Segment.uz
61.6K subscribers
5.07K photos
1.17K videos
52 files
5K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
♻️Пандемия шароитида овоз бериш тартиби

⭕️ Сайловчи овоз бериш биносига киришда ижтимоий масофага риоя қилиши шарт. Бунда икки сайловчи ўртасидаги масофа 1,5-2 метр бўлиши лозим.

⭕️ Сайловчи бинога киришида тана ҳарорати ўлчанади, унга ҳимоя ниқоби ва тиббий қўлқоп берилади. Қўллари антисептик билан дезинфекция қилинади.

⭕️ Сайловчи участка сайлов комиссиясига шахсини тасдиқловчи ҳужжатини очиб кўрсатади, заруратига кўра қисқа муддатга ҳимоя ниқобини очиб юзини кўрсатади.

❗️Эсда тутинг! Сайловда санитария қоидаларга риоя этишингиз саломатлигингизни сақлашда муҳим ҳисобланади.

Марказий сайлов комиссияси
#Ёшларга_мотивация

🔷 Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ёшлар куни" муносабати билан ўтказилган Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумидаги нутқидан
⚡️350 ўринга мўлжалланган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танлови ғолиблари рўйхати эълон қилинди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида очиқ стипендия танловларини эълон қилган эди.

Бугун Жамғарма стипендия танловларида ғолибликни қўлга киритган 78 нафар номзод рўйхатини эълон қилди.

🇺🇿"Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танлов ғолибларини юксак ишонч ва эътироф билан самимий қутлайди", — деб хабар тарқатди Агентлик ахборот хизмати.

Ташкилотчилар стипендия ғолиблари Жамғарма Низомида белгиланган барча ҳужжатларни шу йилнинг 10 июлига қадар топширишлари ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришларини тавсия қилган.
#Фотопост

⚡️10 июлдан Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси лицензияга эга таксилар, туристик автобуслар ҳамда халқаро делегациялар автотранспортлари ҳаракати учун очилади.