Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси асосида 225 миллион сўмгача кредит берилади

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор бўйича:

тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахсларга 33 миллион сўмгача ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови ва бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача бўлган миқдорда ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси билан берилади.

▪️ Шунингдек, 225 миллион сўмдан ортиқ миқдордаги кредитлар кредит олиш истагини билдирувчи тадбиркорлик субъектларига ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ туман (шаҳар) ҳамда ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги қарори асосида берилади.

@segmentuz
👍71😱5🔥1
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
👍47
❗️Хотин-қизлар диққатига!

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга давлат гранти учун тавсияномага ҳужжатлар жорий йил 8 июнга қадар махсус платформа орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Ариза юбориш

@segmentuz
👍217😢109🤩8🔥6😱5
2022 йил 1 июндан нималар ўзгаради?

▪️ Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади;

▪️ «Ёш ватандошлар реестри» иш бошлайди;

▪️ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ОТМга кириш тестларида қатнашганлик учун ундириладиган тўловдан озод этилади;

▪️ Давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади;

▪️ Давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг иш ҳақи оширилади;

▪️ Ходимларга ички туризм харажатларининг бир қисми қоплаб берилади;

▪️ Волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади.

@segmentuz
👍40🔥41🤩1
Ўзбекистон Ҳиндистонга Покистоннинг Карачи порти орқали биринчи юкни жўнатди

Покистоннинг
Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олди.

Қайд этилишича, порт учун бу “муҳим босқич” ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш рамзига айланган. Бошқа давлатлар ҳам портдан фойдаланиб Покистон орқали Марказий Осиёга юкларни етказиб бериши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Покистон Ўзбекистон транзити учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирган эди. 2022 йилнинг март ойида эса Ҳиндистон илк бор Ўзбекистонга тижорат юкини Покистон ва Афғонистон орқали транзит қилиб жўнатган эди.

@segmentuz
👍56😱41
Ўзбекистондаги 10 та ОТМ Asia University Rankings-2022 халқаро рейтингда "Reporter" мақомига эга бўлди:

Ўзбекистон Миллий университети;
Тошкент давлат юридик университети;
Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети;
Урганч давлат университети;
Тошкент молия институти;
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти» МТУ;
Тошкент тиббиёт академияси;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
Тошкент фармацевтика институти.

@segmentuz
👍103😱5🤩5🔥3😢1
Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент халқаро аэропортида уни Давлатимиз раҳбари кутиб олди.

@segmentuz
👍64🎉8😱3🤩3
Абдикаримов Баҳодир Ганжиевич Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍28😱3🤩3
Ўзбекистонда “IT-Park University” рақамли университети ташкил қилинди

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

▪️Университетда ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш соҳалари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрланади.

Таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади. Ўқитиш масофавий таълим шаклида олиб борилади.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

@segmentuz
👍58😱2
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍236😱1😢1
❗️Бу йил 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

2022-2023 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан бошланади.

▪️ Мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар амалга оширилади.

Умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1-15 август кунлари амалга оширилади.

▫️ Шунингдек, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги

@segmentuz
👍38
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тарихий аҳамиятга эга Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар

@segmentuz
👍54🔥8😱5🤩1