Segment.uz
59.2K subscribers
5.02K photos
1.16K videos
47 files
4.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
⚡️ Ўзбекистон-Венгрия: 10дан ортиқ шерикликдаги ҳужжатлар имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.

Шунингдек, ташриф доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Маросимда икки мамлакат вазирликлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатларни алмашдилар.

🔰Шунингдек, оммавий ахборот воситалари учун брифинг ҳам ташкил этилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

☝️Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–679-сон, 30.03.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.

☑️ Унга кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Парламент ахборот марказига раҳбар ва унга ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қошида Парламент ахборот маркази ташкил этилгани ҳақида маълум қилгандик.

Қонунчилик палатаси кенгашининг тегишли қарорига асосан мазкур Марказга Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Тожиев Одилжон Фотихжонович раҳбарлик қилмоқда.

🔰Бугун Марказ раҳбарининг ўринбосари лавозимига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Акрамов Музаффар Махкамович тайинлангани маълум қилинди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида иштирок этди.

Тадбирда ташкилот доирасида иқтисодиёт, савдо, транспорт соҳаларидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Давлатимиз раҳбари қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Олий даражадаги учрашув якунида Туркистон декларацияси қабул қилинди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий Кенгашнинг видеоконференция шаклида ўтказилган норасмий саммитидаги нутқи.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Диққат

⚡️Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди, республика бўйлаб тайёрланган махсус пунктлар билан танишинг

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари манзиллари ва телефон рақамларини эълон қилди.

☝️Эслатиб ўтамиз, апрель ойида 219 та эмлаш пунктларида 142,3 минг эмлаш ўтказилиши, биринчи навбатда 65 ёшдан ошганлар ҳамда тиббиёт ходимлари вакцина қабул қилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтган йил ноябрь ойида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

«Бугунги йиғилиш кун тартибидаги масала жуда жиддий. Биз бундан тўрт йил аввал мамлакатда тинчлик ва соғлиқни сақлашни ислоҳотларнинг энг муҳим бўғини этиб белгилаган эдик. Шу мақсадда ўтган даврда жуда катта ишлар қилинди, охирги қабул қилинган фармон ва қарорлар ҳам тизимни тубдан ислоҳ қилишга қаратилганди. Бугун соҳага масъул Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев, соғлиқни сақлаш вазири ва қуйи бўғиндаги барча мутасаддилар нима ишлар қилинганини ҳисоботини бериши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Танқидий-таҳлил руҳида ўтаётган йиғилишда тиббиётдаги аҳвол жуда оғир экани, соҳа бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар бажарилмасдан қоғозда қолиб кетаётгани таъкидланди.

— Бу тизимдаги аҳвол қандай эканини яққол кўрсатади, — деди давлат раҳбари.

Йиғилишда сўзга чиқувчи раҳбарлар учта масала бўйича: жорий этилган янги тизим асосида тиббий харита шакллантирилгани, аҳолининг хавф гуруҳларига бўлингани нимани кўрсатганини, иккинчи — маҳаллалар кесимида тиббиёт бригадалари шакллантирилиб, аҳоли билан манзилли ишлаш қандай аҳволдалиги ва бундан нечта фуқаро миннатдор бўлганини, учинчи масала — тиббиёт муассасаларида қайси хизмат пулли, қайси бепул бўлганини жавобини айтиши кераклиги айтилди.

Президент кўпчилик раҳбарлар бу вазифаларни тўлиқ тушуниб етмаётганини, ўтган 6 ойда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда 37 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ишдан олинганини қайд этди.

Раҳбарларнинг дунёқараши ўзгармас экан, бу рўйхат яна давом этиши мумкин.

Бошланган ислоҳотларни жадаллаштириш, тиббиётдаги ўзгаришларни аҳоли кўпроқ ва тезроқ сезиши учун барча мутасаддилар апрель ойида ва йил якуни бўйича нима ишлар қилиши бўйича ҳисобот бериши айтилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
«Таълим билан тиббиёт ҳаёт-мамот масаласи» — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️Фармон ва қарорлар ижросини охирига етказиш бўйича ҳудудларга масъуллар бириктирилди

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, ҳудудий тиббиёт бўлинмалари раҳбарлари бир ҳафта муддатда апрель ойида ва йил якунигача қиладиган ишлари бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, аниқ режалари билан халққа мурожаат қилиши ва тизимда ўзгариш қилишга ваъда бериши айтилди.

Қайд этилганидек, эртадан бошлаб қуйидаги раҳбарлар ҳудудларда қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини охирига етказишга шахсан масъул бўлади.

📍Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев — Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятларига;

📍Соғлиқни сақлаш вазири А.Ҳожибоев — Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига;

📍вазирнинг биринчи ўринбосари А.Иноятов — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро вилоятларига;

📍вазир ўринбосари Э.Боситханова — Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларига;

📍Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б.Юсупалиев — Жиззах ва Навоий вилоятларига;

📍вазир ўринбосари А.Азизов — Самарқанд, Сирдарё вилоятларига бириктирилди.

Ушбу раҳбарлар вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга 1 майга қадар Сирдарё вилояти ҳамда 26 та туман ва шаҳар тажрибасини республиканинг барча ҳудудларида бошлаш кераклиги таъкидланди.

Бунда, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббиёт бригадаларини ташкил этиб, тиббий хариталарни шакллантириш, аҳолини 4 та хавф гуруҳига ажратиб, манзилли кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

Шавкат Мирзиёев:

«Яқинда шундай тизим яратамиз. Тошкентга келган беморларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи келиб, қайтариб олиб кетади. Чунки ҳар бир вилоятда шароитлар яратяпмиз. Пойтахтдан мутахассислар бориб, жойларда ўқитяпти. Энди беморларнинг овора бўлишларига чек қўйишимиз керак.

Соғлиқни сақлаш вазири белгилаб берган ҳолатлардан ташқари касалликларни Тошкентга келмасдан вилоятларнинг ўзида даволашни амалга оширишимиз зарур. Албатта, шошилинч ҳолатлар, мураккаб операциялар бундан мустасно».

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🟩 Сиёсий маърифат соатини 2 апрель куни соат 9:00дан Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube канали орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
#Siyosiy_marifat_soati

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

▶️ Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=AfjLjD3mPCU

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Имтиёзли кредит олиш мумкин бўлган сайт ишга тушди

Президентнинг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарориига кўра, 2021 йил 1 апрелдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилиниши белгиланганди.

Ушбу ягона электрон платформа – oilakredit.uz сайти туширилди.

Айни пайтда сайт тест режимида ишламоқда.

Имтиёзли кредит олиш учун 2021 йил 1 апрелдан бошлаб мазкур платформа орқали аризаларни қабул қилиш бошланган.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

18 ёшга тўлмаган шахсларга меҳнат қонунчилигида қандай имтиёзлар белгиланган?

🔰 18 ёшга тўлмаган шахсларга меҳнат қонунчилигида қуйидаги имтиёзлар белгиланган.

📌 дастлабки тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина ишга қабул қилинадилар ва 18 ёшга тўлгунларига қадар ҳар йили мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтказиб турилади;

📌 камида 30 кундан иборат йиллик таътил берилади ва улар бу таътилдан ёз вақтида ёки йилнинг ўзлари учун қулай бўлган бошқа вақтида фойдаланишлари мумкин;

📌 тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб этиш тақиқланади;

📌 улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя қилишдан ташқари, маҳаллий меҳнат органининг розилиги билан йўл қўйилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz