Segment.uz
59.1K subscribers
5.02K photos
1.16K videos
47 files
4.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Китобсеварлар_учун_ажойиб_янгилик

Анъанавий «Ёш китобхон» Республика танловининг саралаш босқичлари бошланди

Ёшлар ўртасида китобхонлик кўникмасини шакллантириш, маънавий дунёқарашини бойитиш, республикамизнинг турли ҳудудларидаги ёшларини бирлаштириш мақсадида ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон" танловининг саралаш босқичлари бошланди. Танлов 3 ёш доирасида ўтказилади:

23 декабрь — 10-14 ёш
24 декабрь —15-19 ёш
25 декабрь — 20-30 ёш

Танловда иштирок этмоқчимисиз? Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилинг.

📚 Ғолибларни Президент совғаси кутмоқда. Унутманг, ўқилган ва уқилган бадиий китоб, аввaло сизнинг порлоқ келажагингизга пойдевор яратади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqaraash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
RDKS29074 Talqini bayot�
Talqini bayot
#Maqom_vaqti

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Талқини баёт”

Маҳмуджон Тожибоев
ижросидаги мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

"Вақт келиб икки ўғлим отасига оёқ ва қанот бўлади"

Бугун Ғиждувон туманида истиқомат қилаётган Нилуфар Ортиқованинг турмуш ўртоғи биринчи, ўзи иккинчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай қалбида шукронаси бор.

🔷— Биласизми, турмуш ўртоғим юра олмайдилар. Лекин бир пайтлар шу йигитни бахтли қиламан, деб ўзимга сўз бергандим. Мен сўзимни устидан чиқяпман, — дейди у.

— Оилавий сандиқсозлик ҳунари билан шуғулланамиз. Болаларимиз 3 ёшидан бошлаб сандиққа гул ура бошлаган. Устанинг болаларида(кулади). Шогирдларимиз, доимий мижозларимиз бор. Ҳаётда тўхташнинг иложи йўқ, — дейди қаҳрамонимиз. — Бу ҳунар ўлмайди. Халқимизга нафимиз тегаётганидан бахтлимиз.

Кўпчилик эркакларнинг иши деб биладиган ушбу ҳунарнинг сирлари ҳақида қаҳрамонимизга бағишланган лавҳада томоша қилинг.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Фойдали_ҳавола

🔷 Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текширишда фойдали ҳаволани тақдим этамиз.

✳️ МИБ маълумотлар базасидан олган ҳолда, ушбу давлат хизмати my.gov.uz сайтининг "Фуқаролик" бўлимида тақдим этилади.

❗️Ушбу ҳавола орқали хизматдан бепул фойдаланишингиз мумкин: https://my.gov.uz/uz/service/319

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Хоразм ёшлари учун хорижий давлатларда ўқишда мақсадли квота ажратилади

🔷 Хоразм вилояти ёшлари учун 2021 йилда ривожланган хорижий давлатларда таълим олиш ва стажировка ўташ учун 50 тагача мақсадли қўшимча квота ўринлари ажратилади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Imkoniyat #Xorazm_yoshlari

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Хоразмлик_ёш_оилаларга_имтиёз

⚡️ Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ёш оилалар учун 2021 йилда ҳар бир туманда камида биттадан (эҳтиёждан келиб чиқиб ортиши мумкин) арзонлаштирилган уйлар барпо этилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Imkoniyat #Xorazm_yoshlari

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

🔷 Тарбиянинг замони – тарбиянинг айни вақтидир.

Абдулла Авлоний

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
⚡️Талабалар жорий йил 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунё миқёсида юқорилади

🇺🇿 Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди.

Бу ҳақда куни-кеча Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёллар роли" мавзусидаги биринчи форумда маълум қилинди.

Ўтган йилги сайлов якунлари бўйича парламентнинг қуйи палатасига 32 фоиз, Сенатда эса 25 фоизни аёллар ташкил этганлиги таъкидланди.

🔷 Шунингдек, Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етганлиги ҳамда мамлакат парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190та парламент орасида 37-ўринга кўтарилгани таъкидланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

🔷 Баъзан нафас олишга қийналаман. Эсимда, мактабдаги дарсларни қолдирганим, уйдан қочиб кетганим. Ҳаёт осон ва беташвиш кўринганди.

