Segment.uz
70.5K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
70 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Сўнгги бир ойда илк бор Ўзбекистон пойтахти ҳавоси бўйича энг тоза шаҳарлар қаторига кирди

IQAir хизмати рейтингида 29 январь соат 11:40 ҳолатида дунё шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 87-ўринда (яхши).

Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан атиги 1,5 баравар юқори.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31🤩53👏3😱2🎉2🕊2
❗️Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси тузилиши белгиланди. Офис қурилишда лойиҳалаштиришни тартибга солиш билан шуғулланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15
❗️Ҳудудларда, айниқса, Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлар атрофида ноқонуний автомобиллар учун тўхташ жойлари қилиб, “блокатор”лар ўрнатиш авж олмоқда.

Умуман, кўчаларнинг ягона қиёфасига амал қилиш тизими йўқлиги, масалан, турли услубдаги бинолар ёнма-ён қурилиб, шаҳарларнинг архитектура қиёфаси бузилаётгани қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30👏1
❗️“Менинг ҳудудим” платформаси ишга туширилади

Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги ва “Ўзбеккосмос” бошчилигида республика комиссияси тузилади ва ноқонуний қурилишлар рўйхати шакллантирилади.

Қурилиш вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга 400 дан ортиқ шаҳар ва шаҳарчанинг бош режасини ишлаб чиқади. Ҳар бир ишлаб чиқилган режа аҳоли билан муҳокама қилинади.

Бунинг учун “Менинг ҳудудим” платформаси ишга туширилиб, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикри ўрганилади ва овоз бериш механизми жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍201
Бош вазирга Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32💯12😱5🕊2
Қашқадарёда замонавий компьютер қурилмалари ишлаб чиқарилади. Хитойликлар билан йирик келишувга эришилди

Вилоят ҳокимлиги делегацияси Хитойнинг Шенжен шаҳридаги компьютер технологиялари йўналишидаги йирик компаниялар — Shenzhen T.D.S Electronic Technology ва Intel компаниялари ҳамкорлигида Қаршидаги эркин иқтисодий зонада моноблок, ноутбук, она платалар, видеокарталар ва бошқа компьютер қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 30 миллион доллар бўлиб, унда йиллик 1 миллиондан ортиқ маҳсулотлар ва қурилмалар ишлаб чиқарилади.

Лойиҳа шу йилнинг якунига қадар ишга туширилади ҳамда 120 нафар мутахассис иш билан таъминланади. Ходимлар Хитойда ва хитойлик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда малака оширади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41🕊3
Шавкат Мирзиёев:

Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт. Жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак.

Telegram | Instagram | Facebook
👍231
Президент янги уй-жойларнинг таннархига тўхталиб ўтди. Қурувчилар учун молиявий ресурс етишмаслиги, бори ҳам қимматлиги кўрсатиб ўтилди.

Ресурс йўқлиги учун қурувчилар аҳоли маблағларини пойдевор қуйиш босқичида жалб қилиб, улушдор сифатида расмийлаштираётгани, айрим нопок қурувчилар ҳисобига одамлар ҳимоясиз қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

❗️Ҳозирги амалиётга мувофиқ, кадастр ҳужжати йўқ уйга ипотека кредити бериш мумкин эмас.

Шулардан келиб чиқиб, мутасаддиларга илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилиш топширилди.

Уй-жой қурилишига аҳоли улушдор бўлиб киришини ҳуқуқий тартибга солиш ва қурилиш корхоналарига айланма маблағни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Жорий йилда 80 минг хонадонли 1 минг 800 та уй-жой қуриш ва “Янги Ўзбекистон” массивларини 38 тадан 45 тага етказиш мақсад қилиб олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37🕊2
Пойтахтдаги дренаж тизими ёғингарчилик даврида аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат шаҳар ҳокимлиги олдига дренаж тизимидаги энг муаммоли нуқталарда қурилиш ишларини якунлаш ҳамда 1 сентябрга қадар пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👏10👍6😱3❤‍🔥11🕊1
❗️1 апрелдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ҳаво, сув ва атроф муҳитни ифлосланиш даражасига қараб тузиладиган рейтинг жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31🕊3👏211
Президент томонидан масъулларга Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоят марказлари ҳамда саноатлашган 20 та туманда автоматик ҳаво мониторинги станцияларини ўрнатишни бошлаш вазифаси топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍17🕊1
Оҳангарондаги 23 гектар ва Янгийўлдаги 37 гектарда жойлашган собиқ чиқинди полигонлари ҳудудида “яшил боғлар” ташкил қилиш бошланади.

Сувга зарарли ташланмаларни оқизаётган ва ўзидан зарарли чиқиндиларни кўп чиқараётган корхоналар билан ишлаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20🕊2👏1
Келгуси беш йил давомида Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилояти туманларини тўлиқ яшиллик билан қоплашни назарда тутувчи камида 3 минг гектар “яшил белбоғ” ва 200 гектар “яшил боғлар” ташкил қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25🕊3👏2
❗️ Пойтахтда оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ҳамда “Евро-4”дан паст ёнилғидан фойдаланишнинг экологияга таъсирини камайтириш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16👏2😢2🕊2
❗️Пойтахт кўчаларига атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16👏4🕊1
❗️ Бош вазир А.Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36😢19😱71❤‍🔥1
Ўзбекистонда энг кўп одам қон айланиш тизими касалликларидан вафот этмоқда

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги тақдим этган маълумотга кўра, 2023 йилда қайд этилган ўлим ҳолатларининг 61,1 фоизи — қон айланиш тизими касалликларидан, 10,8 фоизи — ўсимталардан, 5,5 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,8 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,1 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,3 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан, 12,4 фоизи эса бошқа касалликлардан вафот этган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍13😱6🕊4😢2😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади, аҳолининг уй-жой қурилишига улушдор бўлиши ҳуқуқий тартибга солинади

Telegram | Instagram | Facebook
👍392😱1😍1
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва давлат қурилишида Биринчи Президентимизнинг улкан хизматлари борлигини ҳурмат билан ёдга оламиз.


Фидойиларини эъзозлаган халқ ҳамиша ҳурматга сазовор. Хотира тадбири бунинг яна бир ифодаси бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг Ўзбекистон манфаати йўлида қилган ишлари, инсоний фазилатлари ёдга олинди, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Telegram | Instagram | Facebook
👍599👏7🥰2