⚡️ Фаолиятини самарали ташкил этаётган, ўзининг шахсий фазилатлари билан ёшларга намуна бўлаётган ва уларга етакчилик қилаётган маҳалладаги Ёшлар етакчиси “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.
Шунингдек, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Етакчилар ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотланади — Президент қарори

👍43😱4🤩3
⚡️ Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳалладаги Ёшлар етакчиси иш фаолияти натижаларига кўра Миллий кадрлар захирасига киритилади, бунда ушбу Етакчилар танловсиз тўғридан-тўғри юқори лавозимларга ўтказилиши мумкин — Президент қарори
👍52😱8🎉4
⚡️ Фаолиятини самарали ташкил этаётган, ўзининг шахсий фазилатлари билан ёшларга намуна бўлаётган ва уларга етакчилик қилаётган маҳалладаги Ёшлар етакчиси “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.
Шунингдек, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Етакчилар ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотланади — Президент қарори
Шунингдек, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Етакчилар ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотланади — Президент қарори
👍43😱2🤩2
⚡️ Маҳалладаги Ёшлар етакчиси сифатида ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади. Етакчи сифатидаги иш стажи навбатдаги ҳарбий ва махсус унвонлар олишда ҳисобга олинади, шунингдек, уларга олдинги иш жойига қайтганида қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар татбиқ этилади — Президент қарори
👍31🔥3🤩2🎉1
⚡️ Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кадрларнинг амалдаги захирасини шакллантириш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идоралар маҳаллада Ёшлар етакчиси сифатида ишга қабул қилинган ходимларини кадрларнинг амалдаги захирасига киритиб сафарбар қилади — Президент қарори
👍29🔥1
⚡️ Президент қарорига мувофиқ:
Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган маҳалладаги Ёшлар етакчиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.
— йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ–33-сон Фармонига мувофиқ белгиланадиган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

👍46🤩5
⚡️ Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ташкил этилди — Президент қарори
Унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
➖ Етакчиларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, уларга ўз вазифаларини лозим даражада амалга ошириши учун услубий кўмаклашиш;
➖ маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг яхлит вертикал “маҳалла – туман – вилоят – республика” бошқарув тизимини яратиш бўйича ишлар самарадорлигини назорат қилиш;
➖ Етакчилар фаолиятида вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан идоралараро ҳамкорликни таъминлаш.

👍41🔥6🤩3
⚡️ Ёшлар масалалари билан шуғулланиш ва ҳудудларда ушбу фаолиятни мувофиқлаштириш шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади — Президент қарори
👍41🤩2
⚡️ Олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларидаги ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорга биринчи проректор (директорнинг биринчи ўринбосари) мақоми берилади — Президент қарори
👍56🔥7❤3🤩3
⚡️ Президент қарори билан ёшларга 13 турдаги ёрдам турлари маҳалладаги Ёшлар етакчисининг тавсияси асосида берилади.
▶️ 13 турдаги ёрдам рўйхати
▶️ 13 турдаги ёрдам рўйхати
👍104🤩9🔥4😱2
⚡️ Президентнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (19.01.2022 й. ПҚ-92-сон) қарори қабул қилинди.
@segmentuz
@segmentuz
👍79🔥13😱9😢1🤩1