Segment.uz
70.4K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
70 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади

Лойиҳалар киритиш: 1–20 февраль;
Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11 март;
Овоз бериш: 12–31 март саналари давомида ўтказилади.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади!

Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😢5👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги “Халқ хизматчиси” номли ижтимоий ролик тақдим қилди.

Роликда оғир ижтимоий муҳитдан илми ва меҳнати билан чиқиб, давлат хизматига ишга кирган, одамларнинг дуосини олаётган халқ хизматчиси ички кечинмалари, оғриқлари ва мақсадлари акс этган.

— Дўстим, оғриқли болалигим — болаларимда, уларнинг болаларида қайтишини асло хоҳламайман, — дея келтирилган фикрлар инсонни ўйлантиради.

Ролик давлат хизматчиларини халққа садоқат билан хизмат қилишга, ҳалолликка ундагани билан аҳамиятли. Шиддатли ислоҳотлар карвони ортга қайтмаслигининг ягона йўли — илм, ягона мақсад, янада жипслашиб ҳаракат қилиш эканлиги ролик асосий ғояси сифатида кўринган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍90👏8❤‍🔥7🕊421😢1
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31💯2😱1🕊1
IQAir хизмати рейтингида 29 январь соат 09:50 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 55-ўринда (ўртача). Асосий ифлослантирувчи — PM2.5.

Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан атиги 3,4 баравар юқори.

Бу жорий йилнинг январь ойи учун ҳозирча энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. 22 январь куни Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси дунё шаҳарлари ичида 3-ўринда эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍163🕊3😱2
❗️Транспорт вазирига ҳайфсан эълон қилинди

Президент Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортини яхшилашдаги камчиликларни бирма-бир санаб, мутасаддиларнинг бу борадаги ишлари қониқарсиз эканлигини қайд этди.

Шу муносабат билан транспорт вазири И.Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари М.Омаров, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи О.Саидов ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси А.Жўраевга ҳайфсан эълон қилинди ва охирги огоҳлантириш берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40👏2🤩1
❗️Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига, палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍331
Уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, комплекси таркибига кирувчи вазир ва ҳокимларнинг режалари ва натижалари суст бўлган ўринбосарлари ишдан бўшатилиб, уларга аниқ KPI белгиланиши ва шундан кейин бир йил муддатга шартнома асосида ишга олиниши белгиланди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларида қурилиш ва коммунал хўжалигига жавоб берадиган 1 нафар ўринбосар бўлиши қарор қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22
Бугунги кунда лойиҳа ташкилотлари объект қийматини имкон қадар “шиширишга” ҳаракат қилаётгани қайд этилди. Сабаби, лойиҳа қанча қиммат бўлса, лойиҳачи шунча кўп пул олади.

Шу боис, аксарият лойиҳаларда кераксиз хизматлар, ортиқча ҳашамат қўшиб киритилмоқда. Масалан, 2023 йилда лойиҳаларда 3 триллион сўмлик бундай кераксиз харажатлар олди олинди.

Аксинча, иқтисод қилишга келганда, қурувчиларнинг иш ҳақи ва асосий қурилиш материаллари нархи бозордан паст нархларда ҳисобланмоқда.

Буларнинг ҳаммаси қурувчи-пудратчиларни “обнал” ва “ўғирлик” қилишига, сифатсиз қурилиш материалларини ишлатишига шароит яратаётгани, "яширин" қурилиш материаллари бозори вужудга келгани қайд этилди.

Ҳоким ва прокурорлар вазиятга эътиборсизлиги қаттиқ танқид қилиниб, уларнинг бу борадаги қатъий жавобгарлиги белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍186😱2
“Ресурсдан ҳажмга”

Келгуси йил 1 январдан барча лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, ишларни амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилишда “ресурс усули”дан воз кечилиб, “ҳажм усули”га ўтилади.

Бу тартиб 1 июлдан йўл, ичимлик суви ва кўприк қурилиши лойиҳаларида жорий қилиниши белгиланди.

“Ресурс” усулида 1 та мактаб қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.

“Ҳажм усули”да эса пудратчидан якуний натижа сўралади. Муҳими, қурувчи объектни ўз вақтида ва сифатли топширса бўлди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍17😱1
Сўнгги бир ойда илк бор Ўзбекистон пойтахти ҳавоси бўйича энг тоза шаҳарлар қаторига кирди

IQAir хизмати рейтингида 29 январь соат 11:40 ҳолатида дунё шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 87-ўринда (яхши).

Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан атиги 1,5 баравар юқори.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31🤩53👏3😱2🎉2🕊2
❗️Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси тузилиши белгиланди. Офис қурилишда лойиҳалаштиришни тартибга солиш билан шуғулланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15
❗️Ҳудудларда, айниқса, Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлар атрофида ноқонуний автомобиллар учун тўхташ жойлари қилиб, “блокатор”лар ўрнатиш авж олмоқда.

Умуман, кўчаларнинг ягона қиёфасига амал қилиш тизими йўқлиги, масалан, турли услубдаги бинолар ёнма-ён қурилиб, шаҳарларнинг архитектура қиёфаси бузилаётгани қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30👏1
❗️“Менинг ҳудудим” платформаси ишга туширилади

Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги ва “Ўзбеккосмос” бошчилигида республика комиссияси тузилади ва ноқонуний қурилишлар рўйхати шакллантирилади.

Қурилиш вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга 400 дан ортиқ шаҳар ва шаҳарчанинг бош режасини ишлаб чиқади. Ҳар бир ишлаб чиқилган режа аҳоли билан муҳокама қилинади.

Бунинг учун “Менинг ҳудудим” платформаси ишга туширилиб, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикри ўрганилади ва овоз бериш механизми жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍201
Бош вазирга Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32💯12😱5🕊2
Қашқадарёда замонавий компьютер қурилмалари ишлаб чиқарилади. Хитойликлар билан йирик келишувга эришилди

Вилоят ҳокимлиги делегацияси Хитойнинг Шенжен шаҳридаги компьютер технологиялари йўналишидаги йирик компаниялар — Shenzhen T.D.S Electronic Technology ва Intel компаниялари ҳамкорлигида Қаршидаги эркин иқтисодий зонада моноблок, ноутбук, она платалар, видеокарталар ва бошқа компьютер қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 30 миллион доллар бўлиб, унда йиллик 1 миллиондан ортиқ маҳсулотлар ва қурилмалар ишлаб чиқарилади.

Лойиҳа шу йилнинг якунига қадар ишга туширилади ҳамда 120 нафар мутахассис иш билан таъминланади. Ходимлар Хитойда ва хитойлик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда малака оширади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41🕊3
Шавкат Мирзиёев:

Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт. Жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак.

Telegram | Instagram | Facebook
👍231
Президент янги уй-жойларнинг таннархига тўхталиб ўтди. Қурувчилар учун молиявий ресурс етишмаслиги, бори ҳам қимматлиги кўрсатиб ўтилди.

Ресурс йўқлиги учун қурувчилар аҳоли маблағларини пойдевор қуйиш босқичида жалб қилиб, улушдор сифатида расмийлаштираётгани, айрим нопок қурувчилар ҳисобига одамлар ҳимоясиз қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

❗️Ҳозирги амалиётга мувофиқ, кадастр ҳужжати йўқ уйга ипотека кредити бериш мумкин эмас.

Шулардан келиб чиқиб, мутасаддиларга илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилиш топширилди.

Уй-жой қурилишига аҳоли улушдор бўлиб киришини ҳуқуқий тартибга солиш ва қурилиш корхоналарига айланма маблағни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Жорий йилда 80 минг хонадонли 1 минг 800 та уй-жой қуриш ва “Янги Ўзбекистон” массивларини 38 тадан 45 тага етказиш мақсад қилиб олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37🕊2
Пойтахтдаги дренаж тизими ёғингарчилик даврида аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат шаҳар ҳокимлиги олдига дренаж тизимидаги энг муаммоли нуқталарда қурилиш ишларини якунлаш ҳамда 1 сентябрга қадар пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👏10👍6😱3❤‍🔥11🕊1
❗️1 апрелдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ҳаво, сув ва атроф муҳитни ифлосланиш даражасига қараб тузиладиган рейтинг жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31🕊3👏211