Segment.uz
60.4K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
51 files
4.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
🔷 Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилда 500 минг нафар ёшни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш вазифаси қўйилди.

“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш Давлат хавфсизлик хизматига юклатилди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Aнонс

🔷 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ўтказган йиғилишидан махсус репортаж — "Махсус ракурс" кўрсатувида.

🔰 Кўрсатув якшанба куни эфирга узатилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

☝️ Халойиққа кўрма қилиб бенаво,
Ўзингга раво кўрмаганни раво
.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ёшларга 1 гектардан ер ажратилади ва улар ишни мустақил ташкил этади

🔷 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент қишлоқ хўжалигидан ер ажратиш орқали ёшларни иш билан таъминлаш масаласига ҳам қаратди.

Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга ёшларни қишлоқ хўжалигига жалб қилиш тартибини, ҳар 10 гектар экиладиган ернинг 1 гектарини ёшларга ажратишни айтди. Президент буни «инқилобий қарор» деб атади.

— Ҳар бир фермер 2 гектардан ерини ярим гектардан қилиб, 4 нафар ёшларга бўлиб берсин. Улар бу ерга истаган экинини эксин, ҳеч ким аралашмайди, — деди Президент.

🔷 Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган йили фермерлик учун ер олиш бўйича мурожаат қилган 14 минг ёшдан атиги 3000 нафарига ер участкаси берилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

🔷 Бир суд — бир инстанция!

☝️Инфографикада батафсил.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️"Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган 24 қисмли туркум фильмлардан бири суратга олинмоқда

🎥 “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда “SPECTRE” студияси томонидан "Алишер Навоий" тарихий-ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди.

🔷"Алишер Навоий" тарихий ҳужжатли фильми Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан мутафаккир шахси ва асарларига янгича ёндашув асосида ишланмоқда. Мазкур фильм "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган 24 қисмли туркум фильмлардан бири.

Суратга олиш ишлари Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чже Иннинг онлайн-саммити бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини, савдо, инвестициялар, саноат ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни муҳокама қилдилар

Учрашув якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 "Сиёсий-маърифат соати"да маърузачилар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

🔸Маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари;
🔸 “Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади, – деган ғоянинг мазмун ва моҳияти;
🔸Замонавий шароитда ижтимоий муаммоларни камайтиришда нуронийлар тарбиясининг ўрни;
🔸Адабиёт ва китобхонликни янада ривожлантириш, маърифатпарварларининг ижодини ўрганиш ва тарғиб қилиш масалалари;
🔸Ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялашда тарихни ўргатишнинг аҳамияти.

🔶 Сиёсий маърифат соати 29 январь соат 09:00да бошланади ҳамда уни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube каналида кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=WnGae7PytTM

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Фотопост: Вазирлик, идора ва такшилотларда, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларда "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтмоқда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz