Segment.uz
69.6K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
69 files
5.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
🔷Тарғиботчилар Бухородаги “Турки Жанди” маҳалласида

➡️ “Маърифат” тарғиботчилар гуруҳи, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, сиёсатчилар, олимлар, маданият арбоблари, санъаткорлар, психологлар ҳамда ёшлардан иборат Республика тарғибот гуруҳи аъзолари Бухородаги “Турки Жанди” маҳалласида бўлишди.

🟦 Сиёсатчи ислоҳотларимизни халқчил тилда тушунтирган бўлса, шоир шеърбазм қилди, санъаткор шукроналик, обод кунлар ҳақида куй-қўшиқ куйлади. Ёши улуғлар дуога қўл очди. Ёшларнинг чиқишлари эса эртанги кунга умид туйғусини берди.

Шу куни, 29-сонли умумтаълим мактабида оммавий спорт тадбирлари ташкил этилиб, унда мактаб ўқувчилари, нуронийлар, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, волейбол ва баскетбол турлари бўйича мусобақа ҳам ўтказилди.

Пандемияда зериккан ҳалқнинг кўнгли анча ёришди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЎЗБбайроқ #29йил

🇺🇿Ёши улуғ инсонлар миллат байроғини ёшлар кўз ўнгида туширма дейишади. Бунда рамзий маъно бор. Асрлар оша байроқ — халқнинг ғурури, фахри ҳисобланган. Шу сабаб у доимо баландда ҳилпираб туради.

🔷 Қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилган “Давлат байроғи — бахт тимсоли” маданий тадбирида шулар ҳақида тўхтаб ўтилди. Тадбирда санъаткорлар, сўз усталари, депутатлар, турли ташкилотлар вакиллари божхона соҳасидаги курсантлар ва ёшлар иштирок этди.

Тадбир “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” тарғибот лойиҳаси доирасида ташкил этилган бўлиб, бу каби маданий кечалар республика бўйлаб давом этмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#Taшриф

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев жойларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Тил бирлигининг фойдалари жуда яхши маълум. Зеро, тил бирлиги дўстлик, муҳаббат, бир-бирига ёрдам ва жипслашувнинг асосидир.

Маҳмудхўжа Беҳбудий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
"Янги Ўзбекистон—янгича дунёқараш" маънавий-маърифий тадбирлари Наманганда!

Кечада олимлар, шоир-ёзувчилар, таниқли санъаткорлар, нуроний ва ёшлар, депутатлар, кенг жамоатчилик иштирок этди.

🔷 Тадбир аввалида Наманган вилояти ҳокими в.б. Шавкат Абдураззоқов пандемия давридаги вазият, аҳоли саломатлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталди.

Шунингдек, вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, тадбиркорликни ривожлантириш, имтиёзли уй-жойларнинг қурилиши ва диний, маънавий-маърифий соҳалардаги амалий ишлар хусусида сўз юритди.

❇️ Ўзбекистон халқ артистлари Мирза Азизов, Зулайхо Бойхонова, Абдуҳошим Исмоилов, шоира Сайёра Тўйчиева ҳам ўз чиқишларида янги Ўзбекистоннинг янги қиёфаси, янгича сиёсати, янгича ёндашуви ҳақида фикрларини билдиришди.

Видеороликлар намойишида юртимизнинг кечаги ва бугуни тасвирланди. Куй-қўшиқлар жаранг сочди.

"Маҳаллабай" тизимидаги тадбирлар олис ва чекка қишлоқларда ҳам давом этмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 Президент “Oqsaroy Vortex” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди

Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига сафарини Шаҳрисабз шаҳридаги “Oqsaroy Vortex” масъулияти чекланган жамиятида синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишишдан бошлади.

🔷 Бу ерда умумий қиймати 54 миллион долларлик 3 та лойиҳани амалга ошириш, 1 минг 610 та иш ўрни яратиш, йилига 22 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Манба:
Президент матбуот хизмати

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

👨🏻‍💻 Мен буюк иш қилмадим, шунчаки бир қишлоқдошимнинг орзуси амалга ошишига ёрдам бердим холос...

Ушбу ижтимоий ролик қаҳрамони чекка қишлоқлардан бирида яшайди. Техникага жуда қизиқади. Бироқ, ишланмалари қайта-қайта кўнглидагидек чиқмайди. Ва у ҳаммасига қўл силтайди. Бироқ, унинг ҳаётини бир воқеа ўзгартирди...

🔷 Роликда томоша қиламиз! Албатта оиламиз даврасида!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

Мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами йил сайин кенгаймоқда. Узоқни ўйлаб, ҳудудларда урбанизация жараёни амалга ошириляпти. Қишлоқ жойларда ҳам қурилиш ишлари жадал.

🔹Cўнгги 3 йилда қурилиш соҳасини такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш, ипотека бозорини ривожлантиришга оид 40 га яқин Президент қарорлари қабул қилинди.

🔹Кейинги 2 йилда қурилиш пудрат-ташкилотлари сони 3 бараварга ошиб, 32 мингтага етди.

📎 Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижалари тақдимоти

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни соат 18:00 да «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Бир челак олма
Давомийлиги: 01:48 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
#Фотопост

Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади!

🔷Президентнинг шифокор ва ўқитувчилар билан учрашувидан. Қарши шаҳри.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Сирдарёда тарғибот лойиҳаси кўтаринки руҳда бошланди!

Вилоят мусиқали драма театрида “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” тарғибот лойиҳаси старт олди. Тадбирда кенг жамоатчилик, Республика тарғибот гуруҳи аъзолари, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, илм аҳли, ёшлар жам бўлди.

Халқнинг юз-кўзидаги қувонч, оддий аёлларимизнинг таассуротлари, тарғибот мазмун-моҳияти ҳақида лавҳада батафсил танишишингиз мумкин.

🔷 — Мен унча-мунча гапиролмайман, — деди таассуротлари билан ўртоқлашган Хусния Эрназарова қувончини яширмай. — Бу ерга биринчи келишим. Байрам бизга жуда ёқди.

Лойиҳа Сирдарё бўйлаб давом этмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-жадвал асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz