Segment.uz
60.3K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
50 files
4.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

🔷 Эртага ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги мажлиси бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.

Делегациялар раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

👉Манба: Президент матбуот хизмати

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилишди

🔷Шавкат Мирзиёев ва Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

🔰 Трансафғон транспорт йўлагини қуриш лойиҳасини амалга оширишни, шу жумладан техник ҳужжатларни тайёрлашни ва қурилиш ишларини бошлаш муҳим экани таъкидланди. Президентлар саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, янги “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон ва Афғонистон етакчиларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқ, конструктив ва дўстона муҳитда ўтди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz