Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ташкилий ҳамда Агентлик марказий аппаратининг тузилмалари
👍2
⚡️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди — Президент қарори

Қарорга мувофиқ, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилди.

Агентликнинг асосий вазифалари:

республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;

ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.

Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди.
👍1
⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси "Ўзбекистон", "UzReport" телеканаллари ҳамда Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилмоқда.

▶️ Жонли эфир
⚡️Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси "Ўзбекистон", "UzReport" телеканаллари ҳамда Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилмоқда.

▶️ Жонли эфир (давоми)
👍1
⚡️Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишмоқда.

Қонун лойиҳаси билан давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш ва тегишли субъектларнинг ваколатлари, давлат фуқаролик хизматчисининг мақоми, одоб-ахлоқ қоидалари, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги белгиланмоқда.

▶️ Жонли эфир (давоми)
👍1
#LIVE

Қонун лойиҳасида давлат фуқаролик хизмати тизимида коррупцияга қарши курашиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, уни ўташ ва тугатишнинг ягона қоидаларини жорий этиш кўзда тутилган. Мазкур ҳужжатда шунингдек, биринчи марта давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми институти жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳада давлат хизматчиларининг даромади ва мол-мулкини декларациялаш, коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги каби нормалар ўз аксини топмоқда.
👍1
⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланиб, биринчи ўқишда қабул қилинди.
#Тайинлов

⚡️Ғуломов Аҳрор Аминович Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар А.Ғуломов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️17 ёшли гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди

Польшанинг Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов 10-партия ўйинини ўтказди.

Ушбу партияда шахматчимиз оқ доналарда амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб бориб, рақибини мағлубиятга учратди.
👍1
#Тайинлов

⚡️Азиз Муҳитдинов Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига директор этиб тайинланди.

У 2018 йилдан шу кунга қадар «Unicon.uz» ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
👍2
⚡️Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Шунингдек, ушбу йўналишда энг ёш (17 ёш) жаҳон чемпиони сифатида шахмат тарихига кирди.
👍3