Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Кун_фикри

⚡️Агар биз ҳаммамиз ҳалол бўлсак, халқимиз камчиликни кечиради. Агар биз фидойилик билан бош бўлсак, халқимиз режаларимизга эргашади — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродовни бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёев фидойи меҳнат фахрийсига мустаҳкам соғлик ва бардамлик, узоқ умр тилади.

Ҳасан Нормуродов вақт топиб келгани, юксак эътибор кўрсатиб, қўллаб-қувватлагани учун давлатимиз раҳбарига ташаккур билдирди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_билан

⚡️Шавкат Мирзиёев: Самарқанднинг буюк, меҳнатсевар, тадбиркор, танти халқи бор

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Саидкарим Турсунбоев 68 та ОТМга муваффақиятли имтиҳон топширди

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 43- умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Саидкарим Турсунбоев хорижнинг 68 олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширди.

☝️ Эътиборлиси, энг юқори балл тўплаб, улардан бир нечтаси грантлари соҳибига айланди. ОТМлар орасида АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Италия, Сингапур, Малайзия каби мамлакатларнинг номдор университетлари бор.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳотлар_статистикаси

Якунланган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари лойиҳаларини бажаришда 2020 йилда 10 331 нафар олим ва мутахассислар иштирок этган. Қувонарлиси, уларнинг 19,6 фоизини 35 ёшгача бўлган ёш олимлар (стажёрлар, докторантлар, магистрлар) ташкил этган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Хитой-ўзбек вакцинаси вируснинг бир нечта штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди

Хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси тадқиқотларнинг учинчи босқичи натижаларига кўра юқори даражадаги антитаналар ишлаб чиқилишини кўрсатди. Вакцинани коронавируснинг янги «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди.

Қайд этилишича, февраль ойида ўтказилган синовлар натижаларига кўра, вакцина коронавируснинг «жанубий африка» штаммларига ҳам қарши актив нейтрал ҳолатини сақлаб қолди.

☝️ Назорат гуруҳига киритилган 150 нафар кўнгиллиларнинг 90 фоизида иккинчи дозадан сўнг қонда 4,55 Au/ml дан юқори бўлган антитаначалар даражаси аниқланди. Бу коронавирусни зарарсизлантириш учун етарли ҳисобланади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ошди

🔰 Давлат статистика қўмитаси
январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳолати бўйича маълумотларни тақдим этди.

2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги доимий аҳоли сони 34 млн 695,6 мингни ташкил қилмоқда.

Йилнинг илк чорагида ЯИМ ўсиши ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 103%дан иборат бўлган.

Шунингдек, аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати 109,8 %ни ташкил қилган.

📌Батафсил ушбу ҳаволада танишинг.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Янги платформа ўзини оқлаяпти, давлат хизматига салоҳиятли кадрлар йиғилмоқда

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz платформаси ишга тушганидан хабарингиз бор.

☝️ Мазкур портал давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимларни эгаллаш учун номзодларнинг очиқ мустақил танловларини ташкил этадиган электрон тизимдир.

Яқинда ушбу портал орқали Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиалларидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилганди.

☝️Ўтган қисқа вақт давомида 16 та бўш иш ўрнига 936 нафар номзод онлайн рўйхатдан ўтди. Эндиликда танлов ҳам онлайн шаклда бўлиб ўтади. Бу механизм замонавий методлар асосида ишлайди ва инсон омилини минимал даражага туширишга хизмат қилади.

📌Сизда ҳам давлат хизматида самарали ишлаш мақсади бўлса, @vacancy_argos каналини кузатиб боришни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кўрсатма берди

🔰Президент “Uzbekistan airways” ва “Uzbekistan airports” акциядорлик жамиятларини трансформация қилиш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.

☝️Асосий эътибор иқтисодий самарадорликни оширишга қаратилади. Масалан, “Uzbekistan airways”да харажатларни 46,5 млн долларга қисқартириш, даромадларни йилига 40 млн долларга кўпайтириш ҳисоб-китоб қилинган.

Аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчи ва юк ташиш ҳажмини ҳар йили ошириб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
👍1
#Ёшлар_учун_хушхабар

⚡️Президент ёшларга оид навбатдаги фармон ва қарорни имзолади. Уларга кўра:

2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади;

“Ёшлар дафтари”даги ишсиз ёшларни ишга олган тадбиркорларга давлат мулки ижараси бўйича имтиёзлар берилади;

1 июндан бошлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга
- уруғлик ва кўчат хариди учун 2 млн сўмгача субсидия берилади
- тадбиркорлик учун олинган биноларнинг ижара харажатларининг 30 фоизи компенсация қилинади
- профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларига корхоналарда амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида 490 минг сўмдан субсидия тўланади.

☝️Давоми яқин дақиқаларда...

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Segment.uz
#Ёшлар_учун_хушхабар ⚡️Президент ёшларга оид навбатдаги фармон ва қарорни имзолади. Уларга кўра: 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади; …
☝️Шунингдек,

Ёшлар ишлари агентлиги қошида Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмоқда ва Давлат бюджетидан жамғармага 100 млрд сўм ажратилади;

Давлат бюджетидан тўланадиган субсидиялар, компенсациялар ва бошқа имтиёзларни ажратишда ошкораликни таъминлаш, бюрократик тўсиқ ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида Молия вазирлиги томонидан 2 ой муддатда махсус электрон платформа ишга тушурилади;

республиканинг 200 та туман ва шаҳарларида 936 га ер майдонларида 219 та Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтининг номи ўзгарди, фаолиятида ҳам ўзгаришлар белгиланди

🔰 Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–5077-сон, 15.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди.

🏢 Университет ИИВ ва Миллий гвардия, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, қўриқлаш тузилмалари учун малакали кадрлар тайёрлайди.

2021/2022 ўқув йилидан Университетда бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.

Қабул квотаси бакалавриатга 300 тагача курсантларни, сиртқи таълим учун 100 нафаргача тингловчини ташкил этади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Президент фармонига мувофиқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz