Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
🔷Агар маҳаллабай ичига кирсак, одамлар адолатни сезади — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Чилонзор туманини ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш масалалари муҳокамаси юзасидан маҳалла раислари, ёшлар, мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказди.

Давлатимиз раҳбари йиғилишга келган ёшларнинг фикрларини тинглади. Уларнинг барча таклифларини қўллаб-қувватлаб, ижроси бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

— Тошкентда ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим бўлади, – деди Президент. — Шаҳар ёшлари форуми ўтказилади. Тошкент ёшлари карвонбоши бўлиши керак.

«Лойиҳалар фабрикаси» ташкил этиб, ёшларнинг бизнес ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш зарурлиги қайд этилди.

— Ўзбекистоннинг эртанги кунини пешона теримиз билан яратамиз. Ким бу ишларни қилади? Ватанни севган, фидойи инсонлар! Йўлимиз битта: одамларга ҳалол хизмат қилиш, халқимизнинг розилигига эришиш, – деди давлат раҳбари йиғилиш якунида.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Yoshlar_masalalari

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Фотопост

Жойларда "маҳаллабай" ўтказилаётган "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг ёрқин лаҳзалари фотосуратларда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Сатрларда_Ватан_мадҳи

Бошинг эгиб, таъзим айла, шукрона айт,
Сени гулдек эркалаган чаман учун.
Осмонларда юрган бўлсанг, тупроққа қайт,
Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?

Иқбол Мирзо,
Ўзбекистон халқ шоири

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #Vatan_madhi

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

2020–2025 йилларда Ўзбекистон гидрометеорология хизматини ривожлантириш концепцияси ва уни 2020–2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) Ўзбекистонда гидрометеорология, иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Гидрометеорология хизмати инфратузилмасини модернизациялаш доирасида гидрометеорологик станциялари ва постлари сони 335 тадан 397 тагача ортади.

❗️“Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4896-сон, 17.11.2020 й.)

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Maqom_vaqti #Ushshoq

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

Ўн икки мақом тизимида биринчи мақом: “Ушшоқ”

Ражабийлар сулоласининг йирик намояндаси, атоқли бастакор, хонанда ва созанда, Ўзбекистон халқ артис­ти, академик Юнус Ражабийнинг ҳузурли дард ва бетакрор овоз таровати билан йўғрилган мумтоз ашулани оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
“Ўзбеккино” қишки премьералар мавсумини эълон қилади

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги декабрь ойидан бошлаб, 50 дан ортиқ фильмларнинг қишки премьералар мавсумини эълон қилади.

👉 Мавсум давомида 18 та тўлиқ метражли ва 21 та қисқа метражли бадиий фильмлар, 15 та ҳужжатли, 3 та анимацион ва “Зумраша” киножурналининг янги 4 та сони телевидение ва кинотеатрлар орқали намойиш этилади. Шунингдек, илк бора 11 та телевизион миллий сериаллар тақдим этилади.

Фильмлар рўйхати

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Ўқитувчи
Давомийлиги: 02:38 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

Бир неча дақиқалардан сўнг — соат 20:10 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Остонам. Юксалиш формуласи" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда таълим тизимида бошланган ислоҳотлар, мактаблар ва ўқитувчиларга эътибор, ўқувчи ёшларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Жойларда "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Ушбу репортажда Самарқанд вилоятида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбири ҳақида сўз боради.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Илм зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткур қилур. Савобни гуноҳдан, ҳалолни ҳаромдан, тозани мурдордан аюруб берур.

Абдулла Авлоний

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: «Уйдан қочиш»
Давомийлиги: 03:36 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_вақти

Нафас машқлари — бу ўпканинг турли бўлимларининг фаол ишлаши ва зарур бўлганда ўпкадан суюқлик чиқишини яхшилаш, нафас мушакларини машқ қилдиришга мўлжалланган турли хил машқлар мажмуаси.

📌Нафас гимнастикаси барча ҳолатларда қўлланиладиган ягона машқлар тўплами эмас. Машқлар, уларнинг тезлиги ва техникаси ўзгариши мумкин.

Ёдингизда тутинг! Нафас гимнастикаси 38 даражадан юқори безгакнинг ўткир ҳолатида, юқори қон босимида, юқори юрак уришида ўтказилмайди.

❇️Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Давлат Бобонов билан биргаликда нафас машқини бажарамиз.

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
05_Bolalar Tongi - 3 Ota-ona hurmati
<unknown>
#Bolalar_tongi

Панду насиҳатлар болаларнинг баркамол қалб эгалари бўлиб вояга етишишларида жуда аҳамиятли. Агар насиҳатларни кичкинтойларнинг ўзлари берса, янада таъсирли...

📌 Бугундан эътиборан «Болалар тонги» дастурини эътиборингизга ҳавола этамиз. Дастурнинг «Ахлоқ китоби» саҳифаси орқали болалар ота-онани эъзозлаш одоби хусусида сўзлайдилар.

❇️«Ёш боланинг тили ҳар қанақа кўнгилни ёритади», деб ёзган эди Абдулла Қаҳҳор. «Ахлоқ китоби»да болалар тилидан айтилган панду насиҳатлар аслида ёш танламайди, баъзан катталарга ҳам асқатади. Мана, масалан:

«Ота-онангизга ҳар куни уларни яхши кўришингизни айтишни унутманг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz