Segment.uz
68.7K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.84K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Хасанов: Бир лавозимга бир неча маротаба қўйилган танловлар қаттиқ назоратга олинади

Telegram | Instagram | Facebook
👍173👏11🔥4🤩3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Хасанов: Очиқ танловларнинг суҳбат босқичидаги адолатсизликларни тўхтатиш керак!

Telegram | Instagram | Facebook
👍195👏20❤‍🔥72
1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам олинади?

Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади.

Бу йил 1 октябрь якшанбага (умумий дам олиш куни) тўғри келмоқда. Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун – 30 сентябрь (шанба), 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 2 кун – 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

Ушбу қоида барча ходимлар учун – хусусий корхоналарда ишлайдиганлар учун ҳам, давлат ишида ишлайдиганлар учун ҳам амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍59👏81
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этди.

Учрашувда конструктив сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ўз сўзида “Марказий Осиё - Германия” форматидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида тўхталди. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларига, энг аввало юксак технологиялар ва инновацион ривожланиш, транспорт коммуникациялари, “яшил” энергетика, касбий таълим, фаол маданий ва академик алмашинувларга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍331
Президентнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Мукофотланганлар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
👍352
⚡️ UZUMning yangi bozori bilan tanishing:

20 toifadagi tovarlar: ish yuritish va o'yinchoqlardan tortib kiyim-kechak va elektronikagacha - UZUMda

1
kun ichida yetkazib berish punktlariga bepul yetkazib beriladi, 490 000 so'mdan bepul kuryer, arzon narxlar, chegirmalar va aksiyalar.

PWYCY7VRpromokod orqali 150 000 so'mdan yuqori birinchi buyurtmaga 35 000 so'm chegirma beriladi.

👉 Ilovani yuklab oling va xarid qiling: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/1bbd9e18067b
👍17🕊1
👨‍👩‍👧‍👦 Yakshanba - haqiqiy dam olish kuni bo'lsin!

🍔 Ovqatni esa kafe va restoranlardan 15 daqiqada UZUM TEZKOR sizga yetkazib beradi!

– Restoran va kafelardan taomlarning katta assortimenti.
– 15 daqiqadan boshlab tez yetkazib berish.
DOIMIY BEPUL!

📱Ilova orqali buyurtmangiz statusini kuzatishingiz mumkun.

ZALQQ - promo-kodi orqali birinchi 3 ta 90 000 so'mdan boshlangan buyurtmangizga 21 000 so’mdan chegirmaga ega bo’ling!

👆Tezroq buyurtma bering: https://uzumtezkor.prfl.me/segmentuz/428c186da72b
👍7
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

🔹1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

🔹Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

🔹Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

🔹Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

🔹Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

🔹Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Telegram | Instagram | Facebook
👍63😱83
Тиббиёт ва физиология бўйича 2023 йилги Нобел мукофоти венгриялик Каталин Карико ва америкалик Дрю Вайсманларга берилди.

Мукофот РНКни ўрганиш ва бу билимларни COVID-19 га қарши вакциналарда қўллашдаги илмий ишлари учун топширилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36👏3
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 🥇13 та олтин, 🥈14 та кумуш ва 🥉20 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5 ўринни эгаллаб турибди.

Бугуннинг ўзида велошоссенинг шахсий пойга дастурида иштирок этган Ольга Забелинская ва 1000 метрга каноэчи йигитлар ўртасида кечган пойгада Шоҳмурод Холмуродов ҳамда Нурислом Тўхтасин ўғли жуфтлиги олтин медалларга сазовор бўлишди.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 16, Тожикистон 22, Қирғизистон 24 ва Туркманистон 27 ўринда бормоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍57👏5❤‍🔥41
Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди

Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади. Фуқаролар ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.

Маълумот учун:

қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (ҳозирда 2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41😢43👏32🤩2💯2😱1
Коллеж ва техникумларда таълим олаётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади

Ҳукумат қарори (516-сон, 29.09.2023 й) билан тасдиқланган низомга кўра, коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар учун талаб этиладиган давлат гранти маблағлари республика бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида коллеж ва техникумлар бўлган тегишли вазирлик ва идораларга ажратилади.

Бунинг учун:

тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар 10 октябрга қадар тегишли коллеж ёки техникум директори номига давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29👏21
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

Президент Фармонига кўра:

электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “Ўзэнергосотиш” АЖ ташкил этилади;

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ электр энергиясини ташиш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистраль электр энергияси узатиш тизими оператори этиб белгиланади;

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (энергетика бозори регулятори) ташкил этилади.

2024 йил 1 июлдан электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси “Ўзэнергосотиш” АЖ томонидан ва магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари “Ўзэнергосотиш” АЖга тўлиқ ўтказилади.

2025 йил 1 январгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари “Ўзэнергосотиш” АЖга қайтадан расмийлаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍292❤‍🔥2😱1😢1
1 октябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Бизнес учун электр энергияси ва газ нахри ошади;

Айрим фуқароларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатлари қоплаб берилади;

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар фақат суд томонидан қўлланилади;

Қамоқдан чиққан шахсларга иш берганларга субсидия ажратилади;

Оғир ҳаётий вазиятдаги ҳар бир оила бўйича «ижтимоий хизмат иши» юритилади;

Айрим нафақа ва моддий ёрдам бўйича аризалар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали қабул қилинади;

Шамол станциясида ишлаб чиқарилган электр учун «Яшил энергия» сертификати берилади;

Табиий газ шартномаларига оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилади;

Эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестри шакллантирилади;

Муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли Тошкент» комплекс дастурига интеграция қилинади;

Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади;

«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури амалга оширилади;

Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни сертификатлаш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42😱5👏2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Эндиликда камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади.

Маълумот ўрнида, қоидаларга кўра конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25😱13😢4🤩4🔥21💯1
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 🥇14 та олтин, 🥈15 та кумуш ва 🥉21 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5 ўринни сақлаб турибди.

Бугун делегациямиз аъзолари 10 та спорт турларида медаллар учун курашади.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 13 (+3) ва Тожикистон 19 (+3) ўринга кўтарилди, Қирғизистон 24 ўринни сақлаб турибди. Туркманистон эса 28 ўринга (-1) тушиб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42🎉86💯3❤‍🔥2🤩2