Лекин, бир кун ҳаммаси тугади...

БМТнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси миллий ҳамкорлар билан биргаликда «Мен спортни танлайман!» ижтимоий мотивацион видеоролик тақдим қилди.

☝️ Унутманг, асосий ғалаба — ўз устингиздан қозонилган ғалабадир.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

🔷 Чўққидан узоқлашганинг сари унинг қанчалар юксаклиги яққолроқ кўринади.

Озод Шарафиддинов

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Сатрларда_ватан_мадҳи

Бир элки бу ғайратидан қуёш ҳам шошган...

🔷 Она ватан бағридан қанча узоқ бўлмайлик, тўкин яшамайлик, унинг қайноқ меҳри ҳамиша, ҳар сония қучоғига чорлайверади.

... Ай оғалар, балки ёшман, ҳали ғўраман,
Лекин фақат юрт деганга элман, жўраман.
Ким бўлсам ҳам ўз еримда бекман, тўраман,
Шажарамнинг тубларида қолган Ватан бу!

Ушбу шеърни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Бобур Бобомурод ижросида тинглашингиз мумкин.

Энг барҳаёт шеърлар — Ватан мадҳ этилган шеърлардир.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Бюджет ходимларига 1 январдан моддий рағбатлантириш пули тўланади

🔷 2021 йил 1 январдан бошлаб, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши давом этади.

2020 йил давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 январга қадар моддий рағбатлантириш тўловларини ҳисоблаш тўхтатилганди.

☝️ Маълумот учун, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларни моддий рағбатлантириш Молия вазирлигининг 1995 йилда қабул қилган низоми билан тартибга солинади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Фикрингиз_муҳим

🔷 Яна бир муҳим қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

🇸🇱 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органлари фаолиятини ёритиш учун ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

🔷 Лойиҳага кўра, давлат идоралари матбуот хизматида штат бирликлари сони оширилади.

Бунда давлат идоралари ахборот сиёсати соҳасидаги фаолиятини қайта кўриб чиқади ҳамда ўз тузилмаларидаги мавжуд штат бирликлари доирасида ахборот хизматини шахсан биринчи раҳбарга бўйсунадиган мустақил таркибий бўлинма сифатида қайта ташкил этади.

☝️Лойиҳа шу йилнинг 29 декабрига қадар муҳокама этилиши кўзда тутилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Saraxbori segox
#Maqom_vaqti

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Сараҳбори сегоҳ”

Мақом ансамбли
ижросидаги мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Хорижда таҳсил олаётган талабалар ўқишни қишки семестрда ҳам Ўзбекистонга кўчирса бўладими?

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига асосан амалга оширилади.

Қарорга мувофиқ, ўқишни кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади.

🔷 Узрли сабабларга кўра, ўқишни қишки семестрда ҳам Ўзбекистондаги ОТМларга кўчириш имкони мавжуд. Бундай ҳолатларда ўқишни кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан бошланади.

👉 Батафсил

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Фойдали_ҳавола

✳️ Жисмоний шахсларга СТИР бериш

🔷 Давлат солиқ қўмитасининг Ягона реестридан солиқ тўловчи жимоний шахсларнинг рўйхатга олиш маълумотлари тўғридан-тўғри тақдим этиш бўйича фойдали ҳаволани тақдим этамиз.

❗️Ушбу ҳавола орқали хизматдан бепул фойдаланишингиз мумкин: https://my.soliq.uz/application/data?user_type=1

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

🔷 Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу миллат оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли бўлади.

Aбдурауф Фитрат

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистондан илк маротаба тўртта ОТМ QS`нинг минтақавий рейтингидан жой олди

Лондонда Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтинги эълон қилинди.

Мазкур минтақавий рейтингда илк маротаба Ўзбекистоннинг тўртта олий таълим муассасаси ўрин эгаллади. Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги рейтингда қуйидаги ОТМлар рейтингга кирди:

🔷Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти
🔷 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
🔷Самарқанд давлат университети
🔷 Тошкент давлат техника университети

Ушбу минтақа бўйича рейтингда юқори ўринни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети эгаллаган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: "Чегара"
Давомийлиги: 02:17 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz