Segment.uz
59.1K subscribers
5.02K photos
1.16K videos
47 files
4.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Тезкор

Умумтаълим мактабларининг қишки таътили вақтли бошланади

Жорий йилда 27 декабрь якшанба кунига тўғри келгани сабабли қишки таътил бошланғич синфлар учун 25 декабрь ва юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланади.

Халқ таълими вазирлиги

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Maqom_vaqti

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Чапандози Ироқ”

М.Йўлдошев
ижросидаги мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

Оҳангаронда 13 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади

Президент қарори билан (ПҚ–4916-сон, 07.12.2020 й.) 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

🔷 Қарорга кўра, Ангрен шаҳрининг “Нуробод” қўрғони, шунингдек Ўртачирчиқ туманидаги “Бахт”, “Тош ДАУ”, “А.Навоий” ва “Ўртасарой” ҳудудларининг 2-участкалари Оҳангарон туманига ўтказилади.

☝️Туманда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар, сервис ва савдо соҳалари, бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш бўйича 527 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва бу орқали 13 минг 192 та янги иш ўринларининг яратилиши белгиланган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Математика фан олимпиадаси: илк бор ўқитувчилар қатнашади

🔶 Олимпиадада умумий ўрта таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига қарашли таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари, нодавлат таълим муассасаларининг математика фани ўқитувчилари иштирок этади.

Икки босқичли олимпиаданинг ҳудудий босқичлари 12-20 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Республика босқичи февраль ойида белгиланган.

🔷 Олимпиадада муваффақиятли иштирок этган ўқитувчилар билан математика фанига доир лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш каби қатор лойиҳаларда ҳамкорлик қилинади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Ўқитувчи
Давомийлиги: 02:38 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Ортиқча шошқалоқлик ҳам худди сусткашлик каби ёмон оқибатларга олиб келади.

Уильям Шекспир

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

✍️Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олишга, суд тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Эндиликда судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади, коррупцияга мойиллиги аниқланади. Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш имтиҳонлари Интернет тармоғи орқали онлайн ёритилади. Уларнинг иш самарадорлиги электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланиб борилади.

☝️Бугунга қадар ҳам судьялар фаолияти ҳар 2,5 йилда бир марта Судьялар малака ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланган.

🔎 Янги электрон рейтингда ҳар бир судья ўз камчилик ва ютуқларини онлайн кузатиб боради.

Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Болалар учун “Aqlvoy” телеканали ташкил этилади

“Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

📡 Қарорга кўра, Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий “Aqlvoy” телеканали (болалар телеканали) ташкил этилади.

📌 Маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш (edutainment) телеканалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

🔰 Мазкур телеканал:

“Edumedia Corporation” МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади;

республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилади;

ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

“Кечагина ўзим ишсиз эдим, бугун иш ўрни яратдим”

Наманган вилояти Уйчи туманида истиқомат қилаётган лавҳамиз қаҳрамони бир пайтлар туман марказида ишлашни орзу қилган. Ноябрда у ҳукумат томонидан хотин-қизлар учун ташкил этилган қисқа курсларда таҳсил олади. Ҳунарининг сирларини пухта ўзлаштириш билан бир қаторда имтиёзли кредит олиш, бизнес режа тузиш ва тадбиркорлик қилиш сир-асрорларини ҳам ўзлаштиради.

☝️ Бугун у тадбиркор.

— Кўп молиявий қийинчиликларни оиламиз билан бошимиздан ўтказдик, — дейди қаҳрамонимиз. — Турмуш ўртоғим билан сабр қилиб енгдик. Бир пайтлар ўзим ишсиз эдим, бугун иш ўрни яратдим.

🔷Бундай фикрларни эшитиб, “Аёллар дафтари” лойиҳаси манзилли ва мақсадли ишласа, ўзини оқлашига ишончимиз ортди.

Келинг, қаҳрамонимизнинг келажак режалари ҳақида унинг ўзидан эшитсак...

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразмга_ташриф #Бунёдкорлик

Шавкат Мирзиёев: 2021 йил Хоразмда уйғониш йили бўлади, ана шу йилга жуда катта замин яратдик.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Maqom_vaqti

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Эшвой”

Муножот Йўлчиева
ижросидаги мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#EduKids

Бугун кўпчилигимиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланамиз. Аммо, ижтимоий тармоқларнинг таъсири ҳақида етарлича маълумотга эгамизми?

☝️ Унинг фойдаси ва зарари ҳақида қисқа, лўнда маълумотга эга бўлишни истасангиз ушбу видеолавҳани томоша қилишни тавсия қиламиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Фойдали_ҳавола

🔷 Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун электрон ариза юбориш учун фойдали ҳаволани тақдим этамиз.

✳️ Хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизмати my.gov.uz сайтининг "Таълим" бўлимида тақдим этилади.

❗️Ушбу ҳавола орқали хизматдан бепул фойдаланишингиз мумкин: https://my.gov.uz/uz/service/210

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ягона идентификация тизимининг янги версияси — id.egov.uz ишга туширилди

🛃 Маълумки, электрон ҳукуматнинг муҳим таркибий қисмларидан бири – бу Ягона идентификация тизими, яъни ONE ID ҳисобланади. Ушбу тизим 2016 йилда ишга туширилган бўлиб, id.gov.uz сайти орқали фойдаланувчиларга яхши таниш.

♻️ Тизимнинг самарадорлигини ошириш, фойдаланувчиларга янги имконият ва қулайликлар яратиш мақсадида Ягона идентификация тизимининг янги версияси жорий йилнинг 1 декабридан синов режимида ўз фаолиятини бошлади.

📑👤 Рўйхатдан ўтинг ва электрон ҳукуматнинг барча имкониятларидан фойдаланинг!

❗️Фойдаланувчилар диққатига: Тизимнинг эски версияси — id.gov.uz сайтидаги логин ва паролингиз орқали тизимнинг янги версиясига ҳам киришингиз мумкин.

💬 Тизимдан фойдаланиш бўйича ягона қўллаб-қувватлаш маркази: @iduzsupport

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Шогирднинг садоқати
Давомийлиги: 02:03 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

Ўзбекистонда 3 босқичли китобхонликни ривожлантириш миллий дастури қабул қилинди

Ҳукумат қарори (781-сон, 14.12.2020 й.) билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди.

Аҳоли, аввало, бадиий китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қувватлаш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

📚 Дастур 3 босқичда амалга оширилади. Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

❇️ Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

Жалолиддин Румий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Хоразм_ташрифи

"Янги Ўзбекистон мактабдан бошланади. Мактаб, мактабгача таълимни жойига қўйишимиз шарт"

🔷 Хабарингиз бор, Президент 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятида бўлиб қайтди. Ташриф давомида Урганч шаҳрида йиғилиш ҳам бўлди. Йиғилишда давлат раҳбари кўплаб масалалар қаторида таълим соҳасига ҳам тўхталди:

«Ренессанснинг пойдеворини бошлаймиз, деяпмиз. Буюк боболаримиз, Хоразмий, Огаҳийлар нима дейишган? Огаҳий бобомиз илм бўлмаса, эртанги кун йўқ деган. Буни айнан Хоразм элига айтган.

Янги Ўзбекистон мактабдан бошланади. Мактаб, мактабгача таълимни жойига қўйишимиз шарт. Ўқитувчи обрўсини юксалтирмас эканмиз, мақсадимизга эришолмаймиз”.

☝️ Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши кутилмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz