⚡️ Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти ҳамда Президент совғалари - Тошкент шаҳридан 2 хонали уй ва 250 миллион сўм пул мукофоти топширилди.
Тақдирлаш маросимида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этди.

👍86🎉10❤8
⚡️Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилади
Бу ҳақида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисидаги Президент фармони лойиҳасида маълум қилинди.

👍39😱9❤5
⚡Олий таълим муассасаларининг қабул квоталари оширилади
Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, таълим шакллари, жумладан, масофавий таълим бўйича қабул квотаси шакллантириш режалаштирилмоқда.
2022-2026 йилларда Тараққиёт стратегиясининг 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасига кўра, таклифлардан келиб чиқиб, қабул параметрларини ошириш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, 2022 йилга бориб ёшларнинг олий таълимга қабул қилиш даражасини 38 фоизга етказиш режалаштирилган.

👍72😱11🔥4🤩4🎉3
⚡2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:
☑️ тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
☑️ лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;
☑️ давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;
☑️ қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
☑️ кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;
☑️ жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;
☑️ олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
☑️ жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
☑️ жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
☑️ фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;
☑️ ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
☑️ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;
☑️ молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
☑️ жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
☑️ ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.
❗️Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

👍132🔥4🤩3😱1🎉1
⚡Кам таъминланган оилаларнинг 3 ёшгача бўлган болалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар бериш дастури қабул қилинади
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган.
Бунда, қуйидагилар кўзда тутилади:
✅ ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича давлат органини белгилаш;
✅ ижтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш;
✅ кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш;
✅ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” билан бирлаштириш.
Кам таъминланган оилаларнинг 3 ёшгача бўлган болалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар бериш дастури қабул қилинади.

👍96❤5😱4🎉3🤩3
#Сиз_учун_фойдали
Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида белгиланади.
☑️ Байрам ёки дам олиш кунидаги иш учун ходимнинг хоҳишига қараб ҳақ тўланадиган бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши ҳам мумкин.

👍139🔥8❤6🎉6😢4🤩2
⚡2022 йил 1 январдан автомобил сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди
2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунда автомобилни сотиб олганлик учун йиғим назарда тутилмаган. Демак, ушбу йиғим 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.
Бунгача амалда бўлган тартибга кўра, автосалондан янги машина сотиб олганда шартнома нархининг 3%и миқдорида йиғим тўланарди (масалан, 100 млн сўмлик машина учун 3 млн сўм, 300 млн сўмлик бўлса 9 млн сўм).

👍120🔥10❤4😱4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡«Рақибларни нималар қилиб қўйдинг, болам?»
Тақдирлаш маросимида Ёдгор Саъдиев Нодирбек Абдусатторовни янги йилга муносиб совға билан мақтаб, унга бағишлаб шеър ўқиди, санъаткорлар номидан табриклади.

👍84🔥11🎉5
⚡️АОКА қайта ташкил этилади — Тараққиёт стратегияси лойиҳаси
Ўзбекистонда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг фаолияти халқаро ташкилотларнинг сўз ва матбуот эркинлиги соҳасидаги тавсиялари асосида қайта ташкил этилади. Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
Маълум қилинишича, АОКА мавжуд штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорини сақлаб қолади. Ташкилот бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил ҳамда Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор шаклда қайта ташкил қилинади.

👍42🤩8😱5
⚡️Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университитети Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги таркибига ўтказилади.
Бу ҳақида 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.

👍34🔥4👏1
⚡2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилади.
Бу ҳақида 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
Бу ҳақида 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍56🎉8🤩5
⚡Вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолияти маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши билан баҳоланади
Маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсадида 2022 йилда:
➖ барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз йўналиши бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг аҳволи вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолиятини баҳолашнинг бош мезони сифатида белгиланади.
Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.

👍45
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди.

⚡️Маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш тизими яратилади
Фуқаролар томонидан давлат органларига видео алоқаси орқали мурожаат қилиш платформаси яратилади.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йил май ойи этиб белгиланган.
Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
Фуқаролар томонидан давлат органларига видео алоқаси орқали мурожаат қилиш платформаси яратилади.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йил май ойи этиб белгиланган.
Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
regulation.gov.uz
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида
👍35😱4
⚡️Давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражаси оширилади
Лойиҳага кўра, давлат фуқаролик хизматчисининг узлуксиз малакасини ошириш ва касбий ривожланиши – давлат фуқаролик хизматини ўташнинг муҳим шарти этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг реестри юритилади.
Шу билан бирга, давлат фуқаролик хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш режалаштирилган.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг октябрь ойи этиб белгиланган.
Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
Лойиҳага кўра, давлат фуқаролик хизматчисининг узлуксиз малакасини ошириш ва касбий ривожланиши – давлат фуқаролик хизматини ўташнинг муҳим шарти этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг реестри юритилади.
Шу билан бирга, давлат фуқаролик хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш режалаштирилган.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг октябрь ойи этиб белгиланган.
Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍38😱4
⚡️Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари устидан назорат кучайтирилади
Лойиҳада давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти стандартлари асосида такомиллаштириш вазифаси белгиланган.
Шунингдек, мослашувчан иш режими ва фаолиятни масофавий ташкил этиш механизмларини белгилайдиган тартиб ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг июль ойи этиб белгиланган.
Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
Лойиҳада давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти стандартлари асосида такомиллаштириш вазифаси белгиланган.
Шунингдек, мослашувчан иш режими ва фаолиятни масофавий ташкил этиш механизмларини белгилайдиган тартиб ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг июль ойи этиб белгиланган.
Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
regulation.gov.uz
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида
👍38🎉5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«1 йил вақт ва 15 миллион дона блок керак бўлди» — Minecraft’да Регистон майдони нусхаси яратилди
Машҳур компьютер ўйинларидан бири Minecraft’да Pkmncar никли фойдаланувчи Регистон майдонининг тўлиқ нусхасини яратди. Бунинг учун 1 йил вақт ва 15 миллион дона блок керак бўлгани қайд этилган.
Маълумот учун, Minecraft инсоният тарихида энг кўп сотилган, хусусан 200 миллион дона ва YouTube платформасида энг кўп томоша қилинган компьютер ўйини ҳисобланади.

👍26🔥12😱2🤩2
⚡️МИБнинг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилиши мумкин
Лойиҳага кўра, Мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва айрим функцияларни хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш режалаштирилган.
Шунингдек, ижро ишини юритиш тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг декабрь ойи этиб белгиланган.
Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
Лойиҳага кўра, Мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва айрим функцияларни хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш режалаштирилган.
Шунингдек, ижро ишини юритиш тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг декабрь ойи этиб белгиланган.
Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
👍27
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўлами 2 бараварга оширилади
Бунда Жамғарма томонидан хорижий давлатларнинг энг нуфузли университетларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун очиқ саралаш танловлари эълон қилинади.
Шунингдек, Жамғармага номзодлардан ҳужжатлар қабул қилишнинг онлайн платформасини яратиш вазифаси топширилган.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг сентябрь ойи этиб белгиланган.
Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
Бунда Жамғарма томонидан хорижий давлатларнинг энг нуфузли университетларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун очиқ саралаш танловлари эълон қилинади.
Шунингдек, Жамғармага номзодлардан ҳужжатлар қабул қилишнинг онлайн платформасини яратиш вазифаси топширилган.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг сентябрь ойи этиб белгиланган.
Бу 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
regulation.gov.uz
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида
👍38🎉3🔥1
⚡️Наманган давлат чет тиллари институти ташкил этилади
Наманган вилоятидаги Ибрат ижод мактаби негизида Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти фаолияти йўлга қўйилади.
Ушбу масала юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.
Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг апрель ойи этиб белгиланган.

👍28🔥3🤩3