Segment.uz
69.9K subscribers
5.37K photos
1.29K videos
70 files
5.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ҳукумат бўйсунувига ўтказилган Ёшлар ишлари агентлиги ва қайта ташкил этилган Спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси

Telegram | Instagram | Facebook
👍255😱3🔥2👏2❤‍🔥11
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти ташкил этилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👍574😱4😢3💯1
Шавкат Мирзиёевга соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида давлат муассасаси шаклида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офисини ташкил қилиш таклиф этилмоқда. Унинг фаолиятига ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг тажрибали мутахассислари, шунингдек, хорижий эксперт ва маслаҳатчилар шартнома асосида жалб қилинади.

Тошкент тиббиёт академиясида жамоат саломатлиги, профилактик тиббиёт, жисмоний фаоллик ихтисосликлари бўйича магистрлик йўналишлари очилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб, ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт олийгоҳларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий таълим муассасаларида ўқитилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍281👏1😱1
Президент Шавкат Мирзиёевга спорт соҳасида эришилган натижалар ва халқаро мусобақаларга кўрилаётган тайёргарлик бўйича ахборот берилди.

Маълумки, бу йил Париж шаҳрида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси – ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳозирга қадар атлетларимиз уларга, мос равишда, 17 та ва 34 та йўлланмани қўлга киритган.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақаларда 6 млн. 400 минг нафар ёшлар қамраб олинди. Бунинг натижасида миллий терма жамоаларга спортчи етказиб бериш кўрсаткичи ҳам ошмоқда.

2025 йилда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинларига ҳам тайёргарлик кўрилмоқда. Олимпия шаҳарчаси қурилиши жадал давом этмоқда.

Давлат раҳбари спорт таълимини ривожлантириш, спортчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда илғор ёндашувларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍14🎉9😢41
IQAir хизмати рейтингида 22 январь соат 19:35 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 3-ўринда (зарарли). Асосий ифлослантирувчи — PM2.5.

Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 24,4 баравар юқори.

Telegram | Instagram | Facebook
😢21👍71❤‍🔥1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила вақтида нима қилиш керак? Видео-йўриқномани кўринг.

Яқинларингизга улашинг!

Telegram | Instagram | Facebook
👍11
❗️ Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди.

Шунингдек, 2024–2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектар майдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомалари асосида дарахт ва бута кўчатларини экишни ташкиллаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида электрон тўлов тизимларидан фойдаланувчилар ва бошқа истеъмолчилар томонидан ихтиёрий хайрия ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатувчи “Яшил тўлов” платформаси жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍55👏2🕊1
Ер участкалари электрон аукцион орқали 30 йилга ижарага берилади — Президент фармони

2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш белгиланмоқда.

Бунда:

ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;

аукцион ғолибларига ер нархини 3 йилга, “дафтарлар”да турган фуқаролар ва меҳнат мигрантларига эса – 5 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин, тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍45👏5
❗️Келгуси ўқув йилидан бошлаб миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
👍20😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Пекинда тантанали кутиб олинди

Telegram | Instagram | Facebook
👍161😢2🎉2👏1😱1
Рақамлаштиришга масъул раҳбар ўринбосарлари махсус курсларда ўқитиладиПрезидент қарори

2024 йил 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талаблари бўйича “ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида ўқитилади.

Бунда ўқувлар махсус ахборот платформаси орқали ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41😱2
Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2024 супертурнири жадвалида биринчи ўринда бормоқда

Айни кунларда Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 супертурнири бўлиб ўтмоқда. Унда жаҳоннинг энг кучли шахматчилари қаторида Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (FIDE рейтингида 2713 коэффициент) ҳам қатнашмоқда.

Ўтган йили Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess турнирида сенсацион тарзда иккинчи ўринни эгаллаган ва турнир давомида ўша пайтдаги чемпион Магнус Карлсенни мағлубиятга учратган.

Маълумот учун, Вейк-ан-Зее ёки Tata Steel Chess Tournament — шахмат бўйича энг қадимги ва номдор турнирлардан бири бўлиб, бу йилги турнир 86-си бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32🕊43👏1
❗️Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади — Президент қарори

Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.

Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:

▪️ “ААА”, “АА” ва “А” тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;

▪️ “ВВВ”, “ВВ” ва “В” тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;

▪️ “ССС”, “СС” ва “С” тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;

▪️“D” тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

Рейтинг Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍211
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига раҳбарлар тайинланди

Шу йилнинг 17 январь куни Таъсис конференцияси бўлиб ўтган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Шерали Йўлдошев — Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи;

Махамаджон Нишанов — Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи;

Адхам Зиявитдинов — Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи;

Шухрат Хошимов — Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи;

Фурқат Маҳмудходжаев — Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи;

Долли Аллаев — Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи;

Соғиндиқ Турманов — Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи;

Одилбек Артиқов — Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи;

Муроджон Умаров — Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи;

Шерпўлат Бойқулов — Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи;

Ойбек Каримов — Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи;

Ғофир Алиев — Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи;

Илҳомжон Икромов — Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи;

Бахтиёр Соатов — Жизззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Президент фармонига кўра, Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари ҳоким ўринбосарига тенглаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍614😢1
Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Шавкат Мирзиёевни ХХР Раиси Си Цзиньпин томонидан расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги музокаралари бошланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1421