Segment.uz
68K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Ташриф #Самарқанд

Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши бошланиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев нуронийлар ва зиёлилар билан учрашди.

— Бу жой Имом Бухорий бобомизнинг илмига, ислом оламидаги мақомига муносиб бўлиши керак. Мамлакатимизда зиёрат туризмининг асоси аслида шу ер. Бу масканга қанча зиёратчилар келсаям, қулай шароит бўлиши зарур, — деган эди давлатимиз раҳбари ушбу вилоятга 2019 йилги ташрифи чоғида.

✏️ Президентимизнинг Самарқандга ташрифидан муҳим иқтибослар

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги саноат корхоналари фаолияти билан танишди

Бугунги кунда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида қиймати 402 млн долларликдан зиёд 84 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. 313 млн долларлик 55 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш бошланган, уларда 4 минг 328 та киши меҳнат қилмоқда.

🔰 Давлатимиз раҳбари иқтисодий зона имкониятларидан самарали фойдаланиш, янги ва истиқболли лойиҳаларни кўпайтириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилояти фаоллари билан йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️18 турдаги халқаро имтиҳон тизими бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори бўйича қўшимча маълумот берилди.

▪️Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 18 турдаги халқаро имтиҳон тизими бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб берилади, бунда:

▪️Қарор кучга кирган даврдан 5 турдаги IELTS, TOEFL, GRE, GMAT, SAT имтиҳонларидан юқори бал олганганларга 2021 йил 1 майдан бошлаб;

▪️2022 йил 1 январдан бошлаб эса қолган 13 турдаги француз, немис, испан, италян, рус, араб, турк, корейс, хитой каби хорижий тиллари бўйича имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилади.

☝️Батафсил лавҳада!

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳотлар_статистикаси

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 2021 йилнинг биринчи чораги давомида 168 та фуқаролар йиғинларига 587,1 миллион сўмлик компьютер жамланмалари олиб берилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_фикри

⚡️Агар биз ҳаммамиз ҳалол бўлсак, халқимиз камчиликни кечиради. Агар биз фидойилик билан бош бўлсак, халқимиз режаларимизга эргашади — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродовни бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёев фидойи меҳнат фахрийсига мустаҳкам соғлик ва бардамлик, узоқ умр тилади.

Ҳасан Нормуродов вақт топиб келгани, юксак эътибор кўрсатиб, қўллаб-қувватлагани учун давлатимиз раҳбарига ташаккур билдирди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_билан

⚡️Шавкат Мирзиёев: Самарқанднинг буюк, меҳнатсевар, тадбиркор, танти халқи бор

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Саидкарим Турсунбоев 68 та ОТМга муваффақиятли имтиҳон топширди

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 43- умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Саидкарим Турсунбоев хорижнинг 68 олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширди.

☝️ Эътиборлиси, энг юқори балл тўплаб, улардан бир нечтаси грантлари соҳибига айланди. ОТМлар орасида АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Италия, Сингапур, Малайзия каби мамлакатларнинг номдор университетлари бор.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳотлар_статистикаси

Якунланган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари лойиҳаларини бажаришда 2020 йилда 10 331 нафар олим ва мутахассислар иштирок этган. Қувонарлиси, уларнинг 19,6 фоизини 35 ёшгача бўлган ёш олимлар (стажёрлар, докторантлар, магистрлар) ташкил этган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz