Segment.uz
60.1K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
50 files
4.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Бухорода оилавий тадбиркорлик, ёшлар бизнес лойиҳаларига 390 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади. Ҳар бир туманда биттадан касб-ҳунар мактаби танлаб олиниб, унинг базасида мономарказлар ташкил этилади, маҳаллабай ўрганиш натижаси ўлароқ ишсизлар, ёшлар ва аёллар талаб юқори касбларга ўргатилади.

☝️ Бу ҳақда Президент Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида маълум қилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Китобхон_авлод_учун

100 номдаги ўзбек ва жаҳон адабиёти сара асарларининг аудио китоби яратилди

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика болалар кутубхонаси ўқувчиларнинг маънавий ҳамда интеллектуал оламини бойитиш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида «Икки эшик орасида», «Сариқ девни миниб», «Отамдан қолган далалар», «Оқ кема», «Шамол ортидан югуриб» «Ўзбек халқ эртаклари» каби жами 100 номдаги ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти ҳамда жаҳон адабиётининг буюк бадиий намуналарининг аудио китоб шаклидаги вариантларини яратди.

☝️ Мазкур аудио китобларни www.kitob.uz сайти орқали юклаб олиш ва онлайн тинглаш имконияти яратилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

🔷 Қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш
соҳасида янгидан ташкил этиладиган (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга тиббий хизматлар қисмида ягона солиқ тўловидан озод этилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

⁉️ 2021 йилда профессионал таълим соҳасида қандай ўзгаришлар бўлади?

🔰 Асосийси, профессионал таълим соҳаси меҳнат бозоридаги талаб ва халқаро андозаларга мос ёндашувлар асосида ислоҳ қилинади.

☝️Инфографикада батафсил.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Бегона тилдан сўз олмоқдан қутулган тил йўқ. Аммо унинг меъёрини билиш лозим.

Маҳмудхўжа Беҳбудий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ўзбекистон #Индекслар_ўсиши #Рейтинг

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг қатор халқаро рейтинг ва индекслардаги ижобий ўсиш суръати мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотлардан дарак беради.

Жумладан, 2020 йилда Очиқ маълумотлар рейтингида Ўзбекистон бирданига 125 поғонага кўтарилди. Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни сезиларли равишда яхшиланди (52 поғона юқорилади). Киберхавфсизлик глобал индексида ҳам 41 поғонага кўтарилди.

Эътиборлиси, ўтган йили Ўзбекистон Глобал инновациялар индекси ва Рақобатбардош саноат унумдорлиги индексига илк бор киритилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Маданият вазирлиги махсус тўплам яратди, эндиликда боғчаларда мақом ва миллий куйлар қўйилади

🔷Ушбу лойиҳа Маданият ҳамда Мактабгача таълим вазирликлари ўртасида имзоланган Меморандум асосида амалга оширилиши кутилмоқда.

🔷 Маданият вазирлиги мактабгача таълим муассасалари учун мақом куйларидан сараланган махсус мусиқий тўплам яратган.

🌈 Бунда болаларни мунтазам мақом куйлари билан баҳраманд этиш режалаштирилган. Болаларга уларнинг тушлик дам олиш вақтларида белгиланган меъёр асосида мақом куйлари қўйиб берилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Шавкат Мирзиёев: Бугун кечагидек яшашга ҳаққимиз йўқ — уйғониш керак, ҳаммамиз бирлашишимиз керак.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Бухоро #Президент_ташрифи

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақидаги махсус репортажни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

https://youtu.be/mEUAOu9DB48

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/412602719856072

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Туризм

Бухоро зиёрат туризмининг 3 тилда харитаси (ташриф қоғози) яратилди

🔰Мамлакатимиз зиёрат туризми йўналишида катта потенциалга эга. Айниқса, азиз авлиёлар юрти саналган Бухоро бу борадаги феномен шаҳардир.

2020 йилда Бухоро шаҳри ISESCO ташкилоти томонидан Ислом олами маданияти пойтахти деб номланди. Шу муносабат билан Бухоро шаҳри зиёратгоҳлари харитаси яратилди.

Харитада шаҳарнинг 500 гектарлик қадимий шаҳристон ва замонавий қисмидаги барча зиёратгоҳлар қамраб олинган. Ҳамда ўзбек, рус, инглиз тилларида тайёрланган.

Ёш тадқиқотчи Шавкат Бобожоновнинг «Бухоро шаҳри зиёратгоҳлари харитаси» Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатга олинган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_cиёсати_амалда

Ёшлар учун яна бир стипендия таъсис этилди

Ёшларнинг "Республика ёш кимёгарлар форуми"ни ўтказиш ҳамда "Ўзкимёсаноат стипендияси"ни таъсис этиш таклифи маъқулланди.

Бу ҳақда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

🔰"Республика ёш кимёгарлар форуми" ҳар йил май ойининг сўнгги якшанба куни кенг нишонланадиган "Кимёгарлар куни" касб байрами арафасида ташкил этилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_cиёсати_амалда

Президент мактаблардаги Ёшлар етакчилари ставкасини камайтирмаслик бўйича топшириқ берди

🔰 Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

— Президентимиз томонидан ўтган ҳафтада Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда янги киритилаётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимларига Ёшлар етакчиларидан 0,25 ставка қисқартириш ҳисобига эмас, балки қўшимча маблағ ажратиш бўйича аниқ топшириқ бўлди, — деб ёзган вазир.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

Президент Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида олий таълим тизимидаги ислоҳотларга ҳам тўхталди.

☝️Инфографикада батафсил

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔰 Ҳоким мактабга бориб, ўқувчилар билан ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашди

Навоий вилоят ҳокими К.Турсунов Навоий шаҳридаги 20-умумтаълим мактабида бўлиб, дарс жараёнларида бевосита иштирок этди ҳамда ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашди.

Ўқувчи-ёшларга китоблар жамланмасини туҳфа қилиб, мактабнинг педагоглар жамоаси билан суҳбатда бўлди. Мактаб-оила-маҳалла механизми самарадорлигини ошириш юзасидан фикрларини билдирди.

— Мактаб муаммосига биринчи даражали масала деб қараш лозим. Мактаб фақатгина таълим берадиган маскан эмас, барчамиз учун юксак маънавият бешигига, фарзандларимизни болаликдан бошлаб касбга ўргатувчи даргоҳга айланиши зарур, — деди ҳоким.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_ва_ёшлар

Бухоролик дастурчи давлат лойиҳалари амалга оширади

🔰Президент Бухоро вилоятидаги сафари доирасида IT-парк филиалига ташриф буюриб, 25 ёшли дастурчи, "Monday Labs" компанияси асосчиси Саидравшан Шокиров билан суҳбатлашди.

Президент ундан компаниясини ривожлантириш учун нима зарурлигини сўради. IT-тадбиркор давлат раҳбаридан унга давлат лойиҳаларини ишониб топширишни илтимос қилди. Бунга жавобан Шавкат Мирзиёев давлат лойиҳаларини амалга оширишнинг учта устувор йўналиши — қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, халқ таълими соҳаларини таклиф эди.

Дастурчи ўз жамоаси билан ушбу лойиҳаларни бирма-бир амалга оширишини билдирди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Навоий асарларининг мобил иловасини яратиш бўйича танлов эълон қилинди!

💻Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эълон қилинган танловда 30 ёшгача бўлган, дастурлаш соҳасига қизиқувчи ёшлар иштирок этиши мумкин.

Яратилган мобил илова қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

сифатли, ёшларбоп UI/UX дизайн;

Алишер Навоий ижоди намуналари: Хамса, достонлар, ғазаллар (лотин ёзувига асосланган ўзбек тилида).

📚 Танловда иштирок этишни истаган дастурчилар 2021 йил 5 февралгача жамоа аъзолари, боғланиш учун телефон рақам, мобил илова ва илова ҳақида 200 сўздан ошмаган маълумотларни [email protected] манзилига юборишлари керак.

Танлов ғолиблари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади ҳамда ғолиблар муносиб мукофотланади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

2014 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган болалар 2021 йилнинг сентябридан мактабга чиқади

Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири 9-моддасига мувофиқ, умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

🔰 Келгуси 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2014 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

⚡️ Халқ таълими ходимларининг электрон портфолиоси шакллантирилади

“Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4963-сон, 25.01.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан:

халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади;
ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади;
касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турлари жорий этилади.

🔷 Халқ таълими вазирлиги томонидан халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестри юритилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Банк ходимлари ҳам Мурожаатнома мазмун-моҳиятини ўрганмоқда, мақсад — халққа сифатли хизмат кўрсатиш

🔷 Шу кунларда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама этилмоқда.

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви, таркибий тузилмаларида ҳам Мурожаатномада 2021 йилга мўлжалланган иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар атрофлича ўрганилмоқда.

Жумладан, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бош офисида ташкил этилган ўқувда тизим раҳбарияти ва ходимларидан ташқари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети вакиллари ҳам иштирок этди.

🔰 Мулоҳаза ва савол-жавобларга бой бўлган тадбирда иштирокчилар ўзларининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид амалий билимларини янада мустаҳкамлаб олди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Ўзбекистонда 28 январдан бошлаб концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz