Segment.uz
59.1K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
⚡️350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танлови эълон қилинди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

🔰Жамғарма 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.

Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, электрон тарзда қабул қилинади.

☝️Саралаш босқичлари 2021 йил 1 майдан – 20 майга қадар давом этади. Жараёнлар www.eyuf.uz сайтида.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Йил якунига қадар пойтахтда 36 мингта иш ўрни яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Йил якунигача пойтахтда қиймати 30 триллион сўмдан зиёд 847 та лойиҳани амалга ошириш ва қарийб 36 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилгани таъкидланди.

Тақдимотда, шунингдек, Андижон шаҳри яқинида қурилиши режалаштирилган “Янги Андижон” турар жой массивининг бош режаси ҳақида ҳам маълумот берилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⁉️ Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

☝️Бу масала кўпчилигимиз учун жуда қизиқ!

📝 Бунинг учун аввало фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза тақдим этилади.

➡️ Ариза Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи номига ёзилади.

☝️ Аризага қандай ҳужжатлар илова қилинади? Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг!

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️Сардобадаги тошқин сабаб ёпилган учта боғча фаолиятини қайта бошлади, маҳаллий аҳоли мамнун

Сардоба туманида ўтган 2020 йилнинг 1 майида содир бўлган техноген ҳолатдан жиддий зарар кўрган 3 та мактабгача таълим муассасаси тубдан қайта реконструкция қилиниб, ишга туширилди.

🔰Шу муносабат билан Қўрғонтепа МФЙдаги 4 ва 5-сонли, "Дўстлик" МФЙдаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотларида тантанали очилиш маросимлари ташкил этилди.

– Айни пайтда туманимизда 14 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, 5 минг 572 нафар мактаб ёшигача бўлган сардобалик ўғил-қизларимизнинг 3 минг 956 нафари мактабгача таълим ташкилотлари билан қамраб олинган, – дейди Сардоба туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Азиз Бекмуродов. – Бу 71 фоиздан ортиқроқ дегани. Аммо саъй-ҳаракатлар тўхтагани йўқ. Қамровни янада кенгайтирмоқчимиз.

☝️ Батафсил ушбу ҳаволада.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Шавкат Мирзиёев:

⚡️ «Ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари эса ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари эса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилади»

Ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилишидан

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва “Халқ банки” имтиёзли кредитлар ажратади — Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ижарага бино олиб бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ходимлари сонининг камида 70 фоизи “ёшлар дафтари”га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ “Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ «Туман, шаҳар ҳокимлари ҳозирги замон талабига мос иш қилолмаяпти, ректорлар номига юрибди. Нега ректор ёшлар билан учрашди, 2-3 та талабани ишли қилди, деган гапни эшитмаймиз? Ёки ректорлар нега талабалар турар жойларига бориб, санъат арбоблари билан учрашув ўтказмайди, нимага таклиф бермайди? Ота-оналар ректорларга қараб турганда, нега улар ташаббус билан чиқмайди? Чунки ҳеч ким ёмон кўрингиси келмайди, амалда ҳамма ўзига яхши бўлишини хоҳлайди» — Шавкат Мирзиёев

Ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилишидан

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ҳокимларнинг ёшлар бўйича ҳар 15 кун, 1 ойда нима ташаббус кўрсатганига қараб фаолиятига баҳо берилади, шунга қараб ишда қолиш-қолмаслиги ҳал этилади — Президент.

Ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилишидан

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Талабалар ётоқхоналарини қуриш учун 4.4 триллион сўм маблағ ажратилади, ижара пулининг 50 фоизи эса давлат томонидан қоплаб берилади — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz