
@segmentuz
YouTube
Сиёсий-маърифат соати 07.10.2022
Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.
👍34❤5⚡1🕊1💯1
Надира Бердимуратова туризм ва маданий мерос вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
@segmentuz
@segmentuz
👍20🕊3❤1😱1