Segment.uz
68.8K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️ Ўзбекистон Гендер Комиссияси расмий веб-сайти ишга тушди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Давлат бошқарувида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” қўшма лойиҳаси доирасида комиссиянинг веб-сайти www.genkom.uz ишлаб чиқилди.

🔷 Веб-сайтдан комиссия фаолияти, таркиби, турли халқаро ва нодавлат ташкилотлар ҳамда давлат идоралари билан ҳамкорлиги ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

❇️ Шунингдек, ушбу платформада Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг қонунчилик асослари бўлган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш имконияти мавжуд.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил аёл киши бўлди

🇺🇿 Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, Феруза Эшматова Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Обсудсман) этиб сайланди.

🔷 У бундан аввал Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси вазифасида фаолият юритган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 Охирги 4 йилда Ўзбекистон армияси қурол-аслаҳаларининг 41 фоизи янгиланди

Бу ҳақда Мудофаа вазири ўринбосари Алишер Норбоев маълум қилди.

— Сўнгги йилларда Мудофаа вазирлиги тизимини техника ва қуроллар билан таъминлаш ишлари махсус йўл харитасига биноан олиб борилмоқда. Янги техникаларни олиш билан бирга, мавжудларини модернизация қиляпмиз. Ўзимизда ишлаб чиқарилган замонавий алоқа воситаларидан фойдаланяпмиз. Маҳаллий ишлаб чиқариш корхона ва заводларимизда янги асбоб-ускуналар, техника ва технологиялар бўйича мутахассислар учун ўқув-амалиётлари ташкил этяпмиз, — деди у.

«Global Firepower» халқаро таҳлил компанияси томонидан тузилган энг кучли армияга эга давлатлар рейтингида Ўзбекистон дунёда 52-ўринда, Марказий Осиёда 1-ўринда бормоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#2021_йил_Янги_марралар_янги_қадамлар

🇺🇿 Вазирлик, ташкилот ва идораларда Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини англашга қаратилган маънавий тадбирлар бошланди

🔷 Давлат экология қўмитасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Давлат экология қўмитаси раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тизим ходимлари иштирок этди. Нутқнинг моҳияти атрофлича, кенг тушунтириб берилди.

Тадбирда Мурожаатнома аҳолининг келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамлагани, халқимизга куч-ғайрат бағишлагани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_ташрифи #Бунёдкорлик

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, корхоналар фаолияти билан танишмоқда.

🔷 Дастлаб Олий Мажлис Сенатининг янги биноси қурилиши кўздан кечирилди. Ислом Каримов кўчасидаги 6 қаватли эски бино тубдан реконструкция қилиниб, қўшимча объектлар барпо этилмоқда. Бугунги кунда муҳандислик тармоқлари монтаж қилиняпти.

Парламент юқори палатасининг самарали фаолияти учун қулайликларни ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

🔷 Лавҳамиз қаҳрамони Жиззах вилояти Бахмал туманида истиқомат қилади.

— Иш топа олмай анча қийналдим. Ўқишга шароит бўлмади, Узоқ вақт мавсумий ишлар билан шуғулланиб юрдим. Ундан кейин боғча очишга қарор қилганман, — дейди ёш тадбиркор Мафтуна Ғаффарова. — Бошида анча қийналдим. Ҳозир эса ҳаммаси яхши. Aтрофдаги қўни-қўшниларим ҳам ҳурсанд. Болалари узоқдаги боғчаларга бориб юрмайди.

Мафтуна ишни нолдан бошлаган ёш тадбиркор. У бу имкониятлар учун ҳукуматдани миннатдор.

— Фаолиятимни кенгайтираман, таълим сифатини ривожлантираман. Энди барчаси менинг қўлимдан келади. — Фақат бу кунларни ота-онам кўролмасликлари менинг армоним.

👉 Мафтуна Ғаффарованинг “уй боғчаси” ва келгусидаги ниятлари ҳақида лавҳамизда томоша қилинг.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

“Ёшлар: 1+1” ҳамда "Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор" лойиҳалари доирасида амалий ишлар бошланди

🔹 Фарғона шаҳрида жойлашган Корея халқаро университетида шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлигининг шаҳар бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг шаҳар Кенгаши ҳамда Давлат солиқ инспекцияси шаҳар бўлими ҳамкорликда "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз ёшлар иштирокида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" ҳамда "Ёшлар:1+1" лойиҳалари ижросига бағишланган учрашув бўлди.

🔸Учрашувда шаҳар ҳокими, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Лойиҳаларнинг мақсад ва вазифалари тадбиркорлар(солиқдаги имтиёзлар) ва ёшларга тушунтириб берилди. Учрашув давомида 70 нафар ёш 70 нафар тадбиркорга бириктирилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_ташрифи

🔷 Шавкат Мирзиёев: Заргарлик соҳаси миллий анъаналарни тиклаш, ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан ҳам катта пойдевор

Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманида фаолият бошлаган заргарлик корхонаси билан танишди.

Бу ерда қиймати қарийб 21 млн доллар бўлган лойиҳа доирасида йилига 6 тонна заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилган. Маҳсулотларнинг 15 фоизини Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва бошқа давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.

— Заргарлик халқимизда азалдан бўлган, бугун ҳам бор, — деди Шавкат Мирзиёев. — Бизнинг мақсадимиз — ёшларни замонавий технологиялар ва дизайнга ўргатиб, камида 10 минг нафар йигит-қизни иш билан таъминлаш, Ўзбекистон миллий брендини жаҳон бозорига чиқариш. Юртимизда хомашё, қўли гул ҳунармандлар бор. Бу соҳа миллий анъаналарни тиклаш, ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан ҳам катта пойдевор.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Фикр агар яхши тарбият топса,
Ханжар, олмосдан бўлур ўткур.
Фикрнинг ойинаси олурса занг,
Руҳи равшан замир ўлур бенур.

Абдулла Авлоний

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Вебинар

Жорий йилнинг 22 январь куни 17:00 да “Олий таълимга қабул қилиш тизими, жараёни, муаммолари ва ечимлари: Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси” мавзусида вебинар ўтказилиши режалаштирилган.

🖥 Вебинарда олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни, талабаларнинг қамрови каби масалалар кенг муҳокама этилиши кутилмоқда. Барча қизиқувчилар иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, вебинарда қатнашувчилар "Эл-юрт умиди" жамғармаси расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.

👉🏻Видеоконференцияга масъуллар Zoom платформаси орқали zoom.us/j/2026300504 ҳаволаси орқали боғланишлари ва иштирок этишлари мумкин.

Батафсил:
https://eyuf.uz/site/view?id=260

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Давлат_хизматидаги_аёлларга_имтиёз

⌚️3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ташкилотларида ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

💰Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида ушбу аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Мўъжиза
Давомийлиги: 03:50 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz