Segment.uz
61.1K subscribers
5.08K photos
1.17K videos
52 files
5.05K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Сарҳисоб #Ислоҳот #Инфографика

🔷 2017-2020 йиллар давомида солиқ турларининг қисқариши

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 15 та муҳим ислоҳоти

Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди.

Жадал ўзгаришлар барча соҳаларни, жумладан давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ташқи сиёсатни қамраб олди.

▶️ Экспертлик сўрови натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида биринчи ярим йиллик натижалари асосида йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинмоқда.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсган. Бунга асосан саноат 8,5 фоиз, инвестициялар 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилди. Инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди, — Шавкат Мирзиёев.

@yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев:

Пандемиядан имкон қадар йўқотишларсиз ўтишимиз ва кейинги тўлқинларга йўл қўймаслик учун, халқимиздан 3 та муҳим шартга қатъий амал қилиш талаб этилади:

Биринчидан, вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти – бу албатта вакцинация. Қанчалик машаққатли бўлмасин, ушбу мақсадлар учун бугунги кунга қадар 4 турдаги 13 миллион доза вакцина олиб келдик. Қайси турдаги вакцина билан эмланиш бўйича аҳолида танлаш имконияти пайдо бўлди.

Иккинчидан, шахсий гигиена ва ижтимоий масофани сақлаш талабларига риоя қилиш, жамоат жойларида тиббий ниқобда юриш – касалликдан энг самарали ҳимоя эканини унутмаслик лозим. Афсуски, одамларимиз бу талабни унутиб, эсдан чиқариб қўйгани ҳам, айни ҳақиқат. Чекловларга қарамасдан, жойларда кўп кишилик тўйлар, турли хил маросимлар тўхтагани йўқ.

Учинчидан, касаллик енгил кечаётган ва уй шароитида даволанаётган беморларни ўзбошимчалик билан, пала-партиш дори воситаларини истеъмол қилишини олдини олиш зарур.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️🏅Оғир атлетикачи Акбар Жўраев Ўзбекистон захирасига Токио-2020 Олимпиадасидаги 2-олтин медални қўшиб қўйди!

Шунингдек, А.Жўраев ҳар иккала йўналишда (даст кўтариш ва силтаб кўтариш) Олимпиада рекордини ўрнатди.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Айни вақтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилиши чоғида Президентимизга Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг иккинчи олтин медали тўғрисида хабар берилди.

Давлатимиз раҳбари барча ҳамюртларимизни ва жамоамизга иккинчи олтин медалини келтирган оғир атлетикачи Акбар Жўраевни, шунингдек, аввалроқ олимпия чемпионига айланган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва бронза медали соҳиби Давлат Бобоновни табриклади.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақилликка_туҳфа #Ўзбекистон #Олимпиада_рекорди

Президентга видеоселектор вақтида олимпиадада қўлга киритилган навбатдаги олтин ҳақида хабар берилди

Шавкат Мирзиёев барчани бу ютуқ билан табриклаб, бу олтинни жуда кутгани, бу Ўзбекистоннинг 30 йиллиги учун муносиб совға бўлишини айтиб ўтган.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Умумтаълим мактабларининг “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича ўрта-махсус маълумотли ва камида бир йил педагогик иш стажига эга ўқитувчилари Тошкент ахборот технологиялари университетига педагогика йўналиши бўйича масофавий ўқитиш шаклида тўлов-контракт асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Экопартия президентлик сайловига ўз номзодини эълон қилди

Бугун партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида Ўзбекистон президентлиги сайловида иштирок этаётган Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари сурди.

Экопартия томонидан партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов президентлик сайловида номзод сифатида қатнашади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Зангиота туманида жойлашган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилади.

Университетга қабул 2022-2023 ўқув йилида бошланади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади — Президент қарори.

@yangiuzbekiston_uz
#Абитуриентлар_диққатига

⚡️ Эртага соат 07.00дан тест синовлари бошланади

2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари эртага, 5 августдан бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланган.

❗️Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан бўлиб ўтиши режалаштирилган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️"Янги Ўзбекистон" университети иқтидорли ёшлар учун грантлар тақдим этади!

Сизда "Янги Ўзбекистон" университети талабаси бўлиш ва ушбу грантларни қўлга киритиш имконияти мавжуд.

▶️ ”Янги Ўзбекистон” университети йўналишлари ва қабул квотаси:

▫️Механика муҳандислиги (100 ўрин);

▫️Кимё муҳандислиги (100 ўрин);

▫️Дастурий таъминот муҳандислиги (100 ўрин).

📝Талабгорлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

паспорт нусхаси (доимий прописка саҳифаси билан);

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат;

инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (энг камида IELTS 6.0 / TOEFL iBT 60 / Duo Lingo 95);

Охирги уч ой ичида олинган фотосуратнинг электрон варианти.

⚠️Эслатиб ўтамиз, ”Янги Ўзбекистон” университетига қабул жорий йилнинг 15 август куни соат 18:00га қадар давом этади.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентда илк оилавий болалар уйи фаолияти йўлга қўйилди

Бугун пойтахтимизда илк маротаба Умида ва Полвон Турдалиевлар оиласи 21 сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизларни ўз тарбиясига олиб, Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️"Янги Ўзбекистон" университетига қабул имтиҳонларини Кембриж университети ўтказади.

Массачусетс технология институти
ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилади. Шунингдек, улар таълим сифатини назорат қилиш, лаборатория ва кутубхоналарни тўлдиришга кўмаклашади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси 272 ўринга мўлжалланган стипендия танловларини эълон қилди

Мамлакатнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган креатив фикрлайдиган истеъдодли ёшлар, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар диққатига!

🌐 “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021-2022-ўқув йили учун нуфузли хорижий давлатларда:

▶️ бакалавриат таълим дастури учун 69 ўрин;

▶️ магистратура таълим дастури учун 112 ўрин;

▶️ докторантура таълим дастури учун 91 ўринли стипендиялар ажратишини маълум қилади.

👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 июлдан – 20 августга қадар республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб, тенг имконият асосида, электрон тарзда қабул қилинади.

🖥 Саралаш босқичи 2021 йил 20 августдан – 20 сентябрга қадар давом этади.

💠 Танловга оид маълумотлар Жамғарманинг www.eyuf.uz сайти орқали эълон қилиб борилади.

Манба

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Талабалар учун таълим кредитлари Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида берилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент фармони:

2021 йилнинг август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари (ўқув қуроллари, китоб, кийим-кечак) учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу мақсадлар учун 128 минг болага Давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Индекс #Янги_Ўзбекистон

🇺🇿 Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни
📊 Глобал тинчлик индекси

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати

@yangiuzbekiston_uz