Segment.uz
59.2K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
47 files
4.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Фойдали_ҳавола

🔷 Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериш имконияти мавжуд эканлиги тўғрисида хабарингиз борми?

my.gov.uz сайтида, Сиз фарзандингизни болалар боғчасига уйдан чиқмаган ҳолда тез ва осон жойлаштиришингиз мумкин. Ушбу хизмат порталнинг “Таълим” бўлимида келтирилган бўлиб, жисмоний шахслар учун бепул тақдим этилади.

❗️Ушбу ҳавола орқали хизматдан фойдаланишингиз мумкин: https://my.gov.uz/uz/service/285

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

— Турмуш ўртоғим ўтганларидан сўнг, 3 нафар фарзандим билан узоқ йиллар ижарада яшадик. Қўшниларимизнинг ундови билан ҳокимиятга бордим. Янги қурилган уйлардан беришди. Уй ҳужжатларини олган кунимиз, роса йиғлаб, байрам қилдик. Энди ўзимизнинг уйимиз бор эди, — деди лавҳамиз қаҳрамони Фарғона вилояти Фарғона туманида яшаётган Ҳурматой Нишонова.

🔷 Бугун бу оила — ҳунармандлар оиласи. Кам таъминланган оилалар учун тақдим қилинган имтиёзли кредитдан олиб, оёққа туришди.

Ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаб, истеъмолчиларга етказишмоқда.

— Муҳими, қайсидир иш қўлимдан келмайди деб тушкунликка тушмаслик. Ҳаракат бўлса, ҳамма иш қўлимиздан келади, — дейди қаҳрамонимиз.

👉Лавҳада батафсил...

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Maqom_vaqti

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Соқиномаи савти чоргоҳ”

О.Ҳотамов
ижро этган мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Сизларға васият қиламан. Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар!

Маҳмудхўжа Беҳбудий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Тозалик ҳақида
Давомийлиги: 01:44 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

🌏 Бугун дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ихтисослашган ташкилотлар фаолият юритмоқда. Шундай ташкилотлардан биринчиси 1952 йилда ташкил этилган Сингапур Коррупция ҳолатлари тергов бюроси бўлиб, кейинчалик бундай органлар Ҳиндистонда Огоҳлик бўйича Марказий қўмитаси (1964), Озарбайжонда Коррупцияга қарши курашиш комиссияси (2004), Грузияда Коррупцияга қарши Кенгаш (2008), Кореяда Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича мустақил комиссия (2008) шаклида ташкил этилган.

🇺🇿 Жорий йилда Ўзбекистонда ҳам Коррупцияга қарши курашиш бўйича агентлик ташкил этилди.

🔹БМТ маълумотига кўра, Европа ҳамда Марказий Осиёда ҳар учинчи фуқаро коррупцияни уларнинг жамиятлари олдида турган жиддий муаммо деб ҳисоблайди.

🔹2020 йилда Халқаро куннинг шиори: "Виждонан қайта тикланиш", деб аталди.

#AntiCorruptionDay #YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 “Ибратли судья” мукофоти ва “Суд фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилади

"Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони имзоланди.

🔷 Фармонга кўра, судларда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни тизимли бартараф қилиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилади.

Жумладан, судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантиришни йўлга қўйиш, “Ибратли судья” мукофоти, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан судьялар учун “Суд фахрийси” кўкрак нишони жорий этилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Бугун ҳаётбахш куй ва сўз — мадҳиямиз яралган кун

Ассалому алайкум азиз юртдошлар! Яна бир мунаввар тонгни қарши олганингиз муборак бўлсин.

Бугун 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

Она ватанимиз мадҳияси ҳамиша ғуруримиз, шонимиз рамзи бўлиб, дилларда ва тилларда баралла жаранг сочсин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

Буюк ҳаким Абу Али ибн Сино таъкидлаганидек, “Бадантарбия – соғлиқни сақлашда улуғвор усулдир”.

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Сатрларда_Ватан_мадҳи

Ватан бу жонингда оққан чашмадур,
Шу боис ватанга ҳар жон ташнадур
Ватандан узоқда ҳар ким озурда,
Ватан остонадан, дилдан бошланур

🔷Ўзбекистон халқ шоири, Маҳмуд Тоир ижодига мансуб ушбу шеърни аудио орқали тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Ватанга нафи йўқ яшалган ҳар кун — инсон ҳаётидаги бемазмун кундир.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Бу кунги ишни тонглаға қўймаслар.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм #Спорт

Шавкат Мирзиёев: Бу икки соҳада ҳам иш услубимизни ўзгартиришга ҳаётнинг ўзи мажбур қиляпти

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, мамлакатимизда «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони таъсис этилган.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги қарорига биноан «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ҳамда «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони тасдиқланди.

Қачон ва қандай топширилади

10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида

Кимлар тақдирланади

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ҳамда соҳани ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

— Бу ерлар ташландиқ ерлар эди. Кўпчилик ташлаб кетган. Мен шу ерларда боғ яратаман деб ўзимга сўз бердим ва таваккал қилиб ҳаракатни бошладим. Бошланиши осон бўлмади, — дейди қаҳрамонимиз Қашқадарё вилояти Китоб туманида истиқомат қилаётган Сайёра опа.

🔷 Қизиғи, қаҳрамонимиз олий маълумотли шифокор. Бироқ, бугун у кўзга кўринган, ҳамқишлоқлари “қўлидан ҳамма иш келади”, дея мақтаб, фахрланиб юрадиган фермер ва тадбиркор.

Ҳукумат кўмаги билан имтиёзли кредит олиб, кўптармоқли тадбиркорлик ва фермер хўжалиги фаолиятини бошлаган. Қўйчилик, пиллачилик, боғдорчилик, буғдойзорлар...

Боғ яратган элда азиз, дейишади. Очиғи, аёл боши билан таваккал қилиб, ободлик ва тўкинлик учун ҳаракат қилаётган қаҳрамонимизга ҳавас қилдик.

Сиз ҳам лавҳамизни томоша қилинг.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда.

🔸 Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Maqom_vaqti

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Оҳ ким”

Муножот Йўлчиева
ижросидаги мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Green Metric рейтингидан Ўзбекистоннинг 2 та олий таълим муассасаси жой олди

7 декабрь куни UI Green Metric World University Ranking бўйича дунё университетларининг халқаро рейтинги эълон қилинди.

UI GreenMetric World University Ranking бу – яшил университетларнинг глобал рейтинги. Индонезия университети томонидан 2010 йилда тузилган. Ўзбекистондан бу йил ушбу рейтингдан 2 та университет жой олди. Булар Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги институтидир.

🔷UI GreenMetric World University Ranking халқаро рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон Миллий университети дунё бўйича 84 та мамлакатдаги 921 та университет орасидан 353-ўринни, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалиги институти эса 621-ўринни эгаллади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Фойдали_ҳавола

🔷 Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш учун фойдали ҳаволани тақдим этамиз.

✳️ Мазкур хизмат орқали жисмоний шахсларга маълум ташкилотда ишлаган давридаги иш ҳақига оид ва ишлаганлиги тўғрисидаги иш стажига оид маълумотномани олиш мумкин.

Хизмат my.gov.uz сайтининг “Фуқаролик” бўлимида тақдим этилади.

❗️Ушбу ҳавола орқали хизматдан бепул фойдаланишингиз мумкин: https://my.gov.uz/uz/service/221

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламаёқ, инсоний ҳуқуқларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир.

Алихонтўра Соғуний

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихоримсан_мадҳиям

Япониялик болалар Ўзбекистон мадҳиясини куйлади

🔷 Японияда бошланғич мактаб ўқувчиларидан иборат хор жамоаси Ўзбекистон давлат мадҳиясини куйлади.

Мадҳиямиз Сугинамидада ўтказилган Ўзбекистон маданияти, санъати ва сайёҳлик салоҳиятини намойиш этишга бағишланган тадбирда ижро этилди.

Япон болаларнинг ўзбек тилида, Ўзбекистон мадҳияси ижросини сиз ҳам томоша қилишингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz