Segment.uz
70.5K subscribers
5.37K photos
1.29K videos
70 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Вазир Ҳилола Умаровага янги ўринбосарлар тайинланди

Сардор Раджабов
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Фарход Бокиев Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47😢8🔥6🕊3😱21
Бугун, 5 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
👏18👍162
Боғча билан мактаб, мактаб билан коллеж ва олийгоҳ ўртасида узвийлик етарли даражада эмас — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍46
“Маҳалла раиси мактабда тарбия ва давомат масалалари, ота-оналар билан ҳамкорлик қилиш билан қизиқмаса, туман ҳокимлари, ёшлар ва ижтимоий масалага масъул ўринбосарлари мактабда маънавият ва спорт тадбирларини ташкил этишга эътиборсиз бўлмоқда” — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
👍49👏31
“Илм-фан ва инновацияларга етти йилда 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди” — Шавкат Мирзиёев

Telegram | Instagram | Facebook
👍1110❤‍🔥4😢31
Тиббиёт тизимида сўнгги етти йилда тизимда 7 та вазир алмашди, лекин соҳани рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш суст кечмоқда” — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
😱21👍181❤‍🔥1
Мактабгача таълимда қамров 74 фоизга етди

Бу ҳақда президент раислигида ўтаётган йиғилишда айтилди. Таъкидланишича, 2016 йилда бу кўрсаткич 27 фоиз эди. Бу йил давлат боғчалари қуввати яна 10 минг ўринга, хусусий боғчаларда 50 минг ўринга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👏27👍10
❗️Мактабгача таълим агентлигига боғча мудиралигига номзодларни саралаш, уларни лавозимга тайинлаш тизимини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42👏2🕊1
“Ҳозирда 1-11-синфларда хорижий тилга ажратилган 984 соат доирасида ўқувчиларни ярми ҳам “B1” даражага эга бўла олмаяпти” — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
👍24😱14💯21🎉1
Жорий йилда мактаблар ва мактаб таълимига 46 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режалаштирилган.

Шунингдек, жорий йилда Президент мактаблари таълим дастури яна 1 мингта мактабда бошланади. Ҳокимлар уларни моддий-техник базасини яхшилашга масъул бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21
“Мактабларда оғриқли масалалардан бири, бу – тарбия ва маънавият” — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
👍25🔥3
❗️Вазирлар билан бир йиллик контракт тузилади

Президент иштирокида йиғилишда қайд этилишича, ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга масъул 13 та вазирлик ва идора ҳамда 223 нафар ҳоким ўринбосарлари фаолият юритяпти.

Лекин соҳада муаммолар талайгина эканлиги қайд этилиб, Бош вазирга муҳокама қилинаётган соҳаларда вазирлар, вазир ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти бўйича таклифларни киритиш, ҳар бири билан бир йиллик контракт тузиб, KPI белгилаш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39👏3
Президент:

2023 йилги 380 минг мактаб битирувчисидан 180 минги таълимни коллеж, техникум ёки олийгоҳда давом эттирмоқда. Қолган 200 минг нафари меҳнат бозорига кириб келмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21💯8🤩2😱1😢1
Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент Администрацияси ҳузурига ўтказилиши ва хорижда ўқитиш бўйича янги тизим жорий этилиши белгиланди.

Энди жамғарма ҳисобидан ёшларни чет элга ўқишга юборишда малакали ва сифатли инженер ҳамда технологлар тайёрлашга устуворлик берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28👏6
Эндиликда хавф гуруҳига кирувчи аҳолини юрак қон-томир, онкология ва эндокрин касалликлари скринингидан ўтказиш тизими ўзгартирилади.

Шунингдек, онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига мукофот бериш жорий қилинади.

Бу тажриба 1 майдан Қашқадарёда бошланади ва келгуси йилдан бошқа ҳудудларда йўлга қўйилади.

Шунингдек, оилавий шифокорларга касаллиги енгил бўлган беморларни дори билан эмас, иммунитетни кўтарадиган табиий воситалар, жисмоний машқ ва фитотерапия билан даволашни ўргатиш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍441🥰1
“Ҳар бир она ва бола ўлими “фавқулодда ҳолат” деб баҳоланади ва сўров шунга яраша бўлади” — Шавкат Мирзиёев

Telegram | Instagram | Facebook
👏43👍183😱2
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Антибиотик қабул қилиш устидан назорат умуман йўқ. Протоколларга амал қилмасдан, “пул ишлаш” учун фарм-компаниялар фойдасига рецепт ёзиляпти.

Бундан халқимизни соғлиғи ҳам, чўнтаги ҳам зарар кўраяпти”.

Telegram | Instagram | Facebook
👍67👏8💯65🔥2😱1
Иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво ҳарорати +17 даражагача кўтарилади

5-7 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0-5° илиқ, кундуз кунлари 7-12° илиқ, баъзи жойларда 15° илиққача бўлади. 8-9 февралда кечалари 2-7° илиқ бўлади, кундуз кунлари 12-17° илиққача аста-секин кўтарилади.

IQAir хизмати эса жорий ҳафтада Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланиш даражаси “яхши” бўлишини прогноз қилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍293😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тизим шаффоф бўлмаганлиги оқибатида кўплаб мутахассислар ишга киролмаяпти”

Президент тиббиётда мутахассисларни ишга олишда рақамлаштириш ва шаффофликни ошириш зарурлигини қайд этди.


Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазири А.Худоёровга икки ой муддатда соҳадаги барча вакансияларни онлайн платформага жойлаштириб, кадрларни ишга олиш бўйича шаффоф тизим қилиш вазифаси топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍86😢42😱2
❗️ Президент фармонига кўра, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди.

Масалан, давлат боғча ва мактабларини ташкил этиш, атмосфера ҳавосига таъсир этувчи корхоналарни қуриш жойларини, чиқиндилар кўмиб ташланадиган жойларни белгилаш, йўловчи ва юк ташиш тарифлари, жумладан фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун имтиёзли тарифлар, табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига ном бериш ва бошқалар.

Фармонга мувофиқ, маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади.

❗️ Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍57👏4😱2