Кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди
Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришни ўзидан 25 триллион сўмлик кредитга ресурс топса бўлади.
Масалан, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёда муаммоли кредитлар улуши 10 фоизга етган.
Тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар 9 триллион сўм кредитлар ҳисобига ишга тушган 2 минг 342 та лойиҳа паст қувватда ишлаётганини таҳлил қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашмаётгани танқид қилинди.
Telegram | Instagram | Facebook

👍72👏8😢1
2024 йил 16 февралдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍57❤1👏1
Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланди
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қаҳрамон Қуронбоев сайланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Жовдатхон Иноғомов сайланди. Бунга қадар у Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига Абдулло Аслонов сайланди. У бундан аввал ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

👍48👏8😢3❤2❤🔥2😍2🔥1🥰1🎉1🕊1
❗️Президент фармонига (21.12.2023 й. ПФ-209-сон) кўра, жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “маҳалла еттилиги”:
➖ маҳалла раиси;
➖ ҳоким ёрдамчиси;
➖ ёшлар етакчиси;
➖ хотин-қизлар фаоли;
➖ профилактика инспектори;
➖ ижтимоий ходим;
➖ солиқ инспектори.
“Маҳалла еттилиги”нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланади. Бунда маҳалла раиси 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади.

👍85😢9😱8👏1
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг мақоми Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади — Президент фармони
Фармонга кўра:
➖ Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари ҳоким ўринбосарига тенглаштирилади;
➖ ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш “маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарорлари асосида амалга оширилади;
➖ “Темир дафтар” Ижтимоий ҳимоя агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади;
➖ “маҳалла еттилиги” аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартибини сақлаган ҳолда KPI асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантириб борилади.

👍54❤15😱6🔥3
IQAir хизмати рейтингида 17 январь соат 16:40 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 7-ўринда (зарарли). Асосий ифлослантирувчи — PM2.5.
Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 13,1 баравар юқори.
Telegram | Instagram | Facebook
Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 13,1 баравар юқори.
Telegram | Instagram | Facebook
👍8😢8😱4
❓Мутахассислар РМ2.5 дисперс заррачаларидан ҳимояланиш бўйича қандай тавсиялар беришади?
Атмосфера ҳавосидаги муаллақ турувчи РМ2.5 заррачалари нафас йўлидан ўтувчи заррачалардир. Соҳа мутахассислари улардан сақланиш учун қуйидагиларни тавсия этади:
1️⃣ Хона ёки иншоотларнинг пол ва токчалари, улар ичидаги буюм ҳамда ашёларни нам латта билан тозалаб туринг. Уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, нам сочиқларни осиб қўйинг.
2️⃣ Деразаларни ёпиқ ҳолда сақланг. Айниқса, кечаси ва эрта тонгда эшик ва ойналарни зичлаб ёпинг!
3️⃣ Кўпроқ сув ичинг!
4️⃣ Очиқ ҳавода ҳаракат қилишни чекланг! Тез-тез душ қабул қилинг! Айниқса, ташқаридан уйга киргач, бу жараён нафас олишни енгиллаштиради.
5️⃣ Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб ташланг!
6️⃣ Нафас олиш тизими касалликларига чалинганлар тиббий ниқобдан фойдаланишлари ва уларни ҳар 2 соатда алмаштиришлари зарур!
7️⃣ Кўзларни ювиш тавсия этилади. Айниқса, линзадан фойдаланувчилар учун бу жуда муҳим.
Telegram | Instagram | Facebook
Сўнгги вақтларда Тошкент ҳавоси таркибида РМ2.5 дисперс заррачалари меъёридан бир неча ўн баробар кўпайганлиги муҳокама мавзусига айланди.
Атмосфера ҳавосидаги муаллақ турувчи РМ2.5 заррачалари нафас йўлидан ўтувчи заррачалардир. Соҳа мутахассислари улардан сақланиш учун қуйидагиларни тавсия этади:
1️⃣ Хона ёки иншоотларнинг пол ва токчалари, улар ичидаги буюм ҳамда ашёларни нам латта билан тозалаб туринг. Уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, нам сочиқларни осиб қўйинг.
2️⃣ Деразаларни ёпиқ ҳолда сақланг. Айниқса, кечаси ва эрта тонгда эшик ва ойналарни зичлаб ёпинг!
3️⃣ Кўпроқ сув ичинг!
4️⃣ Очиқ ҳавода ҳаракат қилишни чекланг! Тез-тез душ қабул қилинг! Айниқса, ташқаридан уйга киргач, бу жараён нафас олишни енгиллаштиради.
5️⃣ Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб ташланг!
6️⃣ Нафас олиш тизими касалликларига чалинганлар тиббий ниқобдан фойдаланишлари ва уларни ҳар 2 соатда алмаштиришлари зарур!
7️⃣ Кўзларни ювиш тавсия этилади. Айниқса, линзадан фойдаланувчилар учун бу жуда муҳим.
Telegram | Instagram | Facebook
👍34😱1
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция вазирлигини танқид қилди
Ҳозирги мураккаб вазиятда тизимда инвестиция ва экспорт бўйича чуқур таҳлил йўқлиги танқид қилинди.
Президент бевосита инвестиция, саноат ва экспортга масъул 11 та вазирлик ва идора, 10 та уюшма, хориждаги дипломатик ваколатхоналар, бундан ташқари, барча вазирлик, тармоқ ва ҳудудларда экспорт ва инвестицияга масъул раҳбар ўринбосари фаолият юритаётган инвестициялар ва ташқи савдо тизимининг фаолияти жуда сустлигини кўрсатиб ўтди.
Асосий бозорларимиз бўлган мамлакатлардаги девальвация, жаҳонда рўй бераётган зиддиятлар ва логистика ҳисобига уларга экспорт камайган.
Бундай мураккаб вазият бугун ёки кеча бошланмагани, Инвестиция вазирлиги ва тармоқлар раҳбарлари экспорт бозорларини диверсификация қилиш устида ўз вақтида бош қотирмагани кўрсатиб ўтилди.

👍25👏5
Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.
Умуман, ушбу соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири А.Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу агентликка раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.

👍31🎉3😱1
❗️ Нукус, Жиззах, Бекобод шаҳарлари, Шароф Рашидов, Деҳқонобод, Учқўрғон, Урганч туманларида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўсиш бўлмагани муносабати билан Бош вазирга ушбу 7 та ҳудуд ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍71👏3❤2🎉2
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍154
Ер участкалари электрон аукцион орқали 30 йилга ижарага берилади — Президент фармони
2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш белгиланмоқда.
Бунда:
➖ ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;
➖ аукцион ғолибларига ер нархини 3 йилга, “дафтарлар”да турган фуқаролар ва меҳнат мигрантларига эса – 5 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
➖ аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин, тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.

👍78❤2
❗️Президент фармони билан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.
Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Telegram | Instagram | Facebook
👍166😢4❤2⚡1👏1
❗️Президент қарори (ПҚ-7, 09.01.2024й)
➖ Ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этилади.
➖ Камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратилади.
Ушбу тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда тижорат банклари томонидан 1 триллион сўм, шу жумладан Ўзмиллийбанк томонидан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизини уларнинг банк картасига ўтказиб беришга рухсат берилади.

👍190❤2🕊2🤩1
👍60😱16❤6🔥3🕊3👏2😢1
👍25⚡5😱3🔥2👏2❤🔥1❤1