⚡️ Сўх аэропортига дастлабки синов парвози амалга оширилди
Сўх туманининг “Навобод” маҳалласи ҳудудида барпо этилган янги аэропорт дастлабки синов парвозини қабул қилди.
Humo Air авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолёти Фарғона халқаро аэропортидан соат 12:30 да ҳавога кўтарилди ва соат 13:10 да Сўх аэропортига келиб қўнди. Жавоҳир Маърупов командирлигидаги экипаж томонидан амалга оширилган парвоз муваффақиятли якунланди.
Эслатиб ўтамиз, узунлиги 700 метр, умумий майдони 7 гектар бўлган Сўх аэропортининг қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан 6 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилган.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:
Муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақи босқичма-босқич оширилади. Ушбу мақсадлар 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилади.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
Муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақи босқичма-босқич оширилади. Ушбу мақсадлар 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилади.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
👍2
#LIVE
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
Кун тартибига аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, "Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этиш ҳамда шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари киритилган.

⚡️ Mамлакатимиздаги ёшлар сони ҳақида биласизми?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 14–30 ёшдаги жами доимий аҳоли сони 9 миллион 726 минг 608 нафарни ташкил этган.
🧍🏻Ўғил болалар – 4 973 204 нафар
🧍🏻Қиз болалар – 4 753 404 нафар
✅ 2021 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 175 минг 819 нафарни ташкил этган.

#Фоторепортаж
⚡️Ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчиларига замонавий эшитиш аппаратлари топширилмоқда
“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёйева Жиззах вилоятига ташрифи давомида Зарбдор туманидаги 1 ва 2-сонли мактабларда бўлди.
⠀
— Олдимизда турган муҳим вазифалардан бири, сиз ўзингизни намоён қилишингиз учун зарур шароитларни яратиб бериш. Ўқишда, ишда, ижодда, спортда, ижтимоий фаолиятда ўзингизни топа олишингизни истаймиз. Қобилиятингиз, қизиқишларингизни юзага чиқаришда ҳеч қандай тўсиқ бўлмасин, деймиз, — деди Зироат Мирзиёева ўқувчилар билан учрашувда.

⚡️Давлат хизматчилари учун ўқув соати бошланди
Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимларига мўлжалланган.
🎬 "Сиёсий-маърифат соати"да бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб келинмоқда.
▶️ Мазкур ўқувни айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTube саҳифасида ушбу ҳавола https://www.youtube.com/watch?v=RaWxc2cFOIM орқали томоша қилишингиз мумкин.

YouTube
Сиёсий-маърифат соати. 5.11.2021
Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.
✅ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 2021 йил 6 ноябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янгидан барпо этилган катта мажлислар залида бўлиб ўтади.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
parliament.gov.uz
Бошқа тадбирлар
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
🔴LIVE
Сенатнинг янги биносида Ўзбекистоннинг сайланган Президенти инаугурацияси бошланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисида депутатлар ва сенаторлар, давлат ва жамоат вакиллари, халқаро дипломатик корпус ходимлари, ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этмоқда.
Мажлислар залига тантанали равишда қуйидагилар олиб чиқилди:
— Ўзбекистон байроғи;
— Президент штандарти;
— Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
— Муқаддас Қуръони Карим;
— Президентлик белгиси.

⚡️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилди
Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига биноан, Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев қуйидагича қасамёд қабул қилди.
«Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».
Қонунчиликка кўра, Президент Олий Мажлис палаталари йиғилишида қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади.

⚡️"O'zbekiston24" телеканали инаугурация маросимидан дастлабки лавҳани тақдим қилди